Линклар

Шошилинч хабар
16 май 2025, Тошкент вақти: 14:25

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

19:33 1.11.2023

Ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаган мигрантларга 22 та жиноят иши очилди

Москва Тергов қўмитаси (ТҚ) Россия фуқаролигига кирган марказий осиёликларга нисбатан ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлашга оид 22 та жиноят иши очди. 80 дан ортиқ киши Россия Федерацияси ҚК таркибида ҳарбий хизматни ўташга жўнатилди, дейилади Қўмита телеграм-канали хабарида:

“Тергов Қўмитаси ҳарбий хизматни ўташдан бўйин товлаётган шахсларни аниқлаш мақсадида” Москва ҳарбий комиссариатлари билан бирга ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг шахсий ҳужжатларини ўрганмоқда. Бу ишлар доирасида “бўйин товловчилар Россия фуқаролигига қонуний ўтган-ўтмагани текширилмоқда”.

Қўмита, агар одам “ҳарбий ёки муқобил фуқаровий хизматни ўташдан бўйин товласа”, қонунчиликка мувофиқ, унинг Россия фуқаролиги тугатилиши ҳақида огоҳлантирган.

Аввалроқ Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Украинага қарши урушда қатнашишдан бош тортган мигрантларни Россия фуқаролигидан маҳрум этишни таклиф қилган эди. Август ойидан бери Россияда “янги” фуқароларга қарши рейдлар ўтказилмоқда – улар ушланиб, ҳарбий комиссариатларга олиб бориляпти ва қўлларига чақирув хабарномаси тутқазиляпти.

19:30 1.11.2023

Россия Украина бўйлаб ракета зарбаларига 22,8 млрд доллар сарфлади

Россия Украина бўйлаб ракета зарбаларига 22,8 млрд доллар сарфлади ва ишлаб чиқаришни оширида давом этмоқда, дея хабар беради Forbes.

Жорий йилнинг октябр ойи ҳолатига кўра босқинчилар Украинага қарата 3 мингдан ортиқ ракета учирган, ракета ҳужумларига ҳар ой 0,5 - 1 млрд доллар сарфланмоқда.

Украина Бош штабига кўра, Россия 2003 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини ойига 100 та ракетага етказган, Shahed-136 дронларини қўллаш интенсивлиги эса 2022 йилга қиёсан 6 бараварга ошган.

19:29 1.11.2023

БМТ комиссияси Гроза қишлоғи тинч аҳолисига ҳужумда Россияни айблади

Ҳисобот Украинадаги Инсон ҳуқуқлари мониторинги миссияси томонидан тўпланган ва тасдиқланган маълумотларга асосланган. Экспертлар портлаш жойини кўздан кечириб, 35 киши, жумладан маҳаллий аҳоли вакиллари, гувоҳлар, омон қолган икки киши, тиббиёт ходимлари ва ўликхона ходимлари билан суҳбатлашди.

Лиз Тросселл БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили 7 ва 10 октябрь кунлари Грозага ҳужум тафсилотларини ўрганди.

"Бугун биз 5 октябр кунги Россиянинг ҳаво ҳужуми бўйича ҳисоботни эълон қилдик. Россия қуролли кучлари бомбардимон қилган кафеда ёки унинг ён атрофиида ҳарбий хизматчилар ёки бошқа қонуний ҳарбий нишонлар мавжудлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ", деди Троссел хони.

"Биз эълон қилган ҳисоботда ракета зарбасининг Грозага ҳалокатли таъсири, 15 оила икки ёки ундан ортиқ яқинларидан айрилгани ҳақида батафсил маълумот келтирилган", - дея қўшимча қилди у.

БМТ ҳисоботида Россия Федерациясини айбдорларни жавобгарликка тортиш учун тўлиқ ва ошкора тергов ўтказишга ҳамда келгусида бу каби ҳужумларнинг олдини олиш чораларини кўришга чақирди.

Шунингдек, ташкилот Россияни жабрланганлар ва уларнинг оилаларига компенсация тўлашга чақирган

19:22 1.11.2023

Украинага дрон ва ракета ҳужумлари

Биринчи ноябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари “Шаҳед” русумли дронлар ҳамда Х-59 бошқариладиган авиация ракетаси билан Украинага ҳужум қилди. Украина Ҳаво кучларига кўра, зарбалар муҳим инфратузилма ва ҳарбий объектларга йўналтирилган.

Полтава вилояти ҳарбий администрацияси раҳбари Филип Пронин дронлардан бири Кременчуг нефтни қайта ишлаш заводига тушгани ҳақида ёзди.

Ракета ва дронлар Россиянинг Курск вилояти ҳамда Приморско-Ахтарск (Краснодар ўлкаси) ҳудудидан учирилган. “20 та Shahed-136/131 дронларидан 18 таси уриб туширилди. Х-59 бошқариладиган авиация ракетаси ҳам йўқ қилинди”, дейилади Украина ҚК Ҳаво кучлари хабарномасида.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG