Линклар

Шошилинч хабар
04 август 2025, Тошкент вақти: 06:26

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

АҚШ Россиянинг валютада ташқи қарзни тўлашига имкон берувчи лицензияси муддатини узайтирмоқчи эмас

АҚШ Молия вазирлиги Россияга валютада ташқи қарзини тўлашга имкон бераётган лицензия муддатини муддатини узайтирмайди. Reuters агентлигининг хабар қилишича, лицензия 25 май тонгигача амалда бўлади.

Россия евробонд бўйича кейинги тўловни 27 май куни амала ошириши керак. Агар бу тўлов тўланмаса, Россия дефолт ҳолатига тушиб қолади. Бу эса мамлакатнинг кредит рейтинглари пастлашига олиб келиши мумкин.

Канада Украинага гаубицалар учун 20 минг снаряд совға қилади

М-777 гаубицалари
М-777 гаубицалари

Канада Украинага АҚШда ишлаб чиқарилган М-777 гаубицалари учун 20 000 та снаряд тақдим этади, дея маълум қилди мамлакат мудофаа вазири Анита Ананд 24 май куни.

Мулозимага кўра, гаубица снарядлари 100 миллион долларлик ёрдам пакети доирасида Украинага етказилади. Бу Канада бюджетида 2022 йили Украинага ёрдам учун ажратилган 500 миллион долларлик ёрдамнинг бешдан бир қисмидир.

Аввалроқ АҚШ Украинага 100 та М-777 гаубицаси йўллаган, Канада ҳам бундай мосламалардан тўрттасини тақдим этган эди.

Столтенберг: Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириши бўйича Туркия билан келишмовчилик ҳал этилади

Столтенберг ва Эрдўғон
Столтенберг ва Эрдўғон

Йенс Столтенберг Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириши бўйича Туркия билан келишмовчилик муваффақиятли ҳал қилинишига қатъий ишонади. Бу ҳақда НАТО бош котиби Давосда ўтказилган Жаҳон иқтисодий форумида қилган чиқишида билдирган.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон НАТОга аъзо бўлмоқчи бўлган мамлакатлар Курдистон ишчи партияси вакилларига нисбатан хайрихоҳона муносабатини ўзгартирмагунича ва замонавий қурол-аслаҳа етказиб бериш бўйича Туркияга нисбатан киритилган чекловлар олиб ташланмагунича ўз мамлакати уларнинг Шимолий альянсга қўшилишига қаршилик қилиши ҳақида билдирган эди.

ЕИ Украина товарлари учун бож тўловларини бир йилга бекор қилди

Европа Иттифоқи Украинада ишлаб чиқарилган барча товарлар учун бож тўловини бир йилга бекор қилди. Бу ҳақда ЕИ кенгаши маълумот тарқатди.

“Бу Украинадан Европа Иттифоқига экспорт қилинажак барча товарлар учун бир йил давомида бож тўлови олинмаслигини англатади. Бу чора-тадбирлар туфайли ЕИ Украина иқтисодиётини сезиларли даражада дастаклаши мумкин”, дейилган баёнотда.

Брюссель вакиллари Россиянинг Украинага қарши қуролли тажовузи мамлакат саноати, транспорт инфратузилмаси, Қора денгизга чиқиш ҳамда дунё билан кенг кўламда савдо қилиш имкониятига ҳалокатли таъсир кўрсатганини қайд этишган.

Европа Иттифоқи Украинанинг энг муҳим савдо ҳамкорларидан бири бўлиб ҳисобланади, 2021 йили Украина ўз товарларининг 40 фоиздан зиёдини ЕИ мамлакатларига экспорт қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG