Линклар

Шошилинч хабар
04 август 2025, Тошкент вақти: 09:06

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Украинада россиялик қатор ҳарбийлар ва “Вагнер ХҲШ” жангчиларига қарши жиноят ишлар қўзғатилди

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Украинада россиялик беш нафар ҳарбий ҳамда “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкатининг уч нафар ёлланма жангчисига қарши жиноят ишлари очилди. Улар фуқаровий шахсларни қийноққа солганлик ва қатл этганликда айбланишмоқда.

Украина Бош прокуратураси томонидан 24 май куни тарқатилган маълумотга кўра, бу ерда гап рус қўшинлари 24 февраль куни Украинага бостириб кирганидан кейин Россия армияси назорат остида бўлган Киев вилоятидаги аҳоли пунктларида рўй берган воқеалар ҳақида бормоқда.

Жиноят ишлари Киев вилоят прокуратураси ва Киево-Святошинск округ прокуратураси томонидан қўзғатилган. Россияликлар, хусусан, Мотижин қишлоғи раҳбари Ольга Сухенко ва унинг оиласини ноқонуний равишда қўлга олганлик, қийноққа солганлик ва ўлдирганлик, қишлоқдаги бир неча турғунни қатл этганлик, гуманитар ёрдам етказиш билан шуғулланган икки кўнгиллига ҳужум қилиб, ўлдирганликда айбланишмоқда. Украина Хавфсизлик хизмати мазкур жиноятларда гумонланганларнинг исмларини очиқлаган.

Украиналик расмийлар айни пайтда ўзларига россиялик ҳарбийлар томонидан уруш чоғида амалга оширилган тақрибан 10 мингта ҳарбий жиноят маълум эканини айтишмоқда.

Россиялик расмийлар ҳарбий жиноятларга оид айбловларнинг барчасини аввалроқ бир неча бор рад этган. Москва иддаосича, Россия Қуролли кучлари Украинада тинч аҳоли вакиллари ва фуқаровий объектларни атайлаб нишонга олиш билан шуғулланаётгани йўқ.

Тутқунликдаги “Азов” командири хотинига қўнғироқ қилди

“Азов” полкининг асир олинган командири Денис Прокопенко хотинига қўнғироқ қилиб, уларни қандай шароитда сақлашаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Бу ҳақда The Guardian газетасига Прокопенконинг хотини Катерина маълум қилган.

Унинг айтишича, “Азов” жангчиларини қониқарли шароитда сақлашмоқда. Ярадорларнинг аксари Еленовка қамоқхонасида, оғир ярадорлардан иборат кичикроқ гуруҳ эса Новоазовск шаҳри касалхонасида даволаняпти.

Катерина Прокопенко билан эрининг телефон орқали сўзлашуви Украина ва Россия расмийлари томонидан Қизил хоч воситачилигида олдиндан келишилгани айтилмоқда.

“Уларга овқат, сув беришяпти. Шарт-шароит талабга жавоб беради, ўтган қисқа вақт давомида уларга нисбатан зўравонлик қўлланмаган. Эртага нима бўлишини билмаймиз, бироқ айни пайтда ўртада учинчи томон – БМТ ва Қизил хоч бор, улар вазиятни назорат қилиб туришибди”, деган аёл Британия нашрига.

Чўкиб кетган “Москва” крейсеридан махфий ҳужжатлар чиқариб олинди

Россия ҳарбийлари сув остидаги “Москва” крейсеридан ҳалок бўлган денгизчилар жасадларини ва махфий ҳужжатларни чиқариб олишди.

Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси вакили Вадим Скабицкий “Крим.Реалии”га маълум қилишича, Россия беш-етти кема билан икки ҳафта давомида крейсерда қутқарув амалиётини олиб борган.

“Учинчи мамлакат қўлига ўтиши керак бўлмаган ҳамма нарсани крейсердан чиқариб олишди”, дея изоҳ берди Скибицкий.

Россиянинг денгиздаги қудрати ва Украинага урушининг бир рамзига айланган “Москва” крейсери 14 апрель куни Украинанинг иккита ракетаси билан урилганидан кейин чўкиб кетган эди.

Nike ва Marks & Spencer Россия бозоридан кетмоқда

АҚШнинг спорт пойабзали ва кийим-кечак ишлаб чиқарувчи Nike ширкати Россия бозоридан кетмоқда.

Россияда 28 йил аввал иш бошлаган ширкат “яқин келажакда” мамлакатга маҳсулот келтириш имкони йўқлигини билдирган.

“Ведомости” нашри ёзишича, Nike ширкати унинг молларини сотувчи дўконлар тармоғи билан франчайзинг шартномасини узайтирмаган. Маҳсулот етказиб бериш тўхтатилгач, танқислик пайдо бўлгани айтилмоқда.

Очиқ манбаларга кўра, ўтган йили Россияда “Найк” ва “Найк ритейл” ширкатларининг ялпи пул тушуми 25,5 миллиард рублни ташкил этган.

Бугун Британиянинг Marks & Spencer кийим-кечак ишлаб чиқарувчиси ҳам Россия бозоридан бутунлай кетишини эълон қилди. Мазкур бренд Россиядаги фаолиятини атиги 3 йил олдин бошлаган эди.

Украинага босқин бошланганидан сўнг ўтган уч ой мобайнида юзлаб ширкатлар ва брендлар Россиядаги бизнесини вақтинча тўхтатди ёки мамлакат бозорини бутунлай тарк этди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG