Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:31

Халқаро атом энергияси агентлиги Украинада "ифлос бомба" йўқлигини тасдиқлади. Уруш хроникаси

Урушнинг 254-куни

Украина Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг босиб олинган ҳудудларидан Россия украин фуқароларини депортация қилаётганини кескин қоралади.

Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) 3 ноябрда ўз экспертлари Украинадаги объектларда “ифлос бомба” изини топмагани тўғрисида баёнот берди.

Россия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Украина Россияга 107 нафар асирни қайтарди. Айни пайтда Москва Украинага ҳам шунча асирни қайтарган.

Оқ уй Шимолий Кореяни Россияга яширинча “сезиларли миқдордаги” артиллерия снарядларини етказиб беришда айблади.

Разведкачиларга кўра, Россия ҳарбийлари қўмондонлик уларни эскирган БТРларда жанг қилишга мажбур қилаётганидан ғазабда. Аскарлар уларни “консерва банкалари” деб аташади.

Россия томонидан аннексия қилинган Херсонда вилоят маъмурияти биносидан Россия байроғи ечиб олинган. Бунга оид фотосурат ва видеолар маҳаллий пабликларда ёйинланди, улар Россия ОАВда ҳам чоп қилинган.

Украина расмийлари Россия инфратузилма обектларига, жумладан, Запорожье АЭС станцияси электр таъминотига зарар етказганини маълум қилган.

Америкалик тарихчи Тимоти Снайдер Украинада Shahed-136 дронларидан ҳимоя тизимини яратиш учун хайрия йиғиш билан шуғулланишини билдирди.

14:21 22.9.2022

Зеленский БМТга: Россия жиноятлари учун «адолатли жазо» талаб қиламиз

21 сентябрь куни Украина президент Владимир Зеленский Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус трибуналидан Россия Украинага бостириб киргани учун мамлакатни «адолатли жазолашни» талаб қилди. Хусусан, президент Россияга қарши молиявий жазо қўллашни ҳамда Москвани Хавфсизлик кенгашидаги вето ҳуқуқидан маҳрум этишга чорлади.

«Украинага қарши жиноят содир этилди ва биз адолатли жазони талаб қиламиз. Жиноят бизнинг давлат чегараларимизга қарши содир этилди. Халқимиз ҳаётига қарши содир этилди. Аёлларимиз ва эркакларимизнинг шаънига қарши содир этилди. Сиз ва мени Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамжамияти қилган қадриятларга қарши содир этилди», - деди Зеленский.

Президентнинг олдиндан ёзиб олинган мурожаати БМТ Бош Ассамблеясида дунё етакчиларига намойиш қилинди. Зеленксий мурожаатидан олдинроқ Россия президенти Владимир Путин Россияда Иккинчи жаҳон уруши йилларидан бери илк маротаба уруш давридаги сафарбарликни бошлаш ҳақида фармон имзолаганини маълум қилган эди.

Москва 300 мингга яқин аскарни сафарбар қилишни режалаштирмоқда. Россия жорий йилинг февраль ойида Украинага бостириб кирганидан бери минглаб одам нобуд бўлди, миллионлаб одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди, бутун бошли шаҳарлар вайронага айланди.

Зеленский тинчлик учун муҳокама қилинмайдиган бешта шартни айтиб ўтди.

Бу шартлар орасида Россияни тажовузкорлиги учун жазолаш ва Украина хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини тиклаш шартлари бор.

БМТдаги кўплаб вакиллар Зеленский мурожаати якунида тик туриб қарсак чалишди.

08:10 22.9.2022

Зеленский: Асирлар Туркия президенти ва Саудия қироли ёрдамида озод қилинди

Украина президенти Владимир Зеленский «Азов» жангчилари асирликдан Туркия президенти Режаб Тоййиб Эрдўғон воситачилигида озод этилганини айтди. «Азов» чилар Туркияда уруш якунлангунига қадар қоладилар. Зеленскийга кўра, асирликдан озод этилишнинг асосий шарти бўлган.

Бундан ташқари Россия асирга олинган ўн нафар хориж фуқаросини ҳам озод қилди. Уларнинг айримлари ўзини ДХР деб номлаб олган тан олинмаган ҳудудда Украина томонида туриб жанг қилгани учун судланган эди. Озод қилинганлардан бир нечаси британиялик, икки нафари АҚШ фуқароси.

Хорижликларни асирликдан озод қилиниши Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон воситачилигида амалга оширилгани айтилмоқда. Озод қилинган хорижликлар Саудияга жўнатилган. Британия бош вазири лиз Трасс бу воқеани «фавқулодда узоқ кутилган янгилик» деб атади.

08:08 22.9.2022

Россия ва Украина ҳарбий асирлар билан алмашди

Озод этилган "Азов" раҳбарлари уруш тугагунича Туркияда қолади.
Озод этилган "Азов" раҳбарлари уруш тугагунича Туркияда қолади.

Украина Россия асирга олган 215 аскарини қайтарди. Уларнинг кўпчилиги «Азовсталь» заводини ҳимоя қилган жангчилардир. Асирликдан қутқарилганлар орасида «Азов» полки командири Денис Прокопенко ва унинг ўринбосарлари ҳам бор.

«Азов»чилар давлатга хиёнатда айбланиб Украинада ҳибсга олинган президент Путиннинг “яқин биродари” сифатида эътироф этиладиган россияпараст “Мухолифат платформаси – Ҳаёт учун!” партияси раҳбари Виктор Медведчукка алиштирилган.

Бундан ташқари агентликлар Россияга асирликдаги 55 рус аскари қайтарилганини ёзмоқда. Улардан икки нафари катта ва олти нафари кичик унвондаги зобитлардир.

Россия ҳукумати ҳозирча асирлар билан алмашинилгани тўғрисидагиги хабарларга муносабат билдирмади ва асирлар Виктор Медведчукка алмаштирилганини тасдиқламади. Май ойида Кремль Медведчукни асирга олинган «Азов» жангчиларига алмаштириш режаси мавжуд эмаслигини билдирганди.

06:57 22.9.2022

Россияда сафарбарликка қарши намойишларда 1,5 мингга яқин одам қўлга олинди

ОВД-инфонинг хабар беришича:

▪️38 шаҳарда 1386 кишши ушланди;

▪️камида бир кишига нисбатан жиноят иши очилди (Екатеринбургда);

▪️тинч намойишчиларга куч қўлланди, Петербургда норозиларни тўқмоқлар билан калтаклашган;

▪️айрим қўлга олинганларга полиция бўлинмаларида эртаси куни военкоматга келиш тўғрисидаги повесткалар берилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG