Линклар

Шошилинч хабар
09 август 2025, Тошкент вақти: 09:41

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Россия ТИВ АҚШнинг яна 61 нафар фуқаросига мамлакатга киришни тақиқлади

Россия ТИВ санкция рўйхатига янги қўшилганлар орасида АҚШ молия вазири Жанет Йеллен ҳам бор
Россия ТИВ санкция рўйхатига янги қўшилганлар орасида АҚШ молия вазири Жанет Йеллен ҳам бор

Россия Ташқи ишлар вазирлиги РФ ҳудудига кириши тақиқланган АҚШ фуқаролари санкция рўйхатини кенгайтирди.

Рўйхатга 61 нафар америкаликнинг исми қўшилган бўлиб, улар орасида АҚШ Молия вазирлиги раҳбари Жанет Йеллен, энергетика вазири Женнифер Грэнхолм, АҚШ президентининг катта маслаҳатчиси Майкл Донилон, Netflix ширкати раҳбари Рид Хастингс, Universal Pictures ширкати президенти Питер Крамер, Нью-Йорк фонд биржаси раиси Жеффри Спречер, Nasdaq биржаси бош директори Адена Фридман ҳамда бошқа амалдорлар, тадбиркорлар ва жамоат арбоблари бор.

Шу тариқа Россия ТИВ санкция рўйхатидаги АҚШ фуқаролари сони минг нафардан ошди. Аввалроқ мазкур рўйхатга АҚШ президенти Жо Байден ва унинг ўғли Хантер киритилган эди. Вазирлик уларнинг Россияга киришини бир умрга тақиқлаган.

Болалар омбудсмени ёш болаларнинг Россия армиясини дастаклаш акцияларига иштирок этишини маъқуллади

Россия президенти ҳузуридаги бола ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Белова
Россия президенти ҳузуридаги бола ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Белова

Россия президенти ҳузуридаги бола ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Львова-Белова ёш болаларнинг Украина ҳудудида юрган россиялик ҳарбийларни дастаклаш учун ўтказилаётган флешмобларда иштирок этишини маъқуллади.

“Агар флешмобларда иштирок этиш онгли бўлса, бола ҳиссиётга тўлиб, қай бир шаклда ҳарбийларимизни қўллашни истаса, бу нарса, албатта, менда ҳурмат уйғотади”, дея билдирган Львова-Белова “акцияларда мажбурий иштирокнинг олдини олиш керак”лигини, бироқ ҳали ўзига бу борада биронта шикоят келиб тушмаганини қўшимча қилган.

Шунингдек, мулозима ўзининг болалар билан учрашуви чоғида мунтазам равишда уларнинг Россия ҳарбийларини дастаклашга астойдил интилаётганига дуч келаётганини айтган. Львова-Беловага кўра, улардан кўпи “Донбассга бориш” истагини билдиришган.

Россия қўшинлари Украина ҳудудига бостириб кирганидан буён Интернет тармоғида мунтазам равишда вояга етмаган болалар иштирокидаги Россия армиясини дастакловчи флешмобларнинг фото ва видеолари ёйинланиб келмоқда.

Россияда Agentura.ru сайти бош муҳаррири Андрей Солдатов қидирувга берилди

Андрей Солдатов
Андрей Солдатов

Россия Ички ишлар вазирлиги махсус хизматлар тадқиқотчиси, Россия махсус хизматлари тўғрисидаги Agentura.ru сайти бош муҳаррири Андрей Солдатовга нисбатан қидирув эълон қилди. Бу ҳақда журналистнинг ўзи маълум қилди. Солдатовга кўра, унинг Россия банкларидаги барча ҳисобрақамлари ҳибс этилган.

Солдатов қайдича, унга қарши жиноят иши 2022 йилнинг 17 март куни очилган, суриштирув Россия Тергов қўмитасининг Тергов бош бошқармаси томонидан олиб борилаётгани тахмин қилинмоқда.

“Агора” ҳуқуқбонлик гуруҳи раҳбари Павел Чиков тахминича, Андрей Солдатовга қарши иш Россия армияси тўғрисидаги “фейк”лар тарқатиш (мамлакат Жиноят кодексининг 207.3-моддаси) бўйича очилган бўлиши мумкин.

Россияда уруш бошидан бери VPNдан фойдаланувчилар сони 15 баравар ошди

Россияда блокировкани айланиб ўтиш учун VPN хизматларидан 24 миллион одам фойдалана бошлаган, дея хабар қилди Times газетаси. Жорий йилнинг февраль ойида VPNдан 1,6 миллион россиялик фойдаланарди, холос.

Айни пайтда, Mediascope қайдича, апрель ойида интернетдан ёши 12 дан юқори бўлган 97,5 миллион россиялик фойдаланган. Бу Россияда блокланган ресурсларга кириш муаммосидан халос бўлиш учун ҳар тўрт россияликнинг бири хусусий тармоқ ёки VPNдан фойдаланганини англатади.

Ҳозирда Россияда мингдан зиёд сайт блокланган. Улар орасида Facebook ва Instagram тармоқлари, йирик хорижий ОАВ ва Россиядаги мустақил нашрларнинг сайтлари бор. Бу сайтларга Россиядан кирувчилар сони камайган бўлса-да, тўхтагани йўқ. Дейлик, РБК маълумотига кўра, аввал Instagram тармоғига Россиядан кунига 39 миллион фойдаланувчи кирган бўлса, эндиликда бу рақам 34 миллионга тушган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG