Линклар

Шошилинч хабар
09 январ 2026, Тошкент вақти: 21:36

24 март Россияда мотам куни деб эълон қилинди. Cайлов ва уруш хроникаси

Урушнинг 760-куни

Кроcус Cити Холлдаги теракт қурбонлари сони 137 кишига етди.

Украина президенти Владимир Зеленский Путин Красногорскдаги терактда “айбни бошқа бировга ағдариш йўлини қидирмоқда”, деди.

АҚШ президенти Жо Байден бир кун аввал Конгресс томонидан маъқулланган 1,2 триллион долларлик федерал харажатлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия Донецк вилоятида жойлашган Украинада Ивановское, Россияда Красное деб атаб келинган қишлоғини ўз назоратига олганини маълум қилди.

Шанбадан якшанбага ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинанинг Львов вилоятини ўққа тутди.

Авдеевканинг ғарбий томонида жанглар тўхтамаётир.

Украина Қуролли кучлари Севастополдаги “Ямал” ва “Азов” йирик десант кемаларига зарба берганини даъво қилмоқда.

Украина ҳудудининг шиддатли ўққа тутилиши туфайли Польша армияси тунда ўз самолётларини ҳавога кўтарди.

14:23 17.12.2022

АҚШ Россиянинг Украинадаги уруш жиноятларини ҳужжатлаштирмоқчи

АҚШ Конгресси Оқ уйга Украина ҳудудида Россия армияси томонидан содир этилган инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар ҳақидаги далилларни тўплашни буюрди.

Қонун лойиҳаси Конгресс томонидан Мудофаа харажатлари тўғрисидаги қонунга мувофиқ маъқулланган.

“Уруш жиноятларининг олдини олиш ва Украинага бостириб кириш пайтида содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик тўғрисида”ги қонунга кўра, АҚШ маъмурияти Конгрессга “босқин пайтида содир этилган ҳарбий жиноятлар ва бошқа ваҳшийликлар тўғрисида”ги маълумотларни тўплайдиган ҳисобот тақдим этиши шарт.

Ҳужжатда тинч аҳолига қасддан ҳужумлар уюштириш, шифохоналар, мактаблар, бошпаналарни бомбардимон қилиш, тинч аҳолини ноқонуний депортация қилиш, гаровга олиш, зўрлаш ва бошқа жинсий зўравонлик шакллари алоҳида тилга олинган.

14:16 17.12.2022

Путин биринчи марта Украинага босқинда қатнашган қўшинлари штабига борди

Россия президенти Владимир Путин Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган ҳарбий қисмларнинг қўшма штабига боргани хабар қилинди.

Кремль сайтидаги хабарда айтилишича, президент 16 декабрь куни бутун кун давомида штаб-квартирада қолган. Ҳарбий раҳбарларнинг яқин истиқболдаги ва ўрта муддатли истиқболдаги чора-тадбирлар бўйича таклифлари тинглнган.

Фотосуратлар ва видеоларда Путин билан бирга Мудофаа вазири Шойгу, Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов ва Украина билан урушда бирлашган кучлар гуруҳи қўмондони Сергей Суровикин акс этган.

Президент ҳарбийлар билан айнан қаерда учрашгани ҳақида Кремль хабар бермади. Россия президенти ҳеч қачон уруш зонасида бўлмаган.

14:11 17.12.2022

Украинага урушнинг 297-куни муҳим янгиликлари

  • Россиянинг Волгоград вилояти Эланский туманига бир нечта "номаълум учувчи жисмлар" қулаб тушган. Талафотлар ҳақида маълумот йўқ. Бу Россиянинг Украинага янги ракета ҳужуми билан бир вақтга тўғри келди.
  • Украина Қуролли кучлари маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Украина шаҳарларига 70 та қанотли ракета ва 4 та бошқариладиган ҳаво ракеталарини отган. Қуролли кучлар 60 та қанотли ракетани уриб туширишга муваффақ бўлган.
  • Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларининг тўққизинчи пакети кучга кирди. Унга рус армияси, амалдорлар, депутатлар ва сенаторлар, судялар, губернаторлар кирган. Уруш бошланганидан бери Россияда 1300 дан ортиқ шахс санкцияга учради.
  • Британия бош вазири Риши Сунак Украинага ҳарбий ёрдамни текширишни сўради - қанча маблағ ва нималар юборилгани, қандай натижага эришилганини баҳолаш зарурлигини айтди.
20:12 16.12.2022

Россия ракета зарбаларидан Украина бўйлаб яна электр ўчирилди

Харьков вилояти маъмурияти раҳбари Олег Синегубовга кўра, вилоятга қарата 10 та ракета учирилган, натижада муҳим инфратузилма объектлари шикастланган, Харьков шаҳрида электр йўқ, вилоят ҳудудида узилишлар кузатилмоқда, жабрланганлар йўқ.

Киев вилоятининг Бровари шаҳрида уриб туширилган ракета бўлаклари турар-жой биноларига тушган. Уч иморат томи ва ҳовли деворларига шикаст етган. Аҳоли орасида жабрланганлар йўқ. Украина ҚК Ҳаво кучлари вакили Юрий Игнат Украина ҳудудига жами 60 дан зиёд ракета учирилганини билдирди.

“Одатдагидек, Ту-95 учоқларидан Х-555 ва Х-101 ракеталари учирилди. Қора денгиздаги кемалардан учирилган “Калибр”лар, С-300 ракеталари бор. Шунингдек, Ту-22 М3 бомбаловчи учоқлари Х-22 ракеталарини отди. “Кинжал” ракеталарини ташувчи МиГ-31К учоғи ҳам осмонга кўтарилгани қайд этилди», деди у.

Рейтерс гувоҳларининг айтишича, бугун Киевда учта портлаш содир бўлган. Бутун Украина бўйлаб ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишламоқда. Украина темир йўл операторининг билдиришича, бир қатор темир йўл линиялари элeктр қувватисиз қолган.

Киев мэри Виталий Кличко эса, ўз навбатида, шаҳарнинг Десня, Днепр ва Голосеев туманларида портлашлар рўй бергани ҳақида хабар қилди.

Сўнгги ракета зарбалари Харков вилояти, Одесса ва Винницадаги муҳим инфратузилма обьектларига берилган. Расмийлар Харков, Полтава ва Киевнинг бир қисми электрсиз қолгани, шимолий Суми вилоятида эса электр таъминотида узилишлар кузатилаётгани ҳақида маълум қилди.

Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко, Кривой Рог марказидаги турар-жой биноси вайроналари остида одамлар қолган бўлиши мумкинлигини билдирди. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Москва инфратузилма обектларига қилинган ҳужумлар Украинанинг ҳарбий салоҳиятини синдиришга қаратилганини айтиб, бу ҳаракатини оқлаб келади. Украина эса бу ҳужумларни уруш жинояти, деб баҳолайди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG