Линклар

Шошилинч хабар
14 июл 2025, Тошкент вақти: 09:01

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:35 22.2.2023

Россиянинг “Сармат” баллистик ракетаси синови барбод бўлди

Россия янги қитъалараро “Сармат” баллистик ракетасини Украинага бостириб киришининг бир йиллиги олдидан синовдан ўтказа олмади.

Синов АҚШ президенти Жо Байденнинг Киевга ташрифи фонида ёки ҳатто бу сафар давомида амалга оширилган. Бу ҳақда CNN икки аноним америкалик амалдорга таяниб хабар берди.

Россия расмийлари АҚШни синов ҳақида олдиндан хабардор қилган, бироқ кейинроқ учириш муваффақияти ҳақида хабар бермаган. Сешанба куни Президент Владимир Путин Федерал кенгашга мурожаатида бу синов ҳақида гапирмади.

18:33 22.2.2023

Россия Думаси Путиннинг АҚШ билан энг сўнгги ядровий битимдан чиқиш таклифини маъқуллади

Россия Давлат Думаси АҚШ билан энг сўнгги ядровий битимдан чиқиш йўлидаги биринчи қадамни қўйди ва бир кун аввал президент Владимир Путин эълон қилган ҳаракатни бир овоздан маъқуллади.

Стратегик тажовуз қуролларига оид шартномалар Россия ва АҚШ ўртасидаги икки тарафлама келишув бўлиб, улар стратегик ядровий қуроллар арсеналини ўзаро қисқартиришни назарда тутади.

22 февраль кунги Думадаги овоз бериш Путин чиқишидан 24 соат ўтар-ўтмас бўлиб ўтди.

Россия парламентининг юқори палатаси Федерация Кенгаши қонун лойиҳасини куннинг охирида маъқуллаши кутилмоқда, шундан сўнг Путин уни имзолайди.

Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин овоз бериш натижаларига ҳеч қачон шубҳа туғилмаганини айтди.

Бир қанча россиялик қонунчилар Путиннинг Вашингтонни шартномани бузганликда айблаган риторикасини такрорладилар, собиқ президент, ҳозирда Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев, АҚШ ва НАТО Россияга “уруш эълон қилгани” сабабли бу ҳаракат “кечиккан”ини айтди.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Путиннинг бу ҳаракатини “масъулиятсизлик” деб атади.

НАТО раҳбари Йенс Столтенберг Путиннинг қароридан афсусда эканлигини ва Москва буни қайта кўриб чиқишига умид билдирди, бу ҳаракат билан “қуролларни назорат қилиш архитектураси бутунлай йўқ қилинганини” қўшимча қилди.

Москва ва Вашингтон ўртасида шартнома бўйича янги музокаралар ўтган йилнинг ноябрига режалаштирилган эди, бироқ Россия сўнгги лаҳзада уларни бир томонлама бекор қилди.

18:29 22.2.2023

Намойишчилар Байденга: “Украинага “F16” учоқларини беринг!”

Варшава марказига йиғилган намойишчилар Украинага “F16” учоқлари беорилишини талаб қилмоқда.

АҚШ Президенти Жо Байден Полшага ташрифи пайти тўхтаган “Марриотт” меҳмонхонаси олдида турган намойишчилар орасида “Евромайдан Варшава” уюшмаси раҳбари Наталя Панченко ҳам бор.

“Биз президентдан Украинага “F-16” қирувчи учоқларини беришни сўраймиз. Варшава марказига шундай талаб ёзилган улкан экран ҳам ўрнатдик, жаноб Байден аллақачон кўрган деб умид қиламиз. У тўхтаган меҳмонхона олдида кетма-кет уч кун туради. Фикримизча учоқлар берилиши орқали дунёга тинчлик олиб келиш мумкин", - дейди Панченко.

АҚШ Президенти Жо Байден сешанба куни Варшавада Россия босқинидан бир йил ўтиб Украина "кучли" бўлиб қолаётгани, Москва қўшнисини ҳеч қачон мағлуб этмаслигини айтди.

19:42 21.2.2023

Рус қўшинлари Херсон марказини ўққа тутди, қурбонлар ва ярадорлар бор

Россия қўшинлари Херсон марказига артиллерия зарбаси берди, камида олти киши ҳалок бўлгани маълум, деди Херсон мудофаа комендатураси раҳбари Дмитрий Плетенчук Суспилна нашрига.

“Суспилна”нинг ёзишича, снарядлар ўша пайтда одамлар бўлган шаҳар марказидаги жамоат транспорти бекатига келиб тушган. Ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум.

Шаҳар ўққа тутилганини Херсон вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Прокудин ҳам тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, шаҳарда камида 20 та портлаш овози эшитилган. Тахминларга кўра, отишма Град ялпи ўт очиш тизимларидан амалга оширилган.

Украина президенти Владимир Зеленский Херсоннинг ўққа тутилиши чоғида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва “дунё Россиянинг тажовузкорлиги ва шафқатсизлиги чегара билмаслигини бир дақиқага ҳам унутишга ҳаққи йўқ”, деди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG