Мирзиёевни "ҳақоратловчи" изоҳ ёзган тармоқ фойдаланувчиси 2,5 йилга қамалди
Инстаграмда президент Шавкат Мирзиёев ҳақида танқидий пост ёзган 19 ёшли йигит икки ярим йилга қамалди. 26 октябрь куни суд Дилшод Искандаровни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 158-моддаси, 3-қисми - "Ўзбекистон президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш"да айбдор деб топди.