Линклар

Шошилинч хабар
05 август 2025, Тошкент вақти: 00:04

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:03 14.4.2023

Россия Тинч океанидаги ҳарбий денгиз флотини шай ҳолатга келтирди

Россия Тинч океанидаги ҳарбий денгиз флотини мудофаа қобилиятини оширишга қаратилган кутилмаган текширув доирасида юқори шай ҳолатга келтирди.

«Бугун, эрталаб Тинч океани денгиз флоти мудофаа қобилиятини синовдан ўтказиш мақсадида юқори шай ҳолатга келтирилди. Текширувдан асосий мақсад Қуролли Кучларнинг душманнинг денгиздан бўладиган эҳтимолий ҳужумига тайёргарлигини оширишдан иборат», деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Текширув давомида шартли душманнинг Сахалин ва Курил оролларига ҳужумларига қарши ҳаракатлар ҳам кўздан кечирилди.

Россия ҚК Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов Россия ҳарбий-денгиз кучлари машғулотлар ўтказиладиган ҳудудларга жойлаштирилиши ҳамда жанговар машғулотларда иштирок этишини хабар қилди.

17:57 14.4.2023

Зеленский: Биз ЕИга қўшилишга тўлиқ тайёрмиз

Владимир Зеленский Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш мақсадига эришиша олишига шубҳа қилмаяпти:

«Мен ҳукумат амалдорлари ва Олий Рада вакиллари билан йиғилиш ўтказдим. Унда Европа Иттифоқига қўшилиш йўлидаги ҳаракатларимизни, қонунчиликдаги қадамларни ҳамда қабул қилинган ўзгаришларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилдик. Қўйган мақсадимизга эришиша оламиз. Украина Европа Иттифоқининг барча институтлари ва тажрибаси билан бирлашади ва ЕИнинг тўлиқ аъзосига айланади. Биз тўлиқ тайёрмиз.»

17:55 14.4.2023

HRW рус аскарларининг Херсондаги жиноятларини очиқлади

Херсондаги қийноқ камераларидан бири
Херсондаги қийноқ камераларидан бири

Human Rights Watch рус аскарларининг Херсондаги ҳарбий жиноятларига оид ҳисобот ёйинлади. Ҳисоботга кўра, Россия қўшинлари ишғол пайтида Херсон шаҳри ва атрофида яшаган аҳоли вакилларини ноқонуний ушлаб туришган ва қийноққа солишган.

Ушбу хулосалар қийноқ қурбонлари ва уларнинг яқинлари билан суҳбатларга асосланган. Уларга кўра, россиялик ҳарбийлар қуйидаги тартибда қўлга олишларни амалга оширишган: даставвал улар қўполлик билан тинтув ўтказишган, кейин эса қўлга олинганлар бошига қоп кийдирилиб, 20 та ҳибсда тутиб туриш жойларидан бирига олиб кетилган.

Ҳисоботга мувофиқ, қўлга олинганлар ёғоч ва резина таёқлар билан калтакланган, ток бериб, қийноққа солинган, уларга ўлдириш билан таҳдид қилинган ҳамда тиббий ёрдам кўрсатилмаган.

Россиялик қўриқчилар қўлга олинганларни Россияни улуғловчи шиорларни қичқириб айтишга, Россия мадҳияси ва ватанпарварлик руҳидаги қўшиқларни тинглаш ва айтишга, дўппослаш таҳдиди остида қўшиқ ижрочиларини олқишлашга мажбурлашиб, уларни мунтазам таҳқирлаб келишган.

17:49 14.4.2023

Норвегия 15 рус дипломатини персона нон грата деб эълон қилди

Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги аниқлик киритишича, гап “дипломат ниқоби остида иш кўрган 15 рус жосуси” ҳақида бормоқда.

Мамлакат ташқи ишлар вазири Анникен Хюитфелдт ҳукумат мазкур қарорни “Европада хавфсизлик соҳасида вазият ўзгариши натижасида Россия тарафидан жосуслик хавфи ортганига жавоб ўлароқ” қабул қилинганини айтди.

Вазирга кўра, Россия жосуслари фаолияти Норвегия учун жуда катта таҳдид манбаига айланган. Айни чоғда у мамлакатнинг Россия дипломатик миссиясига ҳеч бир эътирози йўқлигини урғулади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG