Линклар

Шошилинч хабар
04 август 2025, Тошкент вақти: 04:01

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Байден: Европа муаммоси эмас, балки глобал муаммодир

АҚШ президенти Жо Байден, Токиода Ҳинд-Тинч океани раҳбарлари “тўртлиги” йиғилишида қилган нутқида, Россиянинг Украинага босқини “Европанинг эмас, глобал муаммодир” деди:

"Айни дамда умумий тарихимизда зулматли даврни бошдан кечиряпмиз. Россиянинг Украинага қарши шафқатсиз ва асоссиз уруши инсоний фалокатга олиб келди. Бегуноҳ тинч аҳоли кўчаларда ўлдирилди, миллионлаб қочқинлар ўз уйларини тарк этди ва сургун қилинди. Бу фақатгина Европа муаммоси эмас, балки глобал муаммодир".

АҚШ, Ҳиндистон, Япония ва Австралия раҳбарлари Токиода “Тўртлик” давлатлар гуруҳи йиғилишида жам бўлди.

Америка Қўшма Штатларининг босим ўтказаётганига қарамай, тўрт давлатдан фақатгина Ҳиндистон - Россиянинг Украинага бостириб киришини қораламади.

Байденнинг айтишича, у Моди билан Украина уруши оқибатларини муҳокама қилган. Бироқ Ҳиндистон етакчиси Токио сафари пайтид уруш ҳақида очиқчасига гапирмаган.

Россия - Ҳиндистоннинг энг йирик қурол таъминотчисидир. Ўз чегарасида Хитой билан жиддий зиддиятларга эга. Ҳиндистон, Россиянинг Хитой билан тобора яқинлашаётганидан ҳам хавотирда.

Ҳозир Қўшма Штатлар, Ҳиндистонга мудофаа ускуналари ва нефть таклиф қилмоқда ва Ҳиндистон, Байден жорий ҳафтада бошлаган “Фаровонлик учун Ҳинд-Тинч океани иқтисодий модели”, деб номланган АҚШ бошчилигидаги савдо шерикчилигига қўшилишини билдирди.

Манбалар: Россияда украиналик “айтишник”лар ишдан бўшатиляпти

Россиядаги эса йирик ширкатлар асли украиналик ахборот технологияси мутахассисларини ишдан бўшатиш ёки лавозимини туширишни бошлади.

Бу ҳақда РБК нашри ахборот технологияси (АТ) бозори иштирокчиларига таянган ҳолда хабар қилмоқда. Ушбу маълумотни “Информационная культура” автоном нотижорат ташкилоти раҳбари Иван Бегтин ҳам тасдиқлади.

Бегтинга кўра, бу АТ-ширкатларини буюртма билан таъминловчи давлат идораларининг яширин талабидир. Бироқ айнан қайси ширкатлар ҳақида гап кетаётганини РБК суҳбатдошларидан ҳеч бири очиқламаган.

Шунингдек, хабарда айтилишича, бу каби ҳолатлар 18–20 май кунлари ўтказилган Россия Интернет Форуми доирасида норасмий давраларда ҳам муҳокама қилинган. Форум иштирокчиларидан бири журналистга украин мутахассислари “диверсия қилиши мумкинлигидан қўрқишмоқда”, деган.

“Ўзи ёки қариндошлари Украина фуқаролари бўлган ходимларни айниқса диққат билан кузатишяпти”, деган нашр манбаларидан бири.

Айтилишича, бунақа мутахассислар билан ишламаслик ёки уларнинг фаолиятини кузатиш тавсия этилмоқда. Бизнес учун ўта муҳим маълумотлар билан ишлаш ваколати берилган ходимлар айниқса қаттиқ кузатувга олинган.

Денгизда Россия нефти тўпланиб қолди

Денгизлардаги танкерларда рекорд миқдорда Россия нефти тўпланиб қолди – санкциялар туфайли хомашёни портларга тушириш имкони бўлмаяпти.

Reuters агентлигининг Vortexa таҳлил ширкатига таянган ҳолда хабар қилишича, денгиз йўлларида Россиянинг Urals маркали нефтидан қарийб 62 млн баррель тўпланиб қолган, бу урушдан олдинги ўртача кўрсаткичдан уч баравар кўпдир.

Россия нефт экспортининг урушдан олдинги даражадан тахминан 15 фоизга камайгани айтилади. Мамлакат февраль ойида суткасига қарийб 8 млн баррель нефт сотган бўлса, майга келиб бу кўрсаткич 6 миллион 700 минг баррелга тушди.

Энергетик соҳа экспертларига кўра, Россия нефтининг асосий қисми ҳозирда Хитой ва Ҳиндистонга етказиб берилмоқда. АҚШ ва бошқа давлатлар, Россия армияси 24 февралда Украина ҳудудига бостириб кирганидан сўнг, Россия нефти ва нефт маҳсулотлари импортини тақиқлади.

Бугунги кунда Еврокомиссия Россия нефтига эмбарго жорий этишни режаламоқда. Қолаверса, Россияга нисбатан чеклов чоралари қабул қилмаган мамлакатлар ҳам, иккиламчи санкцияларга учрашдан чўчиб, Россия нефтини сотиб олишга журъат эта олмаяпти.

Украина шарқида россиялик учувчи генерал ҳалок бўлди

Украинада уриб туширилган Су-25 учоқларидан бири
Украинада уриб туширилган Су-25 учоқларидан бири

Украинада ҳарбий учоқ қулаши оқибатида россиялик учувчи-снайпер, истеъфодаги генерал-майор Канамат Боташев ҳалок бўлди. Бу ҳақда ВВС рус хизмати генералнинг қўлида ишлаган уч нафар манба сўзларига таянган ҳолда хабар қилди.

Боташев бошқараётган Су-25 учоғи Луганск вилояти осмонида уриб туширилган. У Россия кучлари Украинага бостириб кирганидан буён ҳалок бўлган энг юқори лавозимли учувчидир. Истеъфодаги 63 ёшли генерал нима учун Украинадаги урушда иштирок этгани маълум эмас.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG