ҲАМАС ва Исроил уруши: икки томондан қурбонлар 1000га яқинлашди
Шанба куни эрта тонгда Фаластиннинг радикал ҲАМАС гуруҳи Исроил ҳудудига кутилмаганда кенг кўламли ҳужумни амалга оширди. ҲАМАС қуролли отрядлари Исроил ҳудудига ўтиб, бир неча аҳоли пунктларини назорат остига олди. Исроил ҳудуди бўйлаб оммавий ракета ҳужумлари амалга оширилди.