Линклар

Шошилинч хабар
01 март 2026, Тошкент вақти: 10:05
OZODNEWS: АҚШ ва Исроил Эрондаги нишонларга зарба бера бошлади | Украинага босқин: 1466-кун
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:36:00 0:00

АҚШ ва Исроил Эрондаги нишонларга зарба бера бошлади, 28 феврал, 2026

Жонли ЭРОНГА ҲУЖУМ. "Оятуллоҳ Али Хоманаий ўлган" - Трамп

АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги нишонларга зарба бера бошлади.

Эрон, бунга жавобан, ракета ва дронларини Исроил, БАА, Баҳрейн, Қатарга учирди.

Эрон ОАВ зарбаларда 200 дан ортиқ одам ўлгани, 750 га яқини жароҳатланганини билдирди.

Исроил, 94 одам яралангани, 89 нафари енгил жароҳат олганини билдирди.

АҚШ ҳарбий базалари жойлашган БАА, Баҳрайн, Қатар ва Қувайтда портлашлар бўлди.

БАА расмийлари, Абу-Дабида ракета парчаларидан бир киши ўлганини билдирди.

Тез орада БМТ Хавфсизлик Кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказиши хабар қилинди.

20:49 28.2.2026

Эрон: Хоманаий ва Пезешкиён тирик

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи, Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ва Президент Масъуд Пезешкиёнлар тирик, деди.

"Билишича, ҳа, улар тирик — шунингдек, суд ҳокимияти раҳбари Ғулом Ҳусайн Муҳсиний-Эжеий ва парламент спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф ҳам. Барча юқори мартабали мансабдорлар тирик. Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лорижоний ҳам ўз жойида. Ҳамма ўз лавозимида ва биз вазиятни бошқаряпмиз", деди у NBC News телеканалига жавобан.

Аббос Ароқчи
Аббос Ароқчи

Шунингдек, у зарбалар Эроннинг ядровий дастури бўйича музокаралар давом этаётган пайтда амалга оширилганини танқид қилди.

20:42 28.2.2026

Қизил Ярим Ой: камида 20 вилоят зарбалардан жабр кўрган

Iranian Red Crescent Society (Эрон Қизил Ярим Ой жамияти) матбуот котиби Мужтабо Халидийнинг айтишича, бугун Исроил ва АҚШ ҳужумлари оқибатида мамлакат бўйлаб 20 дан ортиқ вилоят зарар кўрган.

Унинг қўшимча қилишича, Минаб туманидаги мактабга қилинган ҳужумдан сўнг қутқарувчилар вайроналарни тозалаш, яраланганлар ва ҳалок бўлганларни кўчириш ишларини олиб бормоқда.

Халидий фуқароларни зарба берилган жойлардан камида «100 метр масофа» нарида туришга ва ўз ҳаётини муҳофаза қилиш учун бу ҳудудларда тўпланмасликка қатъий чақирди.

Бундан аввал Эрон жанубидаги Ҳормозгон вилоятидаги Минаб туманининг ҳокими АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида «40 нафар ўқувчи» ҳалок бўлганини айтган эди.

Озод Европа/Озодлик радиосининг форс хизмати бу даъволарни мустақил равишда тасдиқлай олмади.

20:39 28.2.2026

Яқин Шарқда парвозлар тўхтади

Глобал авиакомпаниялар Қўшма Штатлар ва Исроил Эронга зарбалар берганидан сўнг Яқин Шарқ бўйлаб парвозларни бекор қилди.

Flightradar24 (ФлайтРадар24) парвозларни кузатиш хизмати томонидан тақдим этилган тайм-лапс тасвирлар мамлакат устидаги осмон тобора бўшаб бораётганини кўрсатди, чунки парвозлар минтақани айланиб ўтиш учун йўналиши ўзгартирилди.

20:37 28.2.2026

Ароқчи: Эронда режим алмаштириш - "амалга ошмайдиган вазифа"

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий, Трампнинг Эронда режимни ўзгартириш мақсади "амалга ошмайдиган вазифа" эканини айтди.

Унга кўра, Эрон Яқин Шарқ минтақасидаги АҚШ ҳарбий иншоотларига зарба бермоқда, "ўз юртидаги америкаликларга эмас". Шу билан бирга, у мамлакати кескинликни камайтиришдан манфаатдор эканини ва АҚШ–Исроил зарбалари тўхтагач, музокараларга тайёрлигини қўшимча қилди.

"Ҳозирча ҳеч қандай алоқа йўқ", деди у NBC News телеканалига берган интервьюсида.

Аббос Ароқчи
Аббос Ароқчи

"Аммо агар америкаликлар биз билан гаплашмоқчи бўлса, мен билан қандай боғланишни билишади. Биз, албатта, кескинликни камайтиришдан манфаатдормиз… Бу - Қўшма Штатлар танлаган уруш, ва улар бунинг учун жавоб бериши керак. Лекин биз томондан олиб қаралса, биз урушни истамаймиз".

Унинг таъкидлашича, АҚШ кучлари эронликларга ҳужум қилмоқда, аммо Эрон минтақадаги Америка базалари, ҳарбий базалар ҳамда ҳарбий иншоот ва объектлар зарба бермоқда.

"Бу тажовузни бошлаган биз эмасмиз", дея таъкидлади Ароқчи.

Трампнинг Эронда режим алмаштириш ҳақидаги ёзиб олинган нутқидаги баёноти ҳақида сўралганда, Ароқчи, миллионлаб одам “режим” деб аталадиган ҳукуматни қўллаб-қувватлаб турган бир пайтда режимни ўзгартириб бўлмайди, деди.


Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG