Линклар

Шошилинч хабар
04 август 2025, Тошкент вақти: 17:14

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Россия Давлат думаси шартнома асосида ҳарбий хизматга ёлланиш ёши бўйича чекловни бекор қилди

Россия Давлат думаси мажлисларидан бири (иллюстратив сурат)
Россия Давлат думаси мажлисларидан бири (иллюстратив сурат)

Россия Давлат думаси 25 май куни биратўла уч ўқишда ҳарбий хизмат ўташ учун илк шартномани тузишда ёш чекловини бекор қилишга оид қонунни қабул қилди. Шундан кейиноқ қонун Федерация кенгашида (Россия парламентининг юқори палатаси) маъқулланди.

Аввалги тартибга мувофиқ, илк ҳарбий шартномани 40 ёшгача бўлган россияликлар ва 30 ёшгача бўлган хорижликлар тузиш ҳуқуқига эга эди. Эндиликда янги қонун билан бу чеклов бекор қилиниб, 65 ёшгача бўлган кишиларга ҳарбий шартнома тузиш имкони яратилмоқда.

Қонун лойиҳаси муаллифлари бўлмиш мудофаа қўмитаси раиси, “Единая Россия” партиясидан депутат Андрей Картаполов ҳамда унинг биринчи ўринбосари Андрей Красов фикрича, қонун “талаб катта бўлган мутахассисликлар” бўйича армияга янги мутахассисларни, хусусан, тиббиётчилар ва муҳандисларни жалб қилишга имкон беради.

Мазкур қонун Россия қўшинларининг Украинага бостириб кириши ва сафарбарликка оид гап-сўзлар тарқалиши манзарасида қабул қилинди. Май ойида Британия ва АҚШнинг қатор нашрлари разведка маълумотларига таянган ҳолда Владимир Путин Россия армияси Украинада дуч келган муваффақиятсизликлар ва талафотлар қабатида сафарбарликка оид фармон чиқариши мумкинлиги ҳақида ёзишган эди. Кремль бундай режа борлигини “ҳақиқатга мувофиқ эмас” ва “сафсата” дея рад этган.

Британия Мудофаа вазирлиги: Россия ҳарбий десант кучлари Украинада оғир йўқотишларга учради

Россия ҳарбий десант кучларидан Украинадаги амалиётларда кенг қўлланилди, аммо бу амалиётлар муваффақиятсиз якунланди, дейилади Британия Мудофаа вазирлигининг разведка маълумотларига таяниб тарқатилган навбатдаги билдирувида.

Билдирилишича, ҳарбий десант кучларидан март ойида Гостомел аэропорти орқали Киевни босиб олиш урунишида, Изюм йўналишидаги жангларда, дарё кечиб Луганск вилоятидаги Северский Донец шаҳрига ўтиш амалиётида фойдаланилган. Северский Донец шаҳрига дарёни кечиб ўтишга уриниш пайтида Россия армияси катта йўқотишга учради (Украина бу амалиёт пайтида Россиянинг 400 аскари ўлдирилганини билдирган, бироқ мустақил манбалардан бу маълумотни тасдиқлатиш имконияти мавжуд эмас).

Россия ҳарбий доктринасида ҳарбий десант кучларидан мураккаб амалиётларда фойдаланиш назарда тутилади. 45 минг кишилик бу қўшин асосан профессионал ёлланма аскарлардан иборатдир. Британия Мудофаа вазирлигининг билдиришича, мазкур кучдан Украинада нотўғри фойдаланлиган, яъни улар оғир қуролланган пиёда қўшинлар бажариши лозим бўлган амалиётларда қўлланилган, бунинг ортидан эса кўп йўқотишлар бўлган ва амалиётлар муваффақиятсиз якунланган.

Россия Мудофаа вазирлиги Британия тарқатган бу маълумотга муносабат билдирмади.

АҚШ технологик компанияларни Россияни интернетдан узмасликка чақирди

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Вашингтонда бўлиб ўтган бирифингда Қўшма Штатлар ҳукумати технологик компанияларни Россияни интернетдан узмасликка чақиришини билдирди.

Прайснинг айтишича, Россия аҳолиси бугунги кунда объектив ва мустақил маълумотни интернет орқали олмоқда. Интернет узиб қўйилса, россияликлар мустақил ахборот манбаларидан маҳрум бўлиб қолади.

Шунингдек, брифингда АҚШ ҳукумати Россия Украина портлари қамалини тўхтатган тақдирда ҳам Москвага экспорт масаласида жорий этилган санкциялар бекор қилинмаслиги таъкидланди.

Прайснинг айтишича, АҚШ санкциялари Россиядан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва ўғит эспорт қилишни ўз ичига олмайди.

“АҚШ ҳукумати Россияга жорий қилинган санкцияларни бекор қилиш учун Москвага фақат бир шарт қўяди, бу ҳам бўлса Украинадаги урушни тўхтатишдир”, деб билдирди Прайс.

Чеченистонда Украина урушига жўнатиш учун эркакларни ўғирлашаётгани айтилмоқда

Мариуполдаги "Қодировчи" жангчилар.
Мариуполдаги "Қодировчи" жангчилар.

Чеченистондаги қатор ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари ва блогерлар Чеченистондаги урушга “кўнгилли” сифатида жўнатилиш учун эркаклар ўғирланаётгани тўғрисидаги маълумотларни эълон қилдилар. Бу борада блогер ва ҳуқуқбонларга “ўғирланган” шахсларнинг ўзлари мурожаат қилишган. Гувоҳларга кўра, уларга “контракт” имзолаб урушга кетиш ёки номаълум муддат “махфий” қамоқда ётиш таклиф қилинган. Бу ҳақда Кавказ.Реалии хабар берди.

Хабарда билдирилишича, 1ADAT мухолифат ҳаракати Чеченистоннинг “турли туманларидан юзлаб киши [ўғирлангани]” ҳақида билдирди. Ҳаракат вакилининг билдиришича, “махфий” қамоқхонани кўрганлар бир қамоқда 100 киши, иккинчисида 30 киши сақланаётганини айтган.

"Вайфонд" ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг билдиришича, сўнгги кунларда уларга мажбурий тарзда урушга жўнатилаётган ўнлаб одам мурожаат қилган. “Кўнгилли” бўлиб урушга кетишга мажбур қилинаётганлар орасида ногиронлар ҳам бор. Бундан ташқари, “кўнгилли”лар сафига қўшилишга давлат хизматчилари ҳам ундалмоқда.

“Уларга ва оилаларига шартнома имзолаш талаби билан таҳдид қилишмоқда. Ҳолбуки, улар урушга боришдан қатъий бош тортишмоқда. Шартномада агар “кўнгилли” урушда ҳалок бўлса, ёки яраланса жуда кам миқдорда твон пули тўланиши қайд этилган”,- деб билдирди "Вайфонд" вакили Кавказ.Реалии мухбири билан суҳбатда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG