Линклар

Шошилинч хабар
16 май 2025, Тошкент вақти: 03:51

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

03:34 5.11.2023

Россия Мудофаа вазирлиги Керчдаги заводда рус кемаси шикастланганини тасдиқлади

Россия Мудофаа вазирлиги Керчдаги "Залив" кемасозлик заводига Украина ракета ҳужуми натижасида у ерда жойлашган Россия кемасига зарар етганини тасдиқлади.

“РИА Новости” агентлигининг Мудофаа вазирлигига таяниб хабар беришича, зарба 15 та ракета билан берилган, улардан 13 таси уриб туширилган.

Қайси кема зарар кўргани ҳақда рус расмийлари маълум қилишмаган.

03:15 5.11.2023

Украина кучлари Керчдаги "Залив" заводига зарба берди ва рус кемасини шикастлади

Украина қуролли кучлари шанба куни Россия томонидан босиб олинган Қримдаги Керч порт шаҳрида жойлашган кемасозлик заводи денгиз ва порт инфратузилмасига зарба берганини маълум қилди.

“4 ноябр куни кечқурун Украина Қуролли кучлари вақтинча босиб олинган Керч шаҳридаги “Залив” заводининг денгиз ва порт инфратузилмасига зарбаларни муваффақиятли амалга оширди”, — дейилади Украина Қуролли кучларининг Стратегик алоқа департаменти Телеграмидаги хабарида.

"Умид қиламанки, яна бир кема Москвага эргашди! " деб ёзди Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук Телеграмдаги постида 2022 йил 14 апрелда Украина ракеталари томонидан урилган Россия Қора денгиз флоти флагманини назарда тутиб..

Олешчукнинг айтишича, қанотли ракеталар Заливдаги инфратузилмага зарба берган. У ерда Россия денгиз флотининг энг замонавий кемаларидан бири, Калибр қанотли ракета ташувчиси жойлашган.

Ҳарбий таҳлилчи ва журналист Андрей Цаплиенко Телеграмдаги постида ёзишича, Россиянинг энг замонавий кемаларидан бири, “Асколд” дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида зарар кўрган.

14:48 4.11.2023

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Киевга ташриф буюрди

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен шанба куни Киевга келди. Унинг Украина парламентида чиқиши кутилмоқда.

Фон дер Ляйен уни Киев вокзалда шахсан кутиб олган Украина президенти Владимир Зеленский билан Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш йўли, Европа Иттифоқидан молиявий ёрдам ва Россияга қарши санкцияларни муҳокама қилишини айтди.

15:36 3.11.2023

Украина шаҳарлари дрон ҳужумига тутилди

Россия Украинанинг шимоли-шарқидаги Харков шаҳрини 3 ноябрга ўтар кечаси дрон ҳужумига тутди.

Ярим тунда Россия Харковга камида 10 та дрон учирган. Шаҳарнинг баъзи жойларида ёнғинлар рўй берган, бироқ қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Харков мери Игор Терехов ўт ўчирувчилар ёнғин билан курашаётганини айтди, бироқ батафсил маълумот бермади.

Президент Владимир Зеленскийнинг маслаҳатчиси Андрей Ермакнинг айтишича, Украина кучлари бир кечада Эрон томонидан ишлаб чиқилган 24 та ҳужумчи дронларни уриб туширган.

Украина Бош штаби 3 ноябр куни эрта тонгда “душман Авдиивкани ўраб олишга уринишда давом этмоқда, бироқ украиналик аскарлар ўз жойида туриб, душманга катта талафотлар етказмоқда”, деди.

Сўнгги хабарларга кўра, Москва Авдиивка ҳудудига қўшимча қўшин ташлаган.

2 ноябр куни кечки пайт Россия Мудофаа вазирлиги ўз кучлари Россия томонидан кенг кўламли урушнинг дастлабки ҳафталаридан бери босиб олинган Запорижья атом станцияси яқинида тўққизта Украина дронини уриб туширганини даъво қилди.

Озодлик радиоси энг шиддатли жанглар бўлган ҳудудларда жанг майдони ҳақидаги даъволарни мустақил равишда тасдиқлай олмайди.

Украинанинг олий қўмондони генерал Валерий Залужний шу ҳафта The Economist журналида чоп этилган интервюсида Украина ва босқинчи Россия кучлари ўртасидаги жангдаги ҳозирги вазиятни Биринчи жаҳон урушидаги жангларга ўхшатди.

Унинг сўзларига кўра, бундай шароитда "ҳеч қандай ютуқ" бўлиши мумкин эмас.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG