Линклар

Шошилинч хабар
23 июл 2025, Тошкент вақти: 14:12

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

14:17 6.5.2023

Россияда 9 май байрами бекор қилинди, Москвада парад одатдагидан кичик бўлади

Россияда Кремлга дрон ҳужуми сабаб қилиниб 9 май байрами тадбирлар бўлмаслиги мумкин.

Британия разведкасига кўра, хавфсизлик нуқтаи назаридан бутун Россия бўйлаб Ғалаба куни муносабати билан парадлар ва байрамлар бекор қилинган.

Россиянинг олти вилоятида ва босиб олинган Қримда байрам тадбирлари бутунлай бекор қилинди, мамлакатнинг бошқа минтақалари, жумладан 21 шаҳарда парад бўлмайди.

Москвада парад бўлиб ўтиши мумкин, аммо одатдагидан анча кичик миқёсда. Владимир Путин одатда фахрий меҳмонлар, ҳарбийлар ва фахрийлар таклиф қилинадиган Кремлдаги қабул ҳам бекор қилинди. У охирги марта пандемиядан олдин 2019 йилда ўтказилган. "Ўлмас полк" марши Москвада ва Россиянинг бошқа кўплаб шаҳарларида ўтказилмайди.

Буюк Британия Мудофаа вазирлигига кўра, 9 майдан бир неча кун олдин Кремлга дрон ҳужуми Россия қанчалик заиф эканлигини кўрсатган ва оммавий байрамлар пайтида Россия раҳбариятида уларнинг хавфсизлиги учун қўрқув уйғотган.

Шунингдек, Россия расмийлари байрамларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишда норозилик намойишлари ва Украинадаги уруш юзасидан халқ норозилигини ифодалашнинг бошқа шакллари имкониятларини ҳисобга олган бўлиши ҳам мумкин.

14:07 6.5.2023

Украина кучлари Киев осмонида Россиянинг "Кинжал" ракетасини уриб туширган

Украина Қуролли кучлари Киев осмонида Россиянинг “Кинжал” ракетасини уриб туширганини тасдиқлади. Ушбу ракета тутиб бўлмайдиган ҳисобланади

Украина Қуролли Кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони, генерал-лейтенант Николай Олешчук ўзининг телеграм-каналида Украина расмийлари бир кун аввал Киев узра уриб туширилган Россиянинг гипертовушли “Кинжал” ракетаси ҳақида маълумот берди.

"Украина халқини тарихий воқеа билан табриклаймиз! Ҳа, биз "тутқич бермас" “Кинжал”ни уриб туширдик! Бу 4 май куни Киев вилояти осмонида тунги ҳужум пайтида юз берди”, деб ёзади у.

Генералнинг сўзларига кўра, ракета Американинг “Патриот” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ёрдамида йўқ қилинган.

11:06 6.5.2023

Зеленский: Қуруқликда, ҳавода ва денгизда кучли қурол-аслаҳаларга эга бўламиз

Украина президенти Владимир Зеленский 5 май куни Хелсинки ва Гаага сафарларидан қайтгач, ўзининг одатий кечки мурожаатини эълон қилди.

Зеленский ўз баёнотида у ердаги иттифоқчилар билан музокаралар натижасида аскарлари учун қуруқликда, ҳавода ва денгизда ишлатиладиган кучли қурол-яроғ қўлга киритганини” айтди.

"Хурсандчилик билан айтиш мумкинки, Хелсинки ва Гаагадаги учрашувлар натижасида биз аскарларимиз учун қуруқликда, ҳавода ва денгизда кучли қурол-аслаҳаларга эга бўлдик. Ҳамкорларга миннатдорчилик билдираман! Бу Биз НАТО ва Европа Иттифоқи билан бирга муваффақиятга эришганимизни англатади”.

Аввалроқ, жума куни Украина раҳбари АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашув ўтказган ва унда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинган эди.

Россиянинг асосий ёлланма гуруҳи жума куни Украина шарқидаги Бахмут шаҳридан чиқиб кетиш режаларини эълон қилди, бироқ Украина келаси ҳафта Россия Иккинчи Жаҳон урушидаги Ғалаба кунини нишонлашдан олдин жангчилар уни босиб олишга ҳаракат қилиш учун позицияларини кучайтираётганини айтди.

Украина Қуролли кучлари Бош штабининг кечки ҳисоботида украина кучлари жума куни фронтнинг асосий секторларига 30 дан ортиқ ҳужумни қайтаргани, жанубдаги Бахмут ва Маринкада энг оғир жанглар кузатилганини билдирди.

11:01 6.5.2023

Дания ва Германия биргаликда Украинага 80 та “Леопард 1” танкини беради

Бу ҳақда Дания мудофаа вазири Тролс Лунд Поулсен айтди. Унга кўра, 1 июнга қадар танклар Украинада фойдаланишга тайёр бўлиши керак. Поулсен жума куни Берлинга ташриф буюрди ва у ерда Германия Мудофаа вазири Борис Писториус билан учрашди. “Леопард 1” танклари эскирган бўлгани учун улардан Данияда 2005 йилдан бери фойдаланилмайди. Феврал ойида Дания, Германия ва Голландия камида 100 та эски “Леопард 1” танкларини Украинага топширишдан олдин уларни қайта тиклаш учун маблағ ажратишларини эълон қилишди. Ўшанда Голландия мудофаа вазири Кайса Оллонгрен “Леопард 1” “Леопард 2”дан эскироқ модел бўлишига қарамай, жанговар фойдаланиш учун “албатта яроқли” эканлигини айтди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG