Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:30

Жонли 24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

10:30 4.6.2023

Киевда яна ҳаво сиреналари янгради

Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари якшанба куни эрта тонгда Киев яқинида ҳаво ҳужумларини қайтариш билан шуғулланди, деб хабар берди Украина пойтахти ҳарбий маъмурияти Телеграмдаги каналида.

Киев вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари нишонларни уриб туширган.. Айни пайтда урилган ракета қолдиқлари тушиши сабаб баъзи жойларда портлашлар бўлган.

08:37 3.6.2023

Белгород вилояти губернатори Шебекинода яна икки қурбон ҳақида маълум қилди

Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков Шебекино шаҳрининг ҳужумга тутилишида янги қурбонлар ҳақида маълум қилди.

“Икки ёш йигит машинада шаҳар бўйлаб ҳаракатланаётганида, уларнинг олдида снаряд портлаб кетди”, — деб ёзди Гладков ўзининг Телеграм-каналида.

Уруш шароитида Озодлик урушаётган томонлар иддаоларини текшира олмайди.

Украина билан чегара яқинидаги Шебекино шаҳарчаси ўтган йилдан бери мунтазам равишда хужумга тутиб келинмоқда, бироқ сўнгги ҳафтада ҳужумлар кучаяр экае., бу маҳаллий аҳолининг шаҳардан оммавий чиқиб кетишига сабаб бўлди.

Жума куни маҳаллий ҳокимият Шебекинский тумани Маслова Пристан ва Соболевка қишлоғида ҳужум оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганди.

19:13 2.6.2023

Россиянинг Украина билан чегарадош Белгород вилоятида портлашлар, камида икки киши ҳалок бўлган

Россиянинг Украина билан чегарасидаги Белгород вилояти, Шебекино шаҳарчасида жума кунги отишма пайтида икки аёл ҳалок бўлган, яна икки киши яраланган.

Бу ҳақда вилоят губернатори Вячеслав Гладков маълум қилди.

Гладков, шунингдек, Волоконовский ва Валуйский туманлари ҳам ҳужумга тутилгани, бунинг оқибатида хусусий уйлар ва бошқа объектлар зиён кўргани ҳақида хабар берди.

Ўз навбатида Украинада тузилган “Россия Озодлиги” легиони жума куни ўзининг Телеграм каналида ўз жангчилари Белгород вилоятида рейдларни давом эттираётгани, уларнинг нишони тинч аҳоли эмаслигини даъво қилмоқда.

Гуруҳ Белгород вилоятидаги Новая Таволжанка қишлоғида “Озод Россия” рамзлари туширилган танклари ҳаракат қилаётгани акс этган тасвирларни ҳам эълон қилди.

Рейтер агентлиги суратнинг геолокациясини аниқлади ва унинг ҳақиқатан ҳам Новая Таволжанканинг жанубий чеккасида олинганини тасдиқлайди.

Худди шу каналда эълон қилинган видеода шу ҳудудда содир бўлаётгани айтилаётган отишма акс этган.

"Легион" вакиллари рус қўшинлари бутун ҳудудларни артиллерия билан ҳужумга тутаётганини даъво қилмоқда: уларга кўра, рус қўшинлари Renault автомашинасини ҳужумга тутиб, уни ичидаги тинч аҳоли орасидан бўлган икки кишини ўлдирган.

Ҳарбий ҳаракатлар шароитида урушаётган томонлар иддаоларини мустақил манбалардан тасдиқлаш имконсиз.

Украина билан чегарадош Белгород, Брянск ва Курск вилоятлари маъмуриятларининг маълум қилишича, дронлар тунда ва эрталаб уларнинг ҳудудларига ҳужум қилган.

Бу ҳақда сўнгги пайтларда биринчи марта Беларус билан чегарадош Смоленск вилояти раҳбари ҳам маълум қилди.

"Бугун, тахминан соат 03: 00да Починковский тумани Пересна қишлоғида ва Смоленск туманидаги Диваси қишлоғида иккита узоқ масофали учувчисиз учоқ ёнилғи-энергетика комплекси объектларига ҳужум қилди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. жиддий зарар ва ёнғинлар ҳам йўқ”, — деб ёзди Смоленск вилояти губернатори Василий Анохин.

База нашрига кўра, камикадзе дронлари нефтни қайта ишлаш заводи ва газ тақсимлаш станциясига ҳужум қилган.

“Транснефт” нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудида битта дрон портлади. Ярим соатдан кейин яна бир дрон газ тақсимлаш шохобчасига урилди, деб ёзади База нашри Телеграм каналида.

Курск вилояти раҳбари Роман Старовоитнинг маълум қилишича, кеча тунда Курск ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими яқинида бир нечта учувчисиз самолётлар уриб туширилган. Унинг сўзларига кўра, дрон ҳужуми қурбонлари бўлмаган, кўп қаватли уйнинг кириш қисми ва яна бир қанча хусусий уйлар зарар кўрган.

19:10 2.6.2023

Россия ғалла келишувига тўсқинлик қилмоқда

Украина расмийларига кўра, Россия яна Қора денгиз бўйича БМТ томонидан қўллаб-қувватланган ғалла келишувига тўсқинлик қилмоқда.

Киев 1 июн, пайшанба куни Москвани Украинанинг барча портларига кемаларни рўйхатга олишни тўхтатганликда айблади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакилининг айтишича, Россия расмийларга Украинанинг Одесса вилоятидаги Пивденний портида рўйхатга олишни чеклашини айтган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Туркия ўтган июл ойида Қора денгиз дон ташаббусига воситачилик қилган эди.

Бу ташаббус ғалла экспортчиси бўлган Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатида янада оғирлашган глобал озиқ-овқат инқирозини енгиш учун мўлжалланган.

Россия май ойида шартномани икки ойга узайтиришга рози бўлди.

Аммо энди у ўз ғалла ва ўғитларини экспорт қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича келишув бажарилмаса, битимни тўхтатишини айтмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъкидлашича, апрелдан майгача кемалар жўнаб кетишида "доимий секинлашув" кузатилган.

Шунингдек, кемалар учун ўртача кунлик текшириш даражаси учга тушгани айтилган.

Украина вазирлигининг таъкидлашича, Россия май ойининг сўнгги икки кунида фақат битта кирувчи кемани текшириш учун рўйхатдан ўтказган.

Бу ташаббуснинг "қўпол бузилиши" деб аталган. Россия вазирлик баёнотига изоҳ бермади.

Киевнинг билдиришича, 50 та кема Туркия сувларида текширувдан ўтишни кутиб, 2, 4 миллион тонна Украина озиқ-овқатини хорижга етказиб беришга тайёр.

Баъзи кемалар 3 ойдан ортиқ текширувларни кутишган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG