Линклар

Шошилинч хабар
16 январ 2026, Тошкент вақти: 05:19

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

01:24 4.7.2023

Владивостокда қабристонда "Вагнер" байроқлари кесиб кетилди

Владивостокдаги денгиз ҳарбийлари қабристонида номаълум шахслар Украина билан урушда ҳалок бўлганлар қабридаги Россия байроқларини кесиб ташлади. Бу ҳақда мана бу тармоқларда тарқаган видеосида хабар берилди.

Видео муаллифига кўра, қабрларда Вагнер байроқлари ҳам бўлган, бироқ Евгений Пригожин исёнидан кейин улар Россия байроқлари билан алмаштирилган. Кейинчалик номаълум шахслар Россия байроқларини ҳам кесиб ташлашган, аммо денгиз пиёдалари ва ҳарбий разведка рамзларига тегишмаган. СЎзловчи қабристонда "Вагнер" рамзлари туширилган бирорта ҳам байроқ қолмаганлигини таъкидлайди.

Видеога кўра, "Вагнер" байроғи кесилган қабрлардан бири қотил Никита Кокирцага тегишли.

2011 йилда у нафақахўр кампирни ўлдиргани учун 15 йил жазо олган эди. Суд маълумотларига кўра, у шериги билан бирга кампирнинг квартирасини эгаллаб олишга уринган.

01:15 4.7.2023

Краматорскка Россия ракета ҳужуми пайтида яраланган ёзувчи Виктория Амелина вафот этди

Украиналик ёзувчи Виктория Амелина 1 июл куни Краматорскдаги Ria Lounge ресторанига Россия ракета ҳужуми натижасида яраланганидан сўнг Днепрдаги касалхонада вафот этди. Бу ҳақда ёзувчи, шоир ва журналистларни бирлаштирган ПЕН ташкилотининг Украина бўлими хабар берди.

Амелина ресторанда Колумбия делегацияси - сиёсатчи Серхио Харамильо, ёзувчи Эктор Абад ва журналист Каталина Гомес билан бирга эди. Улар ҳам яраланган. Виктория

Victoria Amelina
Victoria Amelina

ҳужумнинг 13-қурбони бўлди. У 37 ёшда эди, иккита роман ва болалар учун китоб ёзган ва украиналик ёш ёзувчиларга бериладиган Жозеф Конрад мукофотини қўлга киритган.

Виктория Амелина 1986 йил 1 январда Лвовда туғилган, мактаб йилларида у Канадада яшаган, аммо кейин Украинага қайтган. Унинг китоблари дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган.

01:11 4.7.2023

Ҳаагада Россиянинг Украинага қарши тажовуз жиноятини тергов қилувчи халқаро марказ очилди

Унинг ишида Украина, Европа Иттифоқи, АҚШ, Халқаро жиноий суд прокурорлари иштирок этмоқда. Кутилганидек, улар махсус трибунални кейинчалик ишга тушириш ёълидаги оралиқ қадам сифатида далиллар тўплаш билан шуғулланадилар.

“Босқинчилик жинояти бўйича жиноий таъқиб қилувчи халқаро марказга эга бўлишдан асосий мақсад муҳим далилларни олиш, ҳозирдан иш қўзғатишдир. Биз можаронинг тугашини кутмоқчи эмасмиз. Биз ўз миллий текширувларини бошлаган ҳамкорларимизни қўллаб-қувватлашга қарор қилдик ва биз аллақачон мавжуд далилларни марказлаштирамиз, бу далилларни таҳлил қиламиз, шунингдек, EUROJUSTда ишлаётган мутахассисларимиз ёрдамида далиллардаги мумкин бўлган бўшлиқларни аниқлаймиз”, деди EUROJUST президенти Ладислав Ҳамран.

ДW маълумотларига кўра, марказ аллақачон иш бошлаган. Украина бош прокурори Андрей Костин халқаро жиноий суд архитектурасида босқинчилик жинояти учун жавобгарлик бўйича бўшлиқ мавжудлигини таъкидлади. Бу марказ тажовузни тақиқлашнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамловчи, ушбу архитектурани тўлдирадиган ва мустаҳкамлайдиган элементлардан бирига айланади, деди у.

Шу йилнинг март ойида Ҳаагадаги Халқаро жиноий суди Владимир Путин ва болалар омбудсмени Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган эди. Улар Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний депортация қилиш учун жавобгарлик зиммасига юкланган.

12 июн куни Украина президенти Владимир Зеленский Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд вакиллари Украина жанубидаги ўнлаб аҳоли пунктларини сув босган Каховка ГЭСи тўғонининг портлатилишини текширишга чақирган эди.

01:08 4.7.2023

Шойгу Пригожин исёни ҳақида фикр билдирди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Вагнер раҳбари Евгений Пригожиннинг қуролли исёни ҳақида биринчи маротаба фикр билдирди. Шойгу исённи “Россиядаги вазиятни беқарорлаштиришга уриниш” деб таърифлади.

"Мен 23-25 июнь кунлари Россиядаги вазиятни беқарорлаштиришга уриниш ҳаракатларига тўхталмоқчиман. Қуролли Кучлар шахсий таркибининг қасамёд ва ҳарбий бурчга содиқлиги уларнинг режаларини барбод қилди. Провокация Украинадаги қўшинларимизнинг ҳаракатларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади.Ҳарбий хизматчилар ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни қаҳрамонлик ва фидокорлик билан адо этишмоқда. Уларга сидқидилдан хизмат қилаётгани учун раҳмат айтаман," деди Россия мудофаа вазири.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG