Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2026, Тошкент вақти: 04:37

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

21:00 14.6.2023

Рамзаннинг "ўнг қўли" яраланди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг «ўнг қўли» сифатида танилган, унинг ишончли ва яқин одамларидан бири Адам

Рамзан Қодиров Делимханов билан.
Рамзан Қодиров Делимханов билан.

Делимханов Украинадаги урушда жароҳатлангани айтилмоқда.

Рамзан Қодиров Делимхонов ҳақида маълумот беришни сўраб, Украина разведкасига мурожаат қилди.

Қодиров Делимханов ҳақида бирор маълумот берган одамни яхши мукофот кутаётганини ҳам таъкидлади.

14 июнь куни туш пайти рус нашрлари Делимханов урушда яралангани, бироқ тирик экани ҳақида ёзишди.

Делимхонов Запорожье вилоятининг Приморск шаҳрида украин ҳарбийлари ҳужумига учрагани айтилмоқда.

Делимханов Россия Давлат Думаси депутатидир. Унинг Украинада жароҳат олгани ҳақида Думанинг бир қанча депутатлари ҳам ёзиб, Делимханов тирик эканини таъкидлашди.

Рамзан Қодировнинг вориси экани айтиладиган Делимханов Россиянинг Украинага қарши урушида фаол иштирок этиб келмоқда. У Мариуполни қамал қилишда Чеченистон махсус кучлари сафида бўлган. Владимир Путин Қодировнинг иттифоқчисига Россия Қаҳрамони унвонини берган.

Уруш шароида бу маълумотларни тезкор текшириш имкони мавжуд эмас.

19:12 15.6.2023

ВВС: Россия томонидан Украинадаги урушда 34 ўзбекистонлик ҳалок бўлган

Россия томонидан Украинадаги урушда Марказий Осиё давлатларидан энг камида 93 киши: 19 нафари Қирғизистондан , 34 нафари Ўзбекистондан ва 40 нафари Тожикистондан ҳалок бўлган.

BBC рус хизмати Марказий Осиё давлатлари ватандошларининг Россия қамоқхоналари ва ҳарбий коммисариатлари томонидан Украинадаги урушга ёллангани бўйича ўз суриштирувини эълон қилди.

Бу маълумотларда қабрлари аниқланган мигрантларгина акс этган. Озодлик муҳожирлар дафн этилган бундай қабрлардан бирини Москва вилоятида аниқлаган эди. Мутахассислар аслида Украина жабҳасида нобуд бўлган марказий осиёлик меҳнат мигрантлари сони бир неча баробар кўп бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Зеро, Ўзбекистонда ва бошқа қўшни давлатларда ёлланиш ва ҳарбий хизматни ўташ жиноятлигича қолмоқда.

19:16 15.6.2023

Россия ракета ҳужумларини давом эттирди

15 июнга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари дронлар ва қанотли ракеталар ёрдамида Украина шаҳарларига йирик ҳужумлар уюштирди, дея хабар бермоқда Украина Бош штаби. Бутун мамлакат бўйлаб ҳаводан огоҳлантириш эълон қилинди. Одесса, Кривой Рог, Харковда портлашлар эшитилди.

БУ кадрларда акс этган аёл эса Краматорскка қилинган ҳужумдан кейин қутқариб қолинди.

Дастлабки расмий маълумотларга кўра, Одессада ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаган. Портлашлар Кривой Рогда ҳам эшитилган. Харковда яна камида учта портлаш содир бўлди, дея хабар беради Суспилне нашри.

Кривой Рогга ракета ҳужуми натижасида иккита корхона вайрон бўлди.

"Бугун тунда душман яна Кривой Рогга ракета билан ҳужум қилди. Улар иккита саноат корхонасига зарба берди. 38 ёшли эркак жароҳат олди. У ўртача оғирликдаги касалхонага ётқизилди", деди Днепропетровск вилояти маъмурияти раҳбари Сергей Лисак.

Унинг сўзларига кўра, ишлаб чиқариш объектлари сезиларли даражада вайрон бўлган, газ қувурлари ёрилган.

Украина Бош штаби маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Россия ҳарбийлари Украина бўйлаб олтита Х-22 ҳаводан учириладиган қанотли ракета, тўртта “Калибр” денгиздан учириладиган қанотли ракета ва 20 та Эроннинг “Шаҳед” ҳужумчи дронларини учирди.

Умуман олганда, ўтган кун давомида Россия армияси 38 та ҳаво зарбаси берди ва бир нечта ракета тизимларидан 52 та ҳужум уюштирди, дея хабар беради Украина Бош штаби.

Айни вақтда Россия томонидан аннексия қилинган Қрим 15 июнга ўтар кечаси тўққизта дрон ҳужумига учраган.

“Қурбонлар йўқ, бир қанча уйларнинг деразалари синган”, дея маълум қилди оккупация қилинган Қрим ҳудуди раҳбарияти.

19:20 15.6.2023

Зеленский Россияни ракета ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлардан маҳрум қилишга чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский чоршанба куни яна бир бор жаҳон ҳамжамиятини Россия ракеталарни ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлардан маҳрум қилишга чақирди.

“Биз Россия ракеталарини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорларимиз билан алоқани давом эттирмоқдамиз. Бугун рус ваҳшийлари калибрли ракеталар билан Одессага навбатдаги ракета ҳужумини амалга оширди. Ушбу “Калибр” ракеталарининг ўнлаб компонентлари террорни кучайтириш учун бошқа мамлакатлардан Россияга етказилган. Дунёда рус ракета ишлаб чиқарувчилари фойдаланадиган компонентларни ҳар бир мамлакатдан, ҳар бир компаниядан етказиб бериш йўлларини кесиш учун барча имкониятлар мавжуд”, деди Украина президенти.

У, шунингдек, Полшага Украинанинг НАТОга киришини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди ва “НАТОда кимдир ҳали ҳам Россиядан қўрқади, деган руслар тахминлари айнан шу лаҳзада бутунлай барҳам топиши керак”, деди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG