Линклар

Шошилинч хабар
08 август 2025, Тошкент вақти: 12:53

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

ЕИ вакиллари Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини тасдиқлашди

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг ЕИ қароргоҳидаги доимий вакиллари 2 июнь куни Россиянинг Украинага бостириб кириши важидан Москвага қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини тасдиқлашган. Янги пакет билан Россия нефтига қисман эмбарго жорий этиш кўзда тутилган.

Озодликнинг рус хизмати мухбири хабарига кўра, санкция рўйхатининг якуний вариантига Россия патриархи Кирилл киритилган эмас.

Санкцияларнинг олтинчи пакети 3 июнь куни расман эълон қилиниши кутилмоқда. Унда Россия нефтини денгиз йўли билан етказиб беришга эмбарго қўйилишидан ташқари Сбербанкни SWIFT тизимидан узиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг санкция рўйхатини кенгайтириш назарда тутилган.

Зеленский: сафимиз кенгайди

Президент Зеленский уруш бошланганидан буён, ҳар оқшом ўз халқига мурожаат қилиб, фронтдаги вазият, халқаро ҳамкорлардан келаётган ёрдам ва урушга қурбон берилган ватандошлари ҳақида ҳисобот бериб келмоқда.

Роппа-роса юз кун муқаддам, Киев марказидан қилган мурожаатида, Украина мудофааси учун шай турганини айтган Зеленский ва сафдошлари, 3 июн куни яна айни жойдан видеомурожаат йўллади.

“Фракция раҳбари шу ерда. Пезидент маъмурияти раҳбари шу ерда. Украина Бош вазири Шмигал шу ерда. Бизниг сафимиз кенгайди. Украина қуролли қўшинлари шу ерда. Ва, энг муҳими, бизнинг халқимиз, юртимиз халқи шу ерда. Биз Украинани 100 кундан бери ҳимоя қиляпмиз. Биз ғалаба қозонамиз. Украинага шарафлар!”

Россия мудофааси: ёлланма аскарлар камайди

Россия Мудофаа вазирлигининг пайшанба куни даъво қилишича, Украинада жанг қилаётган хорижий ёлланма аскарларнинг сони деярли икки бараварга - 6600 нафардан 3500 нафарга камайган.

"Россия қуролли кучларига қарши жанговар операцияларда қатнашиш учун Украинага хорижий ёлланма аскарларнинг кириб келиши май ойининг бошидан деярли тўхтаганини маълум қиламиз. Биздаги маълумотларга кўра, Украинадаги хорижий ёлланма аскарларнинг умумий сони. ҳозирда 6600 дан 3500 тага деярли икки бараварга камайган. Шу билан бирга Донбассдаги Украина қуролли кучлари ва миллий гвардия жанговар бўлинмаларидаги ёлланма аскарларнинг сони ҳам сезиларли миқдорда камайди”, деди генерал-майор Игор Конашенков.

Россия мудофаа вазирлигига кўра, Луганск жанг майдонидаги вазият Украина армияси учун ҳамон оғирлигича қолмоқда.

Бироқ, Украина Миллий ахборот агентлиги, рус қўшинлари ҳали Северодонецкни тўлиқ назоратга олмаган, демоқда. Украина Бош штабининг бош оператив бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олексий Громов пайшанба куни Россия армияси Донецк вилоятидаги Лиман, Северодонецк ва Бахмут шаҳарларига ҳужум уюштирганини маълум қилди.

24 февралда бошлаган уруш давомида томонлар бир-бирини инкор қилувчи маълумотларни бермоқда. Уруш шароитида бу маълумотларни мустақил манбалар орқали тасдиқлаш имконсиз бўлиб қолмоқда.

Урушнинг 100 кунига оид таҳлиллар

Украина шарқи - Донбас минтақасида жанглар давом этмоқда. Қурбонлар сони кун сайин ортмоқда.

3 июнга келиб Украинадаги урушда нобуд бўлган болалар сони – 261 нафар, ярадор болалар сони 463 нафарга етди. Вояга етмаганлар орасида энг кўп жабрланганлар Донецк ва Киевда.

Украина расмийлари Россия кучлари оғир артиллериялардан фойдаланиб, шарқий минтақадаги саноат шаҳри - Северодонецкнинг катта қисмини назорат қилаётганини айтмоқда.

Украина томони Ғарб ваъда қилган ҳарбий ёрдам кечикаётганидан хавотирда. Жумладан, Оқ уй жорий ҳафтада 700 миллион долларлик қурол-яроғ, илғор ракета тизимларини йўллашни ваъда қилди.

“Аллақачон кеч бўлди”, деди Украина шарқидаги Луганск вилояти губернатори Сергей Гайдай. У туғилиб ўсган Северодонецк шаҳри Россия армиясининг сўнгги кунлардаги ҳужумлари чоғида қисман вайрон бўлди. “Ғарбдаги ҳамкорларимиз бизга ёрдам бермоқда, аммо улар бераётган қурол-яроғ ва ўқ-дорилар миқдори ҳам етарли эмас”.

Баъзи ҳарбий таҳлилчилар ва расмийлар, Ғарб Украинага ёрдам бериш учун энг яхши имкониятни бой берди, демоқда.

"Менинг фикримча, Ғарб катта хатога йўл қўйди. Олти ҳафта олдин, руслар чекинаётган пайтда... америкаликлар Украинага ҲИМАРС артиллерия ракеталарини бериши керак эди", деди НАТО собиқ мулозими Жейми Шеа.

Урушнинг дастлабки ҳафталарида, таъминот каналлари узайиб, логистикада муаммолар бўлгани учун, рус армияси пойтахт Киев ва бошқа шимолий ҳудудлардан чекинди. Бироқ, сўнгги ҳафталарда руслар Украина шарқидаги Донбас минтақасида ҳужумни яна кучайтирди.

Мутахассиларга кўра, Россия ҳозир секинлик билан, кунига атиги 500-1000 метрдан, аммо мунтазам олдинга силжимоқда. Бундай тактика фронт чизиғидаги Украина қўшинларига, зарба устига зарба бериб, жиддий зарар келтирмоқда. Украина томонига кўра, кунига 100 аскар қурбон берилмоқда, 450-500 нафари яраланмоқда.

Россия бу урушга Украинадан кўра кўпроқ ресурс ташлади. Ҳарбий таҳлилчилар фикрича, Ғарб ёрдами билан натижага эришиш учун 2 нарса муҳим: тезлик ва миқдор.

"Биз АҚШдан 100 га яқин гаубица олдик. Уларнинг барчаси Украинада, аммо муаммо шундаки, ҳеч бўлмаганда кучлар мувозанатини тенглаштириш учун бизга бундай қуроллардан камида беш баравар кўпроқ керак”, дейди Defence Express вакили, Сергей Згурец.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG