Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2025, Тошкент вақти: 23:45

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

18:36 13.2.2023

Угледар - тўқнашувлар маркази

Сунъий йўлдош тасвирларида Угледар шаҳри артиллериядан ўққа тутилганини кўриш мумкин.

Шаҳар Украина ва Россия кучлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар марказига айланган.

Россия Угледарда кичик ютуқлар учун катта йўқотишлар қилмоқда. Рус қўшинларининг биргина муваффақиятсиз ҳужумида камида 30 та зирҳли техникасидан айрилгани айтилмоқда.

Украина Бош штаби қўмондони украин қўшинлари қамалдаги Бахмут шаҳрини мудофаа қилаётганини, Угледар ва Маринка шаҳарлари учун шиддатли жанглар давом этаётганини билдирди.

Британия разведкаси рус қўшинлари Бахмут шимолида олға силжиётгани бироқ Угледар йўналишида қийинчиликка дуч келаётганини билдирди.

18:33 13.2.2023

“Колоннани тўзғитиб юбордик, ҳеч ким Угледарга ета олмади”. Украин аскари Россия армияси 30 дан зиёд танкидан айрилгани акс этган видеога изоҳ берди

Нидерландиянинг Oryx тадқиқот лойиҳаси маълумотига кўра, Угледар ва Авдеевкага ҳужумлар чоғида, атига уч кун ичида, яъни 8–10 февраль кунлари Россия армияси 103 та ҳарбий техника, жумладан 36 та танк йўқотган.

Украинанинг шу уч кунда кўрган талафоти эса беш баравар кам бўлиб, иккита танк дохил 20 та техникани ташкил қилади.

Politico нашри украин ҳарбийларига ҳавола берган ҳолда, Угледар учун бўлган жангларда Россия сара бўлинмаларидан бири – 155-денгиз пиёдалари бригадасини бой берган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзди.

Россия Мудофаа вазирлиги Угледарга ҳужум ва кўрилган муҳтамал талафотларга изоҳ берган эмас.

Украина ҚКнинг 68-махсус егерлар бригадаси пресс-офицери Евгений Назаренко “Настояшчее время” ёйинида Россия армиясининг Угледарга ҳужуми ва шаҳарга йўналган Россия ҳарбий техникалари колоннасига нима бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

“Видеодаги колоннани абжағини чиқарганлар – Угледарни ҳимоя қилиб турган бизнинг 72-бригада бўлади. Ҳа, Россия армияси 30 дан ортиқ танк билан улар устига юрган эди. Лекин бу фақат битта ҳужум, ўша кунлари Угледарга бўлган ҳужумларнинг биттаси холос. Шунчаки, ҳужум дрондан видеога олингани учун машҳур бўлиб кетди. Улар ростдан ҳам дала бўйлаб ҳужумга ўтишганди. Ҳолбуки, Угледар тевараги бийдек текислик, далаларнинг ўрмон қисмида дарахтлар жуда сийрак. Боз устига, бизнинг марраларимиз юқорида жойлашган, улар эса пастда. Атроф кафтдек кўриниб туради. Хуллас, улар мана шу шароитда куппа-кундузи техникаларда турнақатор бўлиб йўлга чиқишган. Табиийки, аскарларимиз уларни дарров пайқаганлар ва Угледарнинг энг баланд бинолари тепасидан танкка қарши қуроллар билан уриб, бутун колоннани дабдала қилганлар. Ҳеч бири шаҳарга кира олгани йўқ. Ҳатто биров орқага қочиб кетганини ҳам кўрмадик”.

19:03 12.2.2023

Украина Беларус чегараси яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда

Украина Беларус чегарасига яқин Ривне вилоятида ҳарбий машғулотлар ўтказди.

Ҳарбий хизматчилар муҳим объектларни қўриқлаш, ҳаво ҳужумидан мудофаа, душманни тўхтатиш ва биноларни эгаллаш бўйича ўқув машғулотларини олиб борган

«Босқинга бир йил тўлди. Россиянинг агрессиясига қарши курашда олган тажрибамиздан фойдаланяпмиз. Биз душманнинг баъзи объектлардаги ҳаракатларини таҳлил қилдик. Уларнинг ҳужумларига қарши туриш учун турли вазифаларни белгилаб, айрим жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратяпмиз», деди Украина Бирлашган кучлари қўмондони Сергей Наиев.

Аввалроқ Украина расмийлари Россия Беларус орқали ҳужум бошлаши мумкинлигини айтган эди. Бироқ, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари Олексий Данилов Беларус томонда кучлар етарли эмаслиги сабабли, бунга ишониш қийинлигини таъкидлади.

«Агар руслар бу ерга келишса, улардан картошкали пирог тайёрлаймиз, бу ерга келишмагани маъқул», дейди украин ҳарбий хизматчиларидан бири.

19:00 12.2.2023

Донбассдаги жангларда Россия армияси рекорд миқдорда талафот кўрмоқда

Украина Бош штабига кўра, 7 февраль куни фронтда Россия тарафидан 910 аскар ҳалок бўлган, бир кун аввал эса – 1030 аскар. Кенг кўламли уруш бошланганидан бери Россия жами 134 мингдан зиёд аскар йўқотган.

Уруш шароитида ушбу маълумотларни текшириш имкони йўқ, бироқ АҚШ разведкаси Россия талафотларини ўлганлар ва ярадорлар билан бирга 200 минг киши, дея баҳоламоқда. Бу ҳақда 3 февраль куни АҚШнинг The New York Times нашри ёзган эди.

Ўтган йилнинг ноябрида АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Марк Милли Россия ўлганлар ва ярадорлар билан бирга 100 минг кишини йўқотганини айтган эди.

Шундай қилиб, Вашингтонга кўра, Россия армиясининг сўнгги уч ойда Украина урушида кўрган талафотлар 80 мингдан 100 минггача ёки ҳар ойда ўртача 26 мингдан 33 минггача ҳарбийни ташкил қилади. Ва бу маълумотлар Украина Бош штаби расмий маълумотларига яқин.

Россия ўз талафотлари ҳақида охирги марта 21 сентябрда расман ахборот берган. Ўшанда Шойгу Украинада Россиянинг 5937 нафар ҳарбий хизматчи ўлганини билдирган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG