Россиянинг Краснодарида портлашлар
Россиянинг Краснодар ўлкасида 26 май куни портлашлар рўй берди. Маҳаллий расмийларга кўра, ҳеч ким жабрланмаган.
Телеграм каналларида уриб туширилган дрон суратлари эълон қилинмоқда, у гўёки уяли алоқа минорасини нишонга олган.
Шаҳар мери Евгений Наумов маъмурият ва турар-жой биносига зарар етганини айтди.
Зеленский: Днепр касалхонасига ҳужум инсониятга қарши жиноятдир
Украина шарқидаги Днепр шаҳри касалхонасида Россия ракета ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 30 киши яраланди.
Видеотасвирларда вайрон бўлган бино ичидан қора тутун чиқаётгани ва қутқарувчилар у ерда ишлаётганини кўриш мумкин.
Яқин атрофдаги йўлда жасадга ўхшаган нарса ётибди. Украина президенти Владимир Зеленский ҳужумни инсониятга қарши жиноят сифатида қоралади.
Москва ўз аскарлари уруш жиноятларини содир этгани ҳақидаги даъволарни рад этиб, 15 ой аввал бостириб кирганидан бери Украина бўйлаб шаҳарларни бомбардимон қилган бўлса-да, тинч аҳолини атайлаб нишонга олмаганини айтади.
Украина кучлари Россиянинг дастлабки ҳужумини ортга қайтаргандан сўнг, ўтган куздан бери жанг чизиғи деярли ўзгармади.
Жума куни Европа иттифоқи йиғилишида Германия канцлери Олаф Шолц Россияни мағлуб этиш кераклигини айтди.
"Бу музлатиб қўйиладиган можаро эмаслиги аниқ. Демак, агар Россия Украина ерларини босиб олиш билан муваффақиятга эришаман деб ўйлаётган бўлса, чучварани хом санабди. Бу ғоя ва уриниш билан муваффақиятга эриша олмайди. Бунинг сабаби шундай. Нега биз Украинани қўллаб-қувватлаяпмиз. Чунки, Россия қўшинларини олиб чиқиши керак ва бу тинчлик учун асосдир".
Киевда, АҚШлик республикачи сенатор Линдси Грэм Украина раҳбари билан учрашиб, ўз мамлакати Украинани қўллаб-қувватлашига ваъда берди.
"Путиннинг ҳарбий жиноятлари ҳақида гап кетганда, кечириш ва унутиш бўлиши мумкин эмас. Украинага ёрдам беришдан воз кечиб бўлмайди".
Кейинроқ у журналистларга Россия президенти Владимир Путинни Украина халқига қарши “саноат даражасидаги уруш жиноятлари”ни кечириб бўлмаслигини айтди ва агар Вашингтон Киевга ёрдамни тўхтаса, Хитойга бу Тайванни қўлга киритиш учун йўл очиши сифатида кўришини айтди. .
"Тайван ва дунё тартибини ҳимоя қилишнинг энг яхши йўли - Путиннинг ютқазиши. Агар буни тушунмасангиз, менимча, сиз кўп нарсани йўқотасиз", деди сенатор.
Шольц: Украинадаги уруш “музлатилган можаро” билан якунланмаслиги керак
Германия канцлери Олаф Шольц 26-май, жума куни Таллинда Болтиқбўйи давлатлари раҳбарлари билан учрашар экан, Украинадаги уруш “музлатилган можаро” билан якунланмаслиги кераклигини айтди.
Шолц ва Эстония, Латвия ва Литва раҳбарлари июл ойида Вилнюсда бўлиб ўтадиган НАТО саммити олдидан Украинани Россияга қарши урушда қўллаб-қувватлашнинг ягона фронтини намойиш қилиш учун йиғилишди.
Қўшма матбуот анжуманида сўзга чиққан Болтиқбўйи давлатлари раҳбарлари Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашларини яна бир бор таъкидладилар ва аъзоларни мудофаа харажатларини оширишга ундадилар.
“Биз Вилнюсда минтақадаги ҳаво ҳужумидан мудофаа салоҳиятини ошириш бўйича қарорлар қабул қилишимиз керак”, деди Литва Бош вазири Ингрида Симонйте.
Шолцнинг айтишича, НАТОнинг шарқий қанотини ташкил этувчи Болтиқбўйи давлатларида вазият "танглигича" қолмоқда.
“Биз НАТО ҳудудининг ҳар бир сантиметрини ҳужумдан ҳимоя қилишга тайёрмиз”, — дея қўшимча қилди у.
Вилнюсдаги саммитида НАТО етакчилари Совуқ урушдан бери биринчи марта алянс Россия ҳужумига қандай жавоб бериши ҳақида батафсил маълумот берувчи минглаб саҳифали махфий ҳарбий режаларни маъқулламоқчи.
Бу ҳаракат туб ўзгаришларни билдиради – НАТО ўнлаб йиллар давомида кенг кўламли мудофаа режаларини ишлаб чиқишга ҳожат йўқ эди, чунки у Афғонистон ва Ироқда кичикроқ урушлар олиб борди ва посцовет Россияси энди экзистенсиал хавф туғдирмаслигини ҳис қилди.
Аммо Европанинг 1945 йилдан бери энг қонли уруши Украинадаги чегараларидан ташқарида давом этар экан, алянс ҳозир Москва каби тенгдош рақиб билан можаро бошланишидан олдин барча режаларини тузиши кераклиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Нидерландия Украинага F-16 қирувчи самолётларини жўнатиш масаласини “жиддий кўриб чиқмоқда
Нидерландия Украинага F-16 қирувчи самолётларини жўнатиш масаласини “жиддий кўриб чиқмоқда”, аммо ҳозирча якуний қарор қабул қилмаган, деди Нидерландия бош вазири Марк Рютте.
Шу ҳафта бошида Нидерландия украиналик учувчиларни F-16 самолётларида учиш бўйича ўқитишни имкон қадар тезроқ бошлашни хоҳлаётганини айтди.
Голландия Украинага қирувчи самолётлар юборадими, деган саволга, Рутте матбуот анжуманида якуний қарор қабул қилинмаганини айтди, аммо "агар сиз машғулотларни бошласангиз, бу сиз жиддий ўйлаётган нарсангиз аниқ", деди.
F-16 самолётларини юбориш бўйича ҳар қандай қарор АҚШнинг розилигига боғлиқ, деди Рутте.
Голландия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Нидерландияда ҳозирда 24 та F-16 мавжуд бўлиб, улар 2024 йил ўрталарида тугатилади. Ҳозирда яна 18 та самолёт сотувга қўйилган, улардан 12 таси вақтинчалик сотилган.
Ўтган жума куни АҚШ президенти Жо Байден F-16 самолётларида украиналик учувчиларни ўқитиш дастурларини маъқуллади ва Украина президенти Владимир Зеленский Байденни самолётлар Россия ҳудудига ўтиш учун ишлатилмаслигига ишонтирди.
Ғарб Украинага Россияни мағлуб этишда ёрдам беришни хоҳлаётганини айтади, лекин у АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган НАТО ҳарбий иттифоқи ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри қарама-қаршиликни қўзғатмоқчи эмаслигини бир неча бор таъкидлаб келади.