Линклар

Шошилинч хабар
31 июл 2025, Тошкент вақти: 05:50

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Сўнгги кеча-кундуздаги ҳарбий ҳаракатлар:

Сўнгги кеча кундузда, Киев вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаб кетди, Житомирда камида иккита портлаш юз берди – Малин шаҳри ҳудудига ракеталар тушди.

Сўнгги ҳарбий ҳаракатларни кузатаётган “Настояшчее время” мухбири Юлия Горичевага кўра, Россия ҳарбийлари Харьковни яна ўққа тутган, тинч аҳоли орасида қурбон ва ярадорлар бор.

“Украина Бош штабига кўра, энг қақшатқич жанглар Донбассда бўляпти: Донецк йўналишида катта куч тўплаган Россия армияси шаҳар ва қишлоқларни штурм қилишга ва қарши ҳужумга ўтишга уринмоқда, шунингдек авиация, миномёт ва снарядлардан зарбалар бермоқда. Кечанинг ўзида Донецк ва Луганск вилоятларида 50 дан ортиқ аҳоли маскани ўққа тутилди.

Луганск вилоятида чамаси 60 та уй зарар кўрган ёки вайрон бўлган. Вилоят раҳбари муттасил ўт очилаётгани сабабли айрим аҳоли масканларининг талафот кўламини аниқлаш имконсизлигини айтди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўтган сутканинг ўзида Луганск вилоятида 13 нафар тинч фуқаро нобуд бўлиб, ўнларча киши яраланган”.

Россия Украина пойтахтидан чекинганидан бери, Донбас минтақасида кўпроқ ҳудудни қўлга киритишга уринмоқда, артиллерия ва зирҳли техникани ишга солмоқда.

Москва ўзининг босқинини Украинани фашистлардан тозалаш учун "махсус ҳарбий операция" деб атаган бўлса, Киев ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари, буни уруш учун асоссиз баҳона, деб келади.

New York Times Бучага оид суриштирувини эълон қилди

АҚШнинг The New York Times газетаси, Россия ҳарбийларининг Киев яқинидаги Буча шаҳри яшовчиларини қатл этишига бағишланган суриштирувини эълон қилди. Суриштирувда, янги видеокадрлар ҳамда гувоҳларнинг ифодалари келтирилган.

Муаллифларнинг ёзишича, аксари маҳаллий ҳудудий мудофаада хизмат қилган камида саккиз эркакнинг отиб ўлдирилганини исботлашга муваффақ бўлганлар. Нашр, ўз суриштирувига, ташқи кузатув камералари тасвирларини илова қилган.

Буча турғунларининг отиб ўлдирилгани ҳақида The New York Times нашрига саккиз гувоҳ сўзлаб берган, улардан бири қатл қилиш учун олиб кетилганлар орасида бўлган эркакдир: у ўқ ҳаётий муҳим аъзоларига тегмагани сабабли омон қолгач, ўзини ўликка солиб ётган ва ҳарбийлар кетганидан сўнг, қочган.

Россия қўшинлари Киев вилоятининг айрим ҳудудларини бир ой – февраль охиридан март ойи охиригача эгаллаб турди. Украина ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, бу вақт ичида вилоят бўйича 1200 дан ортиқ тинч аҳоли ўлдирилган.

Аввалроқ The Wall Street Journal нашри Киев вилоятининг Моижин ва Ясногородка қишлоқлари орасидаги 7 чақирим йўл бўйидан, 37 та жасад топилгани ҳақида ёзган. Маҳаллий полиция маълумотига кўра, улар Россия ҳарбийлари босиб олган ҳудудлардан чиқиб кетаётган пайтда ўққа тутилган.

Шишмарин: «Мен чин юракдан пушаймонман»

Украинада Россия босқинида иштирок этган россиялик аскарлар устидан иккинчи маҳкама жараёни бошланди. Полтава вилояти суди икки ҳарбий асир – Александр Бобикин ва Александр Иванов ишини кўриб чиқмоқда.

Улар ҳам, илк судланувчи Вадим Шишимарин сингари, уруш жиноятини содир этганликда айбланмоқда.

“Мен чин юракдан пушаймонман. Мен бу нарса содир бўлган пайтда жуда саросимада эдим ва жанг бораётганди. Мен ўлдиришни истамадим, лекин шундай ишлар бўлди, мен буни рад этмайман”, деди " target="_self">судда Шишмарин.

Тергов маълумотига кўра, 24 февраль куни россиялик ҳарбийлар “Град” ҳарбий машинаси ўқловчиси Александр Бобикин ва нишончи Александр Ивановлар Харьков вилоятининг ўққа тутилишида иштирок этишган.

Прокуратура уларнинг хатти-ҳаракатлари натижасида Казачья Лопань қишлоғидаги турар-жой уйлари ва Ветеринарное қишлоғидаги лицей биноси вайрон бўлган, деб қайд этган. Айбланувчилар, айби исботланган тақдирда 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

19 май куни бўлиб ўтган суд мажлисида Бобикин ҳам, Иванов ҳам, ўзига қўйилган айбловларни тан олган, аммо қайси нишонга отаётганини билмаганини иддао қилишган. Кейинги суд мажлиси 26 майга тайинланди.

“Рус газини олаётган ширкатлар рублда ҳисоб очяпти”

Россия бош вазири ўринбосари Александр Новакнинг маълум қилишича, “Газпром” билан шартномага эга 54 та компаниянинг ярми, рус газига рублда тўлов қилиш учун банк ҳисоб рақамини очган.

Новак, “Янги уфқлар” номли таълим марафони конференциясида, апрель ойидаги ҳисоб-китоблар якунида “рублда тўлаган ва тўламаган” ҳамкорлар рўйхати пайдо бўлишини айтди.

Россия президенти Владимир Путин, 31 март куни, Россия газини рублда сотиб олиш талаби акс этган фармонни имзолаган.

Болгария ва Полша рублдаги тўлов тизимидан бош тортгани учун 27 апрелдан бошлаб Россия газидан узилган. Айни пайтда, “Газпром” апрелда Eвропага етказиб берган газ учун тўлов муддати ҳам якунига етмоқда.

Ҳозир, Италиянинг Eni компанияси "Газпромбанк"да иккита ҳисоб очиш жараёнини бошлади - бири еврода, иккинчиси эса рублда. Германиянинг энг йирик газ импортчиларидан бири бўлган Uniper ширкати эса, шу ой охиридаги тўловни евро пул бирлигида қилишини айтмоқда.

Франциянинг Engie энергетика компанияси, сешанба куни, Газпром билан тўловни рублда қилишга келишганини билдирган. Ўша куни Финляндиянинг Gasum давлат ширкати, тўловни рублда қилиш талаби ортидан чиқадиган низони арбитраж судигача олиб чиқишга ҳозирлигини билдирган.

Бу масалада муросага келолмаётган Eвропа иттифоқи ўз газининг 40 фоизини, нефтнинг тўртдан бир қисмидан кўпроғини Россиядан импорт қилади. Eврокомиссия март ойида Россиядан газ импортини импортини жорий йил охиригача учдан икки қисмга қисқартириш режасини ишлаб чиққан.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG