Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2025, Тошкент вақти: 15:20

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:03 5.2.2023
Aftermath of a Russian missile strike in Kharkiv
Aftermath of a Russian missile strike in Kharkiv

Россия Харьков марказини ракеталар билан урди. Жабрланганлар бор

5 февраль тонгида Россия Харьков марказига ракеталар билан зарба бергани маълум қилинди. Ҳужум шаҳарнинг Киев туманига қаратилган.

Харьков мэри Игорь Тереховга кўра, ракеталардан бири турар-жой биносига келиб тушган. “Турар-жой биноларидан бирида ёнғин чиққани ва бир киши жабрлангани маълум”, деб ёзди Терехов.

"Биз ҳатто нима бўлганини тушунмадик, соат неча бўлганини ҳам билмадик. Қисқаси, кучли портлаш бўлди ва ҳаммаси бир лаҳзада содир бўлди. Устимизга қулаган мебел бизни қутқариб қолди, шунинг учун ҳозир тирикмиз. Дугонам мен билан бирга эди, уни тез ёрдам машинаси олиб кетди. У шиша синиқларидан жароҳат олган", деди Харков турғуни Людмила Крилова.

Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов ҳужум иккита С-300 ракетаси билан амалга оширилганини тахмин қилмоқда.

У битта ракета турар-жой биносига тушганини тасдиқлади. Иккинчи зарбада эса маҳаллий ОТМ биноси вайрон бўлган. “Суспiльне” нашри бу А.Н.Бекетов номидаги Харьков миллий университети эканини хабар қилган.

"Тез ёрдам хизмати хабарига кўра, уч киши жароҳатланган. Бу дастлабки маълумотлар. Воқеа жойида тўққизта ўт ўчириш-қутқарув машинаси ҳамда 60 га яқин фавқулодда хизмат ходими ишламоқда”, деди фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили Евгений Василенко.

Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Синегубов вилоят тез тиббий ёрдам марказига таянган ҳолда зарбалар натижасида тўрт киши – 54 яшар аёл, 51 ва 55 ёшли икки эркак ҳамда ОТМ қоровули жабрланганини қўшимча қилган.

19:10 5.2.2023

Украина ва Россия яна ўзаро асир алмашди

Украина ва Россия 4 февраль куни 200 га яқин ҳарбий асир алмашди. Украина расмийлари ижтимоий тармоқларга ёйинлаган видеода озод этилган украиналик маҳбуслар акс этган.

Рейтерс видео санаси ва жойлашувини мустақил равишда тасдиқлай олмади.

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак 116 нафар украиналик маҳбус озод қилинганини билдирди.

Россия мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, Украина билан олиб борилган мураккаб музокаралар натижасида 63 нафар россиялик ҳарбий асирлар озод этилди.

Озодликка чиқарилган россиялик ҳарбийлар орасида «нозик тоифадаги» шахслар бор. Улар БАА воситачилигида қайтарилди, дея қўшимча қилди вазирлик.

19:12 5.2.2023

Канада Украинага биринчи Леопард 2 танкини юборди

Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги раҳбари Анита Ананд маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, Канада Украинани иккиланмай қўллаб-қувватлашда давом этади.

Португалия Украинага Leopard 2 танкларини беради. Бу ҳақда Португалия бош вазири Антониу Кошта Марказий Африка Республикасига ташрифи чоғида маълум қилди.

Мулозим айнан нечта танк берилишини очиқламаган. Бироқ, ўзи айтишича, ҳозирда Португалия носоз ҳолатдаги танклар таъмири учун зарур бутловчи қисмлар масаласини Германия билан муҳокама қилмоқда.

Январь ойида Португалия қуролли кучлари қўмондони адмирал Антониу Силва Рибейро мамлакатда 27 та Leopard 2 танки мавжудлигини айтган эди. Аммо, маҳаллий ОАВларга кўра, танкларнинг аксари носоз ҳолатда ва таъмирга муҳтож.

Украина биринчи босқичда Ғарбдаги ҳамкорларидан 120-140 та танк олишга умид қилмоқда.

Mamba SAMP/T зенит-ракета комплекслари Украинага баҳорда етказилади.

“Биз Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто билан келишиб, SAMP/T-MAMBA зенит-ракета комплексини Украинага баҳорда етказиб беришга қарор қилдик. Мазкур тизим тинч аҳоли ва инфратузилмани Россия ҳужумларидан ҳимоя қилиш имконини беради”, деб ёзди “Твиттер”да Франция қуролли кучлар вазири Себастьян Лекорню.

19:14 5.2.2023

Евроиттифоқ ва G7 мамлакатлари Россия нефть маҳсулотлари нархларига чеклов жорий қилди

Евроиттифоқ ҳамда G7 мамлакатлари Россия нефть маҳсулотлари учун энг юқори чекланган нархларни белгилади, дея маълум қилди Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен.

“Биз Россияни уруш олиб бориш воситаларидан маҳрум қилишда давом этишимиз лозим. Якшанба, 5 февраль кунидан бошлаб ЕИ Россия нефть маҳсулотлари импортини тақиқлайди. Шунингдек, биз G7 мамлакатлари билан бирга нефть маҳсулотлари нархларини чеклаб, глобал энергетика бозорлари барқарорлигини таъминлаган ҳолда Россиянинг даромадларини қирқамиз”, деб ёзди у “Твиттер”да.

Ўз навбатида, Швециянинг ЕИ Кенгашидаги ваколатхонаси Евроиттифоқ элчилари Россия нефть маҳсулотларининг энг юқори нархлари борасида келишувга эришганини тасдиқлади.

“ЕИ элчилари нефть маҳсулотларининг энг юқори нархларини маъқуллашди, энди у ЕИ Кенгашида узил-кесил қабул қилиниши керак. Бу ЕИ ва ҳамкорларининг Украинага тажовуз қилган Россияга навбатдаги муносиб жавоби бўлади”, дея таъкидланган ваколатхона баёнотида.

Bloomberg маълумотига кўра, ЕИ мамлакатлари устама билан сотиладиган Россия дизель ёнилғисининг бир баррелига 100 доллар миқдорда чекланган энг юқори нарх белгилаган.

Арзонроқ нефть маҳсулотлари, хусусан, мазут учун белгиланган энг юқори нарх эса бир баррелга 45 долларни ташкил қилади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG