Линклар

Шошилинч хабар
01 август 2025, Тошкент вақти: 00:21

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

ЖБ: Озиқ-овқат хавфсизлиги учун 30 млрд. доллар маблағ ажратилади

Жаҳон банки қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, ижтимоий ҳимоя, сув ва суғориш тизимлари каби соҳаларда кузатилаётган инқирозни енгиш учун 30 миллиард доллар маблағ ажратишини эълон қилди.

“Банк кейинги 15 ой ичида биз бугун кўраётган инқирозни юмшатиш учун жами ўттиз миллиард доллар тақдим этишини эълон қилди. Бу ҳақиқатан ҳам 2007-2008 йиллардаги озиқ-овқат нархлари инқирозидан ҳам ёмонроқ бўлиши кутилаётган инқироз бўлиб, кўплаб камбағал оилаларга таъсир қилади. Биз озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги вазиятни жуда жиддий эканлигини кўряпмиз. Масалан, Украина ва Россия импортига бевосита қарам бўлган давлатлар бор. Қолаверса, Украина ёки Россиядан импорт қилмасада, буғдой ва бошқа дон маҳсулотлари нархининг ошишидан азият чекадиган бошқа мамлакатлар ҳам бор. Шунингдек, ўғитлар нархининг ошиши ва тақчиллиги ҳам кўплаб мамлакатларга салбий таъсир ўтказмасдан қолмайди”, деди банк раҳбари.

Жаҳон банки раҳбарига кўра, бу маблағлар озиқ-овқат ва ўғит ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, савдони кенгайтириш ва заиф оилалар ҳамда ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилади.

Ресурсларнинг асосий қисми Африка ва Яқин Шарқ, Шарқий Eвропа ва Марказий Осиё ҳамда Жанубий Осиёга йўналтирилади.

АҚШ Белорус кимёвий ўғитларига санкцияни 6 ойга бекор қилади

Қўшма Штатлар эса, Украина ғалласи Беларусь ҳудуди орқали транзит қилиниши эвазига Беларусь калийи ўғитларига нисбатан жорий этилган санкцияларни вақтинча бекор қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

The Wall Street Journal нашрининг хабар қилишича, чекловлар олти ой муддатга бекор қилиниши мумкин. Украина донини темир йўл транспортида Беларусь орқали Латвиянинг Клайпеда бандаргоҳига етказиш мўлжалланган.

Аввалроқ WSJ БМТ бош котиби Антониу Гутерриш дон юкланган кемаларни Украина портларидан чиқариши эвазига Россия ва Беларусь калийли ўғитлари экспортига нисбатан жорий этилган чекловларни юмшатишни таклиф қилгани ҳақида ёзган. Россия ТИВ эса бунинг учун аввало Россия экспортини санкциялардан озод қилиш масаласи кўрилиши лозимлигини таъкидлаган.

Шунингдек, АҚШ Сенати Украинага 40 миллиард долларлик ёрдам пакетини маъқуллади. Бу ёрдамнинг асосий қисми украина армиясига ҳарбий техник ва қурол-яроғга қаратилади.

Россия Мариуполдаги Азовсталь заводи рус қўшинлари назоратига ўтганини эълон қилди

Россия ташқи ишлар вазирлиги Мариуполдаги Азовстал заводи рус қўшинлари назоратига ўтганини маълум қилди.

Россия томонига кўра, завод ҳудудида бўлган жами 2439 нафар украиналик аскар таслим бўлган.

Мудофаа вазири Сергей Шойгу аллақачон президент Владимир Путинга “операция якунлангани ҳамда завод ва Мариупол шаҳри унинг таъбирича, “тўлиқ озод қилингани” ҳақида ҳисобот берган”.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги, шунингдек, таслим бўлган аскарлар орасида Азов полкининг "қўмондони" ҳам борлигини маълум қилди.

"Азов" полки ва бошқа Украина бўлинмалари жангчилари март ойининг бошидан бери қамалда бўлган ва Азовстал металлургия заводида тўсиб қўйилган Мариупол порт шаҳрини ҳимоя қилишди.

Сўнгги бир неча ҳафтада улар Мариуполдаги қаршиликнинг энг сўнгги таянч нуқтаси бўлиб қолаётганди.

Заводнинг йирик ҳудудида таркибида денгиз кучлари Миллий гвардия, чегара қўшинлари, ҳудудий ҳимоя ва “Азов” полкининг вакиллари бўлган юзлаб украиналик ҳарбийлар бор эди

Одесса вилоятида ракета зарбалари оқибатида камида 3 бола жароҳатланди

Херсон вилоятида жанговар ҳаракатлар тўхтамаяпти. Эрталаб деярли бутун ҳудудда ўқ отиш ва портлаш овози эшитилди. Босқин остидаги қишлоқлар гуманитар фалокат ёқасида. Херсондан кириш ва чиқиш блокланган..

Охирги 24 соат ичида Украинадаги жанговар ҳаракатлар чоғида 3 нафар бола тан жароҳати олди, дея хабар бермоқда Украина бош прокуратураси.

Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери жами 430 нафар бола жабрланган, камида 232 бола ҳалок бўлган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG