Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2025, Тошкент вақти: 14:52

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

15:25 18.2.2023

АҚШ Конгресси гуруҳи Байденни Украинага учоқлар беришга чақирмоқда

Демократик ва Республикачилар партиясидан беш нафар конгрессмен АҚШ президенти Жо Байденга мактуб йўллаб, ўз маъмуриятини “F-16” самолётларини Украинага беришга чақирди. Шу пайтгача АҚШ Киевнинг замонавий қирувчи самолётлар ҳақидаги илтимосларини рад этиб келади.

Конгрессменларнинг фикрича, самолётлар имкон қадар тезроқ юборилиши керак, чунки улар жорий йилда Украина ҳаво ҳудуди устидан назорат ўрнатишга ҳал қилувчи ҳисса қўшиши мумкин.

“Политико” нашри иқтибос келтирган мактубда “F-16” ёки шунга ўхшаш тўртинчи авлод самолётлари ҳақида шундай дейилади: "Бундай самолётларнинг таъминланиши Украинага ўз ҳаво ҳудудини ҳимоя қилишда ёрдам бериш учун зарур, айниқса Россиянинг янгиланган ҳужуми нуқтаи назаридан ва катта ҳажмдаги ўсиш суръатларини ҳисобга олган ҳолда. - кенг кўламли жанговар ҳаракатлар. "

15:22 18.2.2023

Оқ уй: "Вагнер" 30 мингдан ортиқ ҳарбийсини йўқотган

Оқ уй матбуот воизи Россиянинг “Вагнер" ҳусусий ҳарбий ширкати 30 мингдан ортиқ ҳарбийсини йўқотганини билдирди.

Қўшма Штатлар маълумотларига кўра, Украинада жанг қилаётган Россиянинг Вагнер гурҳи 30 мингдан ортиқ одамини йўқотган, декабр ойининг ўрталаридан бери шундан 9 минг нафари ҳалок бўлган. Уларнинг 90 фоизидан ортиғи судланган, деди Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби Оқ уйдаги брифингда:

"Қамоқдан тўғридан-тўғри тайёргарликсиз жангга олиб кетилган", деди Кирби.

15:21 18.2.2023

Россия йўқотишлари кескин ортган

BBC ва Медиазона ўтказган тадқиқотга кўра, сўнгги икки ҳафта ичида рус қўшинлари одатдагидан бир неча баробар кўпроқ йўқотишга учраган.

Украинадаги урушда сўнгги 14 кун ичида россияликлар орасида қурбонлар сони одатдагидан беш баробар кўп бўлган. Таҳририят бу Россиянинг Донбассдаги янги ҳужуми натижаси бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

BBC - Медиазона ва бир гуруҳ кўнгиллилар билан биргаликда - фақат ҳарбий хизматчиларнинг номи ошкора кўрсатилганда уруш қурбонларини ҳисоблайди. Айни пайтда бундай тасдиқланган йўқотишлар 14 709 тани ташкил этади (Ҳақиқий йўқотишлар сони, албатта, кўпроқ, деб таъкидлайди муҳаррирлар).

BBC маълумотларига кўра, 2022 йил давомида рус манбалари ҳар ҳафтада 250-300 га яқин ўлим ҳақида хабар берган бўлса, январда бу кўрсаткич икки баравар кўпайган, сўнгги икки ҳафтада эса бундай қурбонлар сони 1679 нафарга етган.

13:49 18.2.2023

Бахмутда қақшатгич жанглар

Россия оммавий ахборот воситалари "Вагнер" ҳусусий ҳарбий гуруҳининг Бахмут шимолидаги Парасковиевка қишлоғида олдинга силжигани ҳақида хабар берди.

Бу бир неча ойлик оғир жанглардан сўнг Бахмутни ўраб олишга уринаётган рус қўшинларининг ҳужум йўналишларидан бири.

Сўнгги ҳафталарда рус қўшинлари шаҳар шимолига қараб, Бахмутдан Славянскгача бўлган йўлни кесиб қўйди.

Бахмутнинг жануби-ғарбий қисмида эса Украина кучлари рус қўшинларини шаҳар яқинидаги Ивановское қишлоғи ҳудудида бироз орқага суришга муваффақ бўлган.

Ҳарбий ҳаракатлар шароитида ушбу маълумотларнинг мустақил тасдиғини олиш қийин.

Россия шаҳарнинг шимолий ва жануби-ғарбий қисмига ҳужуми натижасида Бахмутдаги Украина қўшинлари таъминоти қийинчиликка учраган.

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби: Бахмутдаги вазият ёмонлашмоқда. Вагнер ПМC ёлланма аскарлари Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигидан ёрдам сўрамоқда.

Бахмут атрофидаги вазият энг қийинлардан бири дея айтилмоқда, аммо украиналик ҳарбийлар шу пайтгача шаҳарни ушлаб туришга муваффақ бўлмоқда. Гарчи улар ҳарбий техника ва қурол-яроғ етишмайди дейишса-да.

Шу билан бирга, Бахмутга ҳужум қилаётган Вагнер ёлланма аскарлари ҳам йўқотишлар ва ўқ-дорилар этишмаслигини эълон қилишади.

Донецк вилоятидаги Бахмут аҳолиси зудлик билан эвакуация қилишга чақирилмоқда.

Доимий ўққа тутилиши оқибатида шаҳардаги тинч аҳоли деярли ҳар куни ҳалок бўлмоқда. Харковдан 70 километр нарида жойлашган Россиянинг Белгород шаҳрида ҳам портлашлар содир этилгани хабар қилинган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG