Линклар

Шошилинч хабар
13 январ 2026, Тошкент вақти: 19:34

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:27 26.7.2023

Россия парламенти ҳарбий хизматдан озод қилувчи қонунга тузатишлар киритди

Эндиликда уч ва ундан ортиқ фарзанди бор оталар ва ногиронлиги бўлган болалар муддатли ҳарбий хизматга чақиришдан озод этилмайди ва уларни кечиктириш муддати ҳам берилмайди.

Парламент мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов тузатишларни ҳимоя қилишга уринган депутатларга танбеҳ берди.

Ўтган йили Россия ўзининг профессионал ва ҳарбий хизматчилар сонини 30 фоиздан кўпроққа кўпайтириб, 1,5 миллионга етказиш режасини эълон қилди. Бу вазифани амалга ошириш Москва учун Украинадаги “махсус ҳарбий операция” деб атаган уруш қурбонлари сони кўпайгани билан мураккаблашди.

Сешанба куни Давлат Думаси бир вақтнинг ўзида Россия армиясида хизмат қилиш шартлари талабларини кескин оширди, қонунчиликка бир нечта тузатишлар киритди. Жумладан, депутатлар ҳарбий хизматга келмаганлик учун жарима миқдорини кун тартибига қўйиб, ҳарбий хизмат ёшининг юқори чегараси – 27 ёшдан 30 ёшга кўтарди. Шу билан бирга, депутатлар ҳарбий ёшнинг қуйи чегарасини - 18 ёшдан 21 ёшгача кўтариш режаларидан воз кечишди.

Сешанба куни қабул қилинган қонун эркаклар чақирув комиссиясига чақирилган кундан бошлаб Россиядан чиқиб кетишни ҳам тақиқлайди. Ҳатто ўқишга.

Бунгача юз минглаб россияликлар ҳарбий сафарбарликдан қочиб бошқа мамлакатларга, жумладан Ўзбекистонга қочишганди.

18:25 26.7.2023

Жанкой яқинида йўқ қилинган Россия аэродроми

Мана бу сунъий йўлдош тасвирларида Волное қишлоғидаги аэродромга Украина зарбасининг оқибатларини кўриш мумкин.

Россия манбаларига кўра, 24 июл куни Украина Россия қўшинларининг Қрим шимолидаги Жанкой яқинидаги авиабазасидаги ўқ-дорилар омборига “Storm Shadow” ракета ҳужумини уюштирган. 23 ва 25 июл кунлари сунъий йўлдошдан олинган суратларни таққослаганда авиабазанинг шимоли-ғарбий қисмида ёнғин аломатлари кўриш мумкин.

Укараинага босқинда ишлатилган бу аэродромда қурилиш ишлари 2022 йилнинг ноябрида бошланган эди.

18:22 26.7.2023

Донецк вилоятида Авдеевка ва Константиновкада рус ҳужумлари натижасида икки киши ўлдирилди

26 июлга ўтар кечаси Украина ҳудуди Россия қўшинлари томонидан яна оммавий ўққа тутилди.

Донецк вилоятида Авдеевка ва Константиновкада рус ҳужумлари натижасида икки киши ўлдирилди, бир неча киши яраланди.

Херсон вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Прокудин ўтган кун давомида вилоятга 55 та ҳужум содир этилганини маълум қилди. Икки киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олди.

Аҳоли турар жойларидан ташқари Каховка туманидаги қишлоқ хўжалиги корхонаси ҳам зарар кўрган.

Харков вилоятининг Первомайский тумани ҳокимияти 26 июл куни эрталаб Эронда ишлаб чиқарилган камикадзе аппаратлари ҳужуми ҳақида хабар берди.

18:20 26.7.2023

Украина Бош штаби: Украина қўшинлари Старомайорское ҳудудида муваффақият қозонишди

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби Украина қўшинлари Старомайорское ҳудудида муваффақият қозонишди, деб хабар бермоқда.

Украина Қуролли кучлари бош штаби вакили Андрей Ковалёв гап жанубий йўналиш ҳақида кетаётганига аниқлик киритди. Старомайское қишлоғи Донетск вилоятида, Волноваха шаҳри яқинида жойлашган. Ковалёвнинг сўзларига кўра, ҳозирда Украина ҳарбийлари янги позицияларга ўрнашиб олган, бироқ рус қўшинлари “кучли қаршилик кўрсатишда, бўлинмаларни ҳаракатлантиришда ва захиралардан фаол фойдаланишда” давом этмоқда.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, украин аскарлари Запороже вилоятидаги Роботино қишлоғининг шимоли-шарқидаги йўқотилган позицияни тиклашга ҳаракат қилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG