Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2026, Тошкент вақти: 13:13

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

21:29 19.6.2023

ISW: Украина қарши ҳужумни вақтинча тўхтатиши мумкин

АҚШнинг Урушни ўрганиш институти (ISW)га кўра, Украина тактикани ўзгартириш мақсадида, бошлаган қарши ҳужумини бир оз тўхтатиб туриши мумкин.

Институт таҳлилчилари навбатдаги ҳисоботларида Украина қўшинларининг сўнгги кунлардаги ҳаракатларини кузатиб, шунингдек Эстония разведка идораси раҳбарининг Wall Street Journal нашрига айтган “яқин етти кунда (Украинанинг) йирик ҳужумини кўрмаймиз”, деган сўзларига таянган ҳолда шундай хулоса ясаганлар.

ISW ўз кузатувларига кўра Украина қарши ҳужум учун тайёрланган кучларининг катта қисмини ҳануз фронтга ташламаганини урғуламоқда. Оператив танаффуслар – йирик ҳужум операцияларини ривожлантириш жараёнида кўп учрайдиган ҳолатдир, дея қайд этишган таҳлилчилар.

Сўнгги кунларда украин қўшинлари фронтнинг қатор участкаларида ҳужум ҳаракатларини олиб бориб, Донецк ва Запорожье вилоятларида бир нечт аҳоли масканини озод қилди. Айни чоғда бошқа участкаларда Россия армияси ҳужумларини қайтарди.

21:32 19.6.2023

“Запорожье” АЭС хавфсизлиги учун таҳдид йўқ”

Украина ҳукуматининг “Укринформ” агентлиги украин расмйсига таяниб “Запорожье” АЭС хавфсизлиги учун таҳдид йўқлигини билдирди.

Запорожье вилояти губернатори Юрий Малашко завод совутиш тизимини сув билан таъминлайдиган Каховка сув омборида сув сатҳи кескин пасайишда давом этаётганини таъкидлади.

Бироқ, электр станцияси яқинидаги ҳовузларда етарли сув бор ва бу совутиш тизимини ушлаб туришга ёрдам беради, деди Малашко. Россия тўғоннинг бузилишидан кейинг сув тошқинлари оқибатида Херсоннинг Россия назоратидаги қисмларида 35 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Хабарга кўра, Нова Каховка ва Каховка ГЭСи яқинидаги бир қанча жойларда сув чекинган. 23 минг бино сув остида қолган. Бир суткада Каховка сув омборида сув сатҳи тўрт метрдан кўпроққа пасайган ва душанбагача бутунлай тушиши кутилмоқда. Тўғон ўпирилгач, Херсоннинг Россия назорати остидаги ҳудудларида фавқулодда ҳолат жорий этилди, 8 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди.

21:33 19.6.2023

Украина Бош штаби: 1 суткада 24 та тўқнашув

Украина Донецк вилоятида қарши ҳужумларни давом этмоқда. Украина Бош штаби бир сутка давомида рус қўшинлари билан 24 та “тўқнашув” бўлганини билдирди.

Бош штаб берган хабарга кўра, Россия кучлари Донецк вилоятидаги Лиман, Бахмут, Авдивка ва Маринка ҳудудларига асосий эътиборини қаратган.

Киев ўтган 24 соат ичида 59 та ҳаво ҳужуми уюштирилган, деб хабар қилди. Украина қўшинлари сўнгги икки ҳафтада Бердянск ва Мелитополь йўналишларида 8 аҳоли масканини озод қилди, дея маълум қилди Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр.

Мулозимага кўра, Бахмут йўналишида жанглар шиддати бирмунча пасайган. Украин қўшинлари бир неча участкада олдинга силжиган, Россия эса ушбу участкаларга қўшимча кучларини ташламоқда.

Ушбу маълумот Буюк Британия Мудофаа вазирлиги хабарномасидаги маълумотга мос келади. Куни кеча ушбу идора Россия қўмондонлиги сўнгги 10 кунда Днепрнинг шарқий соҳилидаги қўшинларнинг бир қисмини бошқа йўналишларга, жумладан Бахмут атрофига кўчиришни бошлаганини маълум қилган эди.

Британия ҳарбийлари бу Каховка ГЭС тўғони ўпирилиши натижасида Украина жанубидаги қатор туманларни сув босгани билан боғлиқ, дея тахмин қилишмоқда.

21:35 19.6.2023

Украина: 8 та аҳоли пункти озод қилинди

Зеленский шу кунларда рус қўшинларидан тортиб олинаётган ҳудудлар ҳеч қачон Россияга қайтмайди, деб баёнот берди. Украина мудофаасига кўра, сўнгги кеча кундузда 8 та аҳоли пункти озод қилинган. Аммо, Россия томони буни рад этмоқда.

“Террорчи давлатни энди ташвишга солиши керак бўлган ягона нарса бу рус жамиятини ўз давлатларининг келажагини йўқ бўлишига ва ҳамма нарсадан маҳрум бўлишларига тайёрлашдир. Россия босиб олинган ҳудудларни йўқотади. Бизнинг озодлик йўлидаги ҳаракатларимиз муқаррар ва бошқача бўлмайди ҳам. Қўшинларимиз олға бормоқда: Биз қадамба-қадам олға интиляпмиз. Россияда ким бизнинг Патриотларимиз йўқ қилинганини айтгани аҳамиятсиз. Патриотларнинг ҳаммаси ўрнида. Улар билан рус ракеталарини максимал даражада уриб туширилмоқда. Бирорта ҳам Патриот йўқ қилинмаган”, деди Зеленский.

Зеленский Таврияда “энг аёвсиз” жанглар кетаётганини айтиб, у ерда ва бошқа ҳудудларда жанг қилаётган аскарларга миннатдорлик билдирди. Россия томонининг Патриот мудофаа тизимлари йўқ қилингани ҳақида баёнотларини Украина рад этмоқда. Фронт чизиғида эса жанглар кучаймоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG