Линклар

Шошилинч хабар
14 май 2025, Тошкент вақти: 19:23

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

20:00 20.9.2023

Тоғли Қорабоғда 20 сентябр куни ўт очиш тўхтатилди

Озарбайжон ҳудудидаги тан олинмаган бўлгинчи Тоғли Қорабоғ республикаси вакиллари 20 сентябр куни соат 13.00 дан бошлаб ўт очишни тўхтатиш тўғрисида Озарбайжон тарафи билан келишилганини маълум қилди. Хабарни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги тасдиқлади.

“Маҳаллий аксилтеррор тадбирларини тўхтатиш бўйича келишувга эришилди. Озарбайжон Республикасининг Қорабоғ вилоятида жойлашган Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари, ноқонуний арман қуролли тузилмалари қуролларини ташлаб, жанговар позициялари ва ҳарбий постларини тарк этиб, тўлиқ қуролсизлантирилди. Иккинчи банд! Параллел равишда ҳарбий ва оғир техника етказиб берилди. Учинчи банд! Санаб ўтилган жараёнлар Россия тинчликпарвар контингенти билан келишилган ҳолда ўтказилиши таъминланди”, деди Анар Эйвазов, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги вакили.

Озарбайжоннинг тан олинмаган бўлгинчи Тоғли Қорабоғ республикаси расмийлари бир кун аввал бу ҳудуддаги арман қўшинлари позицияларига ҳужумни қайта бошлаган Бокунинг барча шартларини амалда қабул қилди.

Хусусан, хабарда Тоғли Қорабоғдаги қуролли арман тузилмалари тарқатиб юборилиши, 21 сентабр куни Озарбайжоннинг Евлах шаҳрида Қорабоғ арман жамиятини интеграция қилиш бўйича Озарбайжон ҳукумати билан музокаралар бошланиши айтилади. Афтидан, бу яқин келажакда Тоғли Қорабоғнинг бутун ҳудуди Боку назоратига ўтишини англатади.

17:23 19.9.2023

CIT зарар кўрган “Ростов-на-Дон” сувости кемаси суратларини намойиш қилди

Conflict Intelligence Team (CIT) тадқиқотчилари аннексия қилинган Севастополдаги кема таъмирлаш заводига Украина ҳужуми чоғида шикастланган Россиянинг “Ростов-на-Дон” сувости кемаси суратларини намойиш қилди.

Уларнинг таъкидлашича, бундай зарар "албатта, сув ости кемасини уруш охиригача флотдан чиқарди" ва бу миқёсдаги таъмирлаш "назарий жиҳатдан мумкин", аммо иқтисодий жиҳатдан самарали эмас.

Ҳужум 13 сентябр куни содир бўлди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги. Ракета ҳужуми натижасида “Ростов-на-Дон” сувости кемаси ва “Минск” йирик десант кемасига зарар етган эди.

17:21 19.9.2023

Россия Тинч океан флоти Беринг ва Чукотка денгизларида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда

The Vladimir Monomakh, a nuclear-powered strategic submarine of the Borey project
The Vladimir Monomakh, a nuclear-powered strategic submarine of the Borey project

Россия Тинч океан флоти Беринг ва Чукотка денгизларида, шунингдек, мамлакатнинг Узоқ Шарқидаги Чукотка ярим оролида машғулотлар ўтказмоқда, деб хабар берди душанба куни Россия Мудофаа вазирлиги.

Вазирлик маълумотларига кўра, машғулотларда 10 мингга яқин ҳарбий хизматчи ва 50 дан ортиқ сув усти, сув ости кемалари, денгиз учоқлари, вертолётлар ҳамда қирғоқ мудофаа ракета тизимлари иштирок этмоқда.

Машқлар Россиянинг шимоли-шарқий чегарасида мудофаа амалиётларини ўқитишга қаратилган, деди рус ҳарбий раҳбарият.

17:19 19.9.2023

Катта еттилик давлатлари Хитойни Украинага қарши агрессияни тўхтатиш учун Россияга босим ўтказишга чақирди

G7 форматининг охирги учрашуви шу йилнинг июлида Вилнюсда бўлиб ўтган
G7 форматининг охирги учрашуви шу йилнинг июлида Вилнюсда бўлиб ўтган

Тегишли қўшма баёнот Япония ташқи ишлар вазирлиги томонидан БМТ Бош Ассамблеяси доирасидаги G7 давлатлари вакилларининг учрашувидан сoнг э]лон қилинди.

Баёнотда айтилишича, G7 аъзолари Хитой Россия қoшинларини Украинадан зудлик билан, тoлиқ ва сoзсиз олиб чиқиб кетишга чақиради. Рейтерс агентлигининг қайд этишича, бу баёнот Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг Россияга ташрифи фонида берилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG