Линклар

Шошилинч хабар
06 август 2025, Тошкент вақти: 12:11

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Европа Иттифоқи Россиядан нефть импорт қилишни қисман тақиқлади. Сбербанк SWIFTдан ўчирилди

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Франция президенти Эммануэл Макрон ЕИ саммитида. Бельгия, 20 май 2022 йил.
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Франция президенти Эммануэл Макрон ЕИ саммитида. Бельгия, 20 май 2022 йил.

Европа Иттифоқи лидерлари 30 май куни ярим тунга яқин Россияга нисбатан санкцияларнинг олтинчи пакети юзасидан муросага эришди. Ҳозирча гап фақат сиёсий келишув тўғрисида бормоқда, янги санкциялар ҳали расман тасдиқлангани йўқ ва амалга кирмади.

Янги санкциаларга асосан Россиядан нефть импорт қилиш қисман тақиқланади ва Сбербанк SWIFTдан ўчирилади. Бу ҳақда Европа кенгаши раиси Шарль Мишель Твиттер саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, қисман тақиқ Россиядан сотиб олинаётган нефтнинг учдан икки қисмига таалуқлидир. Яъни, денгиз орқали Россиядан Европага етказилаётган нефтга тақиқ қўйилади. Бироқ “Дружба” қувури орқали нефть импорт қилиш давом этади. Россия нефтига қарам бўлган Венгрия мазкур қувур орқали нефть импортига эмбарго қўйилишига қарши чиқиб келаётган эди.

Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Твиттер саҳифасида мазкур қарор қабул қилинганини олқишлади. Унинг ёзишича, санкция ортидан йил охиригача Россиядан Европага импорт қилинаётган нефть ҳажми 90 фоизга камяди.

Bloomberg нашрининг маълум қилишича, нефть эмбаргоси ортидан Россия йилига 22 миллиард доллар даромаддан маҳрум бўлади. Айни пайтда Россия “Дружба” қувури орқали йилига 6 миллиард долларлик нефть сотади. Бу нефть Венгрия, Чехия ва Словакияга етказилади.

Европа Иттифоқи лидерлари Россиянинг йирик банки – Сбербанкни халқаро SWIFT тўлов тизимидан узиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бундан ташқари ЕИ ҳудудида Россиянинг давлатга қарашли яна уч ОАВи фаолияти тўхтатилди.

Украинада яна икки россия ҳарбийси узоқ муддатга қамалди

31 май куни Украинанинг Полтава вилояти Котелев туман суди асирга олинган икки нафар рус аскарининг ҳар бирини 11 йил 6 ойлданга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суд уларни Урушнинг биринчи куни – 24 февралда Харьков вилоятида тинч аҳоли яшовчи уйларни бомбардимон қилганликда айбдор деб топди.

Прокуратура судланувчилар Александр Бобикин ва Александр Ивановларга 12 йилдан қамоқ белгилашни талаб қилаётган эди. Улар Жиноят кодексининг уруш қоидалари ва тартибларини бузиш моддаси асосида судланди.

26 май куни ўтган суд мажлисида Александр Бобикин ва Александр Иванов Украина қишлоқларини Россиянинг Белгород вилоятидан туриб ўққа тутган артилерия қисмида хизмат қилганларини тасдиқлаган.

Бобикин “Град” артилерия тизими ҳайдовчиси ва ўқловчиси бўлган. Иванов эса “Град” тизими наводчиги эканини тан олди ва ўз қилмишидан афсусда эканини айтган ҳолда, суддан озроқ жазо муддати берилишини илтимос қилди.

Судланувчиларнинг адвокати ўз ҳимоясидаги шахслар ҳарбий буйруқни ижро этганлари ва бунинг учун афсусда эканликларини тан олганларини пеш қилган ҳолда, суддан камроқ жазо муддати белгилашни сўранди.

Терговнинг маълум қилишича, Бобикин ва Иванов Харьков вилоятидаги қишлоқларни икки марта ўққа тутган. Уларнинг ҳаракати оқибатида Казачья Лопань қишлоғидаги бир неча ҳовли ва Ветеринарное қишлоғидаги ветеринария лицейи вайрон бўлган.

Бу Россия ҳарбийларига нисбатан Украинада олиб борилган иккинчи суд жараёнидир. 23 май куни Киев суди Россия армиясининг 21 ёшли сержанти Вадим Шишимаринни Сумск вилоятида 62 ёшли тинч аҳоли вакилини отиб ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Канада Алина Кабаева дохил 22 нафар россияликка қарши санкция жорий қилди

Алина Кабаева
Алина Кабаева

Канада россиялик 22 нафар россиялик жисмоний шахс ҳамда Россиянинг тўртта ширкатига қарши санкция киритди. Канада ҳукумати сайтида қайд этилишича, мазкур қарор Россиянинг Украинага босқини давом этаётганига жавобан қабул қилинган.

Санкция рўйхатига Россиядаги молиявий муассасаларнинг мансабдор шахслари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, молиявий муассасалар ҳамда банклар киритилган. Жисмоний шахслар рўйхатининг биринчи қаторида олимпия чемпиони Алина Кабаева номи зикр этилган. Кабаева Россия президентига яқин шахс ўлароқ кўрилади, ОАВ уни Путиннинг болалари онаси дея иддао қилиб келишади. Алина Кабаева Россиядаги “Миллий медиагуруҳ”нинг бош директори лавозимида ишлайди.

“Путиннинг Украина ҳудудий яхлитлигини емиришга қаратилган ҳар бир ҳаракатига қарши Канада ҳеч бир иккиланишсиз тегишли қарши чораларни қабул қилаверади. Канада Россия режимининг ўринсиз ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилишига эришиш йўлида оғишмай ҳаракат қилади”, дея билдирган Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли.

Аввалроқ Британия ҳам Алина Кабаевага қарши санкция жорий қилган эди.

Украина бош прокурори ҳарбий жиноятларда гумонланаётган 80 чоғли россияликка қарши иш очилганини билдирди

Ирина Венедиктова
Ирина Венедиктова

Украина тергов идоралари мамлакат ҳудудида ҳарбий жиноятларни амалга оширганликда гумонланмиш 600 дан зиёд россияликнинг исм-фамилиясини аниқлашган, улардан тақрибан 80 нафарига қарши иш очилган. Бу ҳақда Украина бош прокурори Ирина Венедиктова билдирган.

BBC хабарига кўра, ҳозирда Венедиктова ҳарбий жиноятларга алоқадор масалалар бўйича Халқаро жиноий суддаги ҳамкасблари ва бошқа расмийлар билан билан Ҳаагада учрашувлар ўтказмоқда.

Венедиктовага кўра, гумонланувчи россияликлар рўйхатида юқори лавозимли ҳарбийлар, сиёсатчилар ва давлат оммавий ахборот воситалари телебошловчилари бор.

Украинада тергов олиб бораётган халқаро командага, Венедиктова қайдича, шу кунда Эстония, Латвия ва Словакия ҳам қўшилган.

Аввалроқ Европа Иттифоқи, АҚШ ва Британия томонидан Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш бўйича маслаҳат гуруҳи (Atrocity Crimes Advisory Group, ACA) ташкил этилгани очиқланган эди. Комиссия россиялик ҳарбийлар томонидан Украинада содир этилган жиноятлар далилларини ҳужжатлаштириш, сақлаш ва таҳлил қилишда Украина бош прокуратураси ишига кўмаклашади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG