Линклар

Шошилинч хабар
08 август 2025, Тошкент вақти: 23:36

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Россия қўшинлари Киевни ўққа тутишди

Киевдаги вайрон қилинган уйлар (иллюстратив сурат)
Киевдаги вайрон қилинган уйлар (иллюстратив сурат)

Украина пойтахти 5 июнь куни россияликлар томонидан сўнгги беш ҳафта мобайнида илк бор ўққа тутилган.

Россия Мудофаа вазирлиги вагон таъмирлаш заводи ҳудудига зарба берилиб, ғарблик иттифоқчилар берган танклар йўқ қилинганини билдирган.

Украина расмийлари заводга зарба берилганинин тасдиқлашган, бироқ заводда танклар бўлмаганини қайд этишган.

Луганскда Россия армияси генерали Кутузов ўлди

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Украинанинг Луганск вилоятида Россия армияси генерал-майори Роман Кутузов ҳалок бўлди. Россия Телеграм-каналларида тарқатилаётган хабарларга кўра, ҳодиса Попасная туманининг Николаевка қишлоғида содир бўлган.

Айни манбалар Роман Кутузов ўзини Украинадан мустақил деб эълон қилиб олган Луганск халқ республикаси ҳудудида ўлган генералларнинг тўртинчиси экани ҳақида хабар қилишган.

Луганск вилояти учун жангларда россиялик генерал ҳалок бўлгани ҳақида аввалроқ Украинадаги манбалар хабар тарқатишган эди.

Путин ҳали зарба берилмаган объектлар нишонга олиниши билан таҳдид қилди

“Россия 1” телеканалига берган интервьюсида Владимир Путин, агар Киевга узоқ ҳаракат радиусига эга ракеталар берилса, Россия “ҳали зарба берилмаган объектлар” нишонга олиниши билан таҳдид қилди.

Россия президентига кўра, ракета тизимлари етказиб берилиши “моҳиятан ҳеч нарсани ўзгартирмайди”, чунки Украина армияси тасарруфида совет намунасидаги бунақа тизимлар уруш бошланишига қадар ҳам бўлган. Зарбдор дронлар ҳам Россиянинг Украинага қарши жанговар ҳаракатларининг энг бошидан бери қўлланилмоқда. Путин фикрича, ғарбдан Украинага қурол-аслаҳа етказиб берилишидан мақсад урушни чўзишдир.

АҚШ президенти Жо Байден 1 июнь куни мақола ёзиб, Украинага етказиб берилажак қурол-аслаҳаларни очиқлаганди. Байденга кўра, бу қуроллар Украинага “жанг майдонида кураша олиши ҳамда музокаралар столида максимал даражада кучли позицияга эга бўла олиши” учун етказиб берилмоқда.

Сербия Лавровнинг учоғи учун учта мамлакат ўз осмонини ёпиб қўйганини маълум қилди

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров (ч) Сербия президенти Александр Вучич билан (ў)
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров (ч) Сербия президенти Александр Вучич билан (ў)

Болгария, Шимолий Македония ва Черногория Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг учоғи учун ўз осмонини ёпиб қўйди. Бу россиялик вазирнинг 6–7 июнь кунлари Белградга қилинажак сафари олдидан содир бўлди, дея хабар қилди Сербиянинг “Оқшом янгиликлари” газетаси.

Нашр Черногория расмийлари муҳри билан парвозни тақиқловчи ҳужжат фотонусхасини ёйинлаган.

Россия Ташқи ишлар вазирлигидаги юқори рутбали манба “Интерфакс” агентлигига Болгария, Шимолий Македония ва Черногория Лавров учоғининг ўз ҳаво ҳудудидан учиб ўтишини тақиқлаганини тасдиқлаган.

Газета аввалроқ Сербия президенти Александр Вучич Лавровнинг режаланган сафари билан боғлиқ логистик қийинчиликлар ҳақида билдирганига эътибор қаратган. 6 июнь куни Вучич Россиянинг Белграддаги элчиси Александр Бокан-Харченко билан учрашиши керак.

Айни пайтда Сербия президенти душанба куни Лавровнинг Белградга сафари бекор қилингани муносабати билан халққа мурожаат билан чиқмоқчи.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG