Линклар

Шошилинч хабар
02 август 2025, Тошкент вақти: 09:44

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Украина парламенти мамлакатдаги ҳарбий ҳолат муддатини яна 90 кунга узайтирди

Олий Рада депутатлари Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини 90 кунга – 23 августгача узайтиришни ёқлаб овоз беришди.

Украина парламенти 25 апрель куни ҳарбий ҳолатнинг амал қилиш муддатини 30 кунга, ундан аввал эса 26 март куни (30 кунга) узайтирган эди.

Украинада ҳарбий ҳолат даставвал Россия қўшинлари мамлакатга кенг кўламда бостириб кирган куни, яъни шу йилнинг 24 февралида жорий қилинганди.

Украинанинг Энергодар шаҳрида Россия томонидан тайинланган мэрнинг уйида портлаш содир бўлди

Украинанинг Запорожье вилояти Энергодар шаҳридаги (шаҳар март ойида Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган) кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида 22 май куни портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида шаҳарга Россия томонидан раҳбар этиб тайинланган Андрей Шевчик ва унинг икки қўриқчиси жабрланган. Озодликнинг рус хизмати хабарига мувофиқ, бу маълумотни россиялик манбалар ҳам, украиналик манбалар ҳам тасдиқлашган.

Россия ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилаётган Шевчик шаҳар кенгашининг собиқ депутати бўлиб ҳисобланади. Россияликлар билан ҳамкорлик қилишни рад этган шаҳар мэри Дмитрий Орловнинг билдиришича, Шевчик ва қўриқчилари яраланган. Иддаога кўра, портлашдан бошқа тинч аҳоли вакиллари жабр кўрган эмас.

Тарқатилган фотосуратларга кўра, уй йўлагида қўлбола мослама портлаган. Мазкур уйда Шевчикнинг онаси истиқомат қилади. Портлаш Шевчикка суиқасд уюштириш мақсадида амалга оширилгани тахмин қилинмоқда. Портлаш учун масъулиятни ҳали ҳеч ким зиммасига олганича йўқ.

Запорожье АЭСи жойлашган Энергодар шаҳри турғунлари Россия истилосига қарши норозилик намойишларида иштирок этиб келишади. Сўнгги кунларда маҳаллий ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар шаҳар қутқарув хизмати раҳбарининг ҳибсга олинишига қарши акцияга чиқишган. Россиялик блогерлар ва ОАВ, ўз навбатида, маҳаллий турғунлар Россия расмийларини дастаклашаётганини иддао қилиб келишмоқда.

Россиянинг БМТдаги дипломати истеъфо берди

23 май куни, Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ходими Борис Бондарёв, Украина билан уруш важидан ўз итиёри билан истеъфога чиққанини кутилмаганда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, дипломатик хизмати мобайнида ўз мамлакати ва ўз касбини деб ҳеч қачон бу қадар изза бўлмаган.

“Путин Украинага, амалда – бутун Ғарб дунёсига қарши бошлаб юборган босқинчилик уруши – бу нафақат украин халқига нисбатан жиноят, балки Россия халқига қарши содир этилган энг оғир жиноятдир”, деб ёзди у LinkedIn ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида.

БМТнинг Женеадаги бўлими сайтида қайд этилишича, Бондарёв доимий ваколатхонада маслаҳатчи лавозимида бўлган. Унинг ўзи 20 йил дипломатик хизматда бўлганини эслатади.

“Афсуски, шу йигирма йил давомида ташқи ишлар вазирлигими фаолиятида ёлғон ва нопрофессионаллик тобора ортиб борди. Россиянинг иттифоқчилари қолмади”, деди дипломат.

Бондарёв Россиянинг уруш туфайли расман истеъфога чиққан дипломатик хизматдаги биринчи мулозими бўлди. Россия ТИВ ушбу воқеа юзасидан изоҳ берганича йўқ.

Полша Россия билан газ шартномасини муддатидан олдин бекор қилди

Аввалига Россия газидан 2022 йил охирида воз кечиш режаланган бўлса-да, 23 майга келиб Польша ҳукумати, Россия билан имзоланган газ шартномасини муддатидан олдин бекор қилди.

26 апрель куни Польша ҳукумати Россия гази учун рублда ҳақ тўлашдан бош тортишини билдирган.

Стратегик энергетика инфратузилмалари бўйича ҳукумат вакили Пётр Наимскийнинг айтишича, икки давлат ўртасидаги 30 йиллик олди-берини тўхтатган бу қарор 13 майда қабул қилинган.

Мулозимга кўра, Россия гази етказиб берилган Ямал – Европа қувури участкасидан Германиядан газ келтиришда фойдаланиш мумкин. Шартнома бўйича Польша Россиядан йилига 10 млн кубометргача газ олиши белгиланган эди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG