Линклар

Шошилинч хабар
17 январ 2026, Тошкент вақти: 05:18

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

01:26 25.6.2023

АҚШ, Германия, Франция ва Британия раҳбарлари вазиятни муҳокама қилди

АҚШ президенти Жо Байден Франция, Германия ва Буюк Британия раҳбарлари билан Россиядаги вазиятни муҳокама қилди.

“Президент Байден Франция президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц ва Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак билан гаплашди. Лидерлар Россидаги вазиятни муҳокама қилди. Шунингдек, улар Украинани қўллаб қувватлашини яна бир бор таъкидлашди”, дейилади Оқ Уй баёнотида.

01:17 25.6.2023

Лукашенко Пригожинни қайтаришга кўндирганини айтмоқда

Беларус президенти маъмурияти “Вагнер” раҳбарини қўшинларни ортга қайтаришга Алекандр Лукашенко кўндирганини айтмоқда.

Президент маъмурияти баёнотида айтилишича, бугун эрталаб Россия президенти Лукашенко билан гаплашган ва Беларус раҳбари, Путиннинг маъқуллови билан Пригожинга таклифни билдирган. Кремль матбуот котиби Песковнинг маълум қилишича, “Вагнер” гуруҳи энди Беларусга жойлашади. Аммо, у ерда нима қилади - Песков бу ҳақда маълумот бермади.

Ҳозирча, бу баёнотга “Вагнер” ёки унинг раҳбари Пригожин муносабат билдирмади.

01:10 25.6.2023

Путин Эрдўғон билан гаплашди

Кремлнинг маълум қилишича, Туркия президенти Эрдуғон ташаббус билан икки президент ўртасида телефон орқали мулоқот бўлган.

Баёнотга кўра, Россия президенти мамлакатда қуролли исёндаги кейинги вазиятни Туркия президенти билан муҳокама қилган.

“Туркия президенти Россия раҳбарияти кўрган чораларни тўлиқ қувватлашини билдирди”, дейилади Кремль баёнотида.

00:54 25.6.2023

Пригожин қўшинларини ортга қайтарди

“Улар “Вагнер” ХҲШни тарқатиб юбормоқчи бўлишди. Биз 23 июнь куни “Адолат марши”ни бошлаган эди. Бир суткада биз Москвага 200 км қолган ҳудудгача етиб келдим. Бу паллагача жангчиларимизнинг бир томчи қони тўкилмади. Ҳозир энди қон тўкилиши мумкин бўлган паллага етиб келдик. Рус аскари қони тўкилишига жавобгарлик ҳиссини тушунган ҳолда колонналаримизни ортга қайтармиз ва режага мувофиқ, жанг майдонига қайтамиз”, деди Пригожин.

Ушбу видеода Пригожиннинг Ростов Дондаги штаб-квартирани тарк этаётгани акс этган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG