Линклар

Шошилинч хабар
07 август 2025, Тошкент вақти: 05:06

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Украинада омбудсвумен Людмила Денисова ишдан олинди

Людмила Денисова
Людмила Денисова

Украиналик депутатлар инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Людмила Денисовани ишдан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилишди. 31 май куни парламентда бўлиб ўтган овоз бериш чоғида мазкур қарорни 234 нафар депутат дастаклаган, 9 нафар депутат эса бунга қарши овоз берган.

Денисова омбудсвумен лавозимида 2018 йилнинг март ойидан буён ишлаб келаётганди. Сешанба куни президент тарафдори бўлган “Халқ хизматкори” фракцияси депутатлари мулозимани истеъфога чиқариш учун имзо йиққанлар.

Фракция депутати Павел Фролов Facebook'даги ўз саҳифасида “Халқ хизматкори”нинг Денисовага қарши эътирозларини баён қилган. Фроловга кўра, омбудсвумен россиялик ҳарбийлар томонидан украиналик болаларга нисбатан “хунук шаклда” жинсий зўравонлик қилингани ҳақида маълум қилган айрим ҳодисалар кейин тасдиғини топган эмас.

Бундан ташқари, иддао қилинишича, Денисова жанг кетаётган ҳудудлардан гуманитар йўлаклар ташкил қилинишида иштирок этмаган ва Россиядаги украиналикларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ўрнига кўп вақтини Ғарбий Европада ўтказган.

Людмила Денисова 30 май кунги матбуот анжуманида ўзининг ишдан бўшатилиши ноқонуний бўлишини билдирган эди. Унинг фикрича, расмийларни омбудсменнинг фаоллиги, хусусан, Россия томонидан ишғол қилинган ҳудудлардаги вазият ҳақида маълумот йиғиши ёқмаяпти.

Норвегия украиналик 550 нафар ҳарбийни муолажа учун қабул қилмоқчи

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Норвегия жангларда жароҳатланган украиналик ҳарбийлардан 550 нафарини даволаш учун қабул қилади.

Ҳукумат сайтидаги хабарномада Норвегияда давом этаётган уруш чоғида ярадор аскарларни эвакуация қилиш бўйича тажриба йўқлиги, госпиталларда “кучли профессионал муҳит” мавжудлиги билдирилган.

БМТ: Украинадаги урушда қурбон бўлган болалар сони камида 264 нафарга етди

Украинадаги урушда тинч аҳоли вакилларидан камида 4 минг 113 киши қурбон бўлган, улардан 264 нафарини ёш болалар ташкил этади. Бу ҳақда БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Киевдаги ваколатхонасининг сўнгги хабарномасида айтилган.

БМТ вакиллари жангларда қарийб 5 минг киши яраланганини тасдиқлатишга муваффақ бўлганлар. Тан жароҳати олганларнинг 421 нафари болалардир.

Хабарномада тинч аҳоли вакиллари асосан тўп ўқлари ва ҳаво зарбалари натижасида нобуд бўлишгани урғуланган.

Айни пайтда БМТ қурбонларнинг ҳақиқий сони очиқланганидан анча кўп бўлиши мумкинлиги, ўлимларга оид кўплаб маълумотлар қўшимча текширув талаб этилгани туфайли эълон қилинмаётганини қайд этган.

Германия урушга қарши бўлган россияликларга виза бериш тартибини осонлаштирди

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Германия урушга қарши ва ҳимояга муҳтож бўлган россияликлар учун бошпана олиш тартибини соддалаштирмоқда. Берлин уларга узоқ муддатли виза бермоқчи. Мазкур виза Германияда яшаш ва ишлаш ҳамда кейинчалик яшаш учун рухсатнома олиш ҳуқуқини беради. Бу ҳақда “Немис тўлқини” хабар қилди.

Ҳаёти учун хатар эҳтимоли юқори бўлган шахслар тоифасига Германия диссидентларни судларда ҳимоя қилаётган адвокатлар, парламентга кирмаган мухолифат вакиллари ва уларнинг тарафдорлари, ҳуқуқбонлар ва Россияда “исталмаган” деб эълон қилинмиш ташкилотларнинг ходимлари, “хориж агенти” ўлароқ топилган жисмоний шахслар ҳамда Украинадаги урушга қарши чиқиш қилаётган олимлар, маданият арбоблари ва журналистларнинг (жумладан, давлат ОАВ ходимлари) барчасини киритган.

Уларнинг ҳаммаси ўз оилалари билан нафақат Россиядан, балки бошқа мамлакатлардан ҳам, масалан, урушга қарши бўлганлар кетиб қолган Грузия ёки Арманистондан Германияга кўчиб ўтишлари мумкин.

Германия ИИВ матбуот котиби Саша Лавренц “Немис тўлқини”га виза бериш ишлари бошлаб юборилган ва бу жараён “тез ва бюрократик сансалорликсиз” ўтиши кутилаётганини маълум қилган. Бироқ, мулозимга кўра, бу ерда бошпана сўровчилардан таъқибга дучор бўлганларини ишонарли далиллар билан исботлаш талаб этилади.

Бунга ўхшаш тартиб 18 май куни Чехия ҳукумати томонидан ҳам маъқулланган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG