Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2025, Тошкент вақти: 14:57

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Украинада 21 яшар рус аскари устидан суд бошланди

13 май куни Киевда Украинанинг тинч фуқаросини ўлдирганликда айбланаётган рус аскари устидан суд бошланди.

Тергов маълумотига кўра, судланувчи сержант Вадим Шишмарин, 2022 йил 28 февраль куни Суми вилоятининг Чупаховка қишлоғида, велосипед ҳайдаб кетаётган 62 ёшли эркакни бошига отиб ўлдиришда айбланмоқда.

21 яшар Шишмарин Украина Жиноят кодексининг “Уруш қонунлари ва одатларини бузиш”, деб аталувчи 438-моддаси бўйича суд қилинади.

Украина бош прокурори Ирина Венедиктова Россия аскарлари ва давлат хизматчилари дохил 600 дан зиёд гумонланувчи иштирокидаги 10 700 дан ортиқ ҳарбий жиноят тергов қилинаётганини билдирди.

Куни кеча БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Мишел Бачелет, шу кунга қадар Украина пойтахти Киев атрофида топилган мингдан ортиқ жасаддаги жароҳат излари уруш жиноятлари содир этилганига асос бўлади, деб баёнот берганди. БМТ бу жиноятлар бўйича ўз суршитирувини ўтказишини билдирган

Украинанинг Kalush Orchestra гуруҳи Eurovision 2022 халқаро мусиқа танлови финалида ғолиб чиқди

631 балл тўплаган украинларнинг Стефания қўшиғи томошабинлар овоз бериш натижаларига кўра биринчи ўринни эгаллади.

Британия вакили Сем Райдер Space man қўшиғи билан иккинчи ўринни, Учинчи ўринни СлоМо қўшиғини ижро этган испаниялик хонанда Шанел эгаллади.

Украин гуруҳи томонидан ижро этилган Стефания қўшиғини гуруҳ солисти Олег Псюк онаси Стефанияга бағишлаган. У ушбу композицияни Украинада кенг кўламли уруш бошланишидан анча олдин ёзган, аммо энди украиналиклар бу қўшиқда янги маъноларни кўришни бошладилар.

Финалдаги чиқишдан сўнг гуруҳнинг солисти Олег Псюк саҳнадан туриб хитоб қилди: "Илтимос, Украинага ёрдам беринг! Мариупол! Азовсталга ёрдам беринг! Кечиктирманг! "

"Евровидение" ташкилотчилари ушбу чақирувга изоҳ беришди.

“Биз ҳозирда Украина атрофидаги чуқур ҳис-туйғуларни тушунамиз ва Калуш оркестри ва бошқа ижрочиларнинг Украина халқини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёнотлари сиёсий эмас, инсонпарварлик характерига эга, деб ҳисоблаймиз”, — дея танлов ташкилотчиларининг сўзларидан иқтибос келтирган Дойче Велле.

Танловда сиёсий мурожаатлар тақиқланади.

Украина ҳудудида шиддатли жанглар давом этмоқда

Россия ҳарбийлари Луганск вилоятини ўраб олишга ва Рубежное, Северодонецк ва Лисичанск ҳудудларида Украина ҳарбийларини қуршаб олишга ҳаракат қилмоқда, деди Луганск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай.

- Биз Попасна яқинида рус техникаси тўпланиб қолганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Босқинчилар Луганск вилоятини кесиб ташлаш, Лисичанск-Бахмут йўлини эгаллаб олиш, шу орқали қўшинларимизни Рубежное, Северодонецк ва Лисичанскда ўраб олиш фикридан қайтгани йўқ, деди Сергей Гайдай.

15 май куни эрталаб Северодонецк яқинида Шчедришчево ва Вороново қишлоқларида жанглар давом этмоқда.

Украина Eurovision 2022 ғолиби бўлди

Украиналик телебошловчи Тимур Мирошниченко биринчи, иккинчи ярим финал ва финал ўйинларини бомбапаноҳда, кўчиб тушган деворлар манзарасида кўрсатувларини шарҳлади.

Бу ғалабани Тимур Украина Қуролли Кучларига бағишлади.
Kalush Orchestra ғалабасидан Тимур қандай таъсирланганини кўринг.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG