Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2025, Тошкент вақти: 14:34

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Ростов вилоятида Россиянинг яна бир Су-25 учоғи қулаб тушди

Москвадаги ҳарбий парад чоғида Қизил майдон устидан учиб ўтаётган Су-25 учоқлари (иллюстратив сурат)
Москвадаги ҳарбий парад чоғида Қизил майдон устидан учиб ўтаётган Су-25 учоқлари (иллюстратив сурат)

Ростов вилоятида 21 июнь куни Россиянинг Су-25 ҳарбий учоғи қулагани натижасида учувчи ҳалок бўлди.

Даставвал учоқ электр симларига тегиб кетгани ортидан қулаб тушгани хабар қилинганди. Кейинроқ Жанубий ҳарбий округ матбуот хизмати авиаҳалокатга “техник носозлик сабаб бўлган”ини билдирган. РИА “Новости” хабарига кўра, учоқ “режадаги ўқув парвози чоғида” қулаб тушган.

17 июнь куни Белгород вилоятида Россия ҳаво-космик кучларига қарашли бошқа бир Су-25 қулаб тушганди. Ўшанда учувчи қулаётган учоқдан сакрашга муваффақ бўлганди. Ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати учоқ қулашига “техник носозлик”ни сабаб ўлароқ кўрсатган.

Туркияда Украинадан ғалла олиб чиқиб кетилиши бўйича музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинадан ғалла олиб чиқиб кетиш мавзусида Туркия билан музокара ўтказилиши мумкинлигини тасдиқлади. Мулозимга кўра, жараёнда Мудофаа вазирлиги вакиллари иштирок этишади ва Путин музокараларда қатнашмайди.

Истанбулда музокаралар ўтказилиши ҳақида аввалроқ Milliyet нашри Туркия президенти маъмуриятидаги манбалардан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар тарқатганди. Хабарга мувофиқ, Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари иштирокидаги музокаралар кейинги ҳафтада бўлиб ўтиши кутилмоқда. БМТ матбуот хизмати музокаралар айнан қайси санада бўлиб ўтишига аниқлик киритган эмас.

Айтилишича, Туркия БМТ билан биргаликда ғалла олиб чиқиб кетилиши бўйича янги режа таклиф қилган – аввалги режа Украина томонига маъқул келмаган, чунки унда портларга кириш йўлларини минадан тозалаш кўзда тутилганди, бу эса мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини пасайтирган ва Одессага йўл очган бўларди. Янги режага кўра Туркия дон ортилган кемаларни миналаштирилган ҳудудлардан айланиб ўтган ҳолда олиб чиқиб кетишни ваъда қилмоқда.

Россия байроғи остидаги кемалар Украина донини Сурияга экспорт қилган

Reuters’нинг xабар беришича, бу ҳақда пайшанба куни Махаr компанияси маълум қилди.

Суратлардан Россия байроғи остидаги иккита юк ташувчи кема май ойида Россия назоратидаги Қрим портида тўхтаб тургани ҳамда кемаларга ғалла ортилгани кўриш мумкин, дейилади компания хабарида.

Бир неча кун ўтгач, Махаr айнан ўша кемаларнинг Сурия денгиз ҳудудида люклари очиқ ҳолда тургани ва донни олиб кетишга тайёр қатор юк машиналар кўринган суратлар тўпламини эълон қилди. Сурия ва Россия ўзаро ишончли иттифоқчи.

Компаниянинг билдиришича, июнь ойида олинган яна бир суратда Севастополда дон ортилган бошқа кема ҳам акс этган.

Украина Россияни босиб олинган ҳудудлардан ғалла ўғирлашда айбламоқда. Глобал буғдой экспортининг қарийб 29 фоизини ташкил қиладиган Россия ва Украина ўртасидаги уруш дунё бўйлаб озиқ-овқат тақчиллиги хавфини юзага келтирмоқда.

Украина жаҳоннинг энг йирик дон экспортчиларидан бири бўлиб, Ғарб давлатлари Россияни Украинанинг Қора денгиз портларини ёпиш орқали глобал очарчилик хавфини келтириб чиқаришда айбламоқда.

8 июнь куни Украина қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари уюшмаси раҳбарининг ўринбосари UAC Rossiya босиб олинган ҳудудлардан 600 минг тоннага яқин ғалла ўғирлаб кетганини ва унинг бир қисмини экспорт қилганини хабар қилди.

Россия Украинадаги ҳаракатларини "махсус ҳарбий операция" деб атаб келади ва мақсади қўшнисини қуролсизлантириш ва "денацификация" қилиш эканини даъво қилмоқда. Ғарб ва Украина буни асоссиз тажовуз учун баҳона, деб атайди.

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Литва аҳолисига таҳдид қилди

Патрушев Шимоли-ғарбий округда вазият “Ғарбнинг мислсиз сиёсий, ахборот ва иқтисодий босими” туфайли шаклланишини айтди.

“Бунинг энг ёрқин мисоли – Литванинг Ғарб мамлакатлари қутқуси билан, халқаро транзит ҳуқуқи меъёрларига зид равишда катта маҳсулотлар гуруҳини ўз ҳудуди орқали Калининград вилоятига ўтказмай қўйганидир. Ушбу мисол Ғарбнинг нафақат оғзаки, балки ёзма баёнотларига ҳам ишониб бўлмаслигини кўрсатади. Бироқ Россия бунақа ёғийларча ҳаракатга албатта жавоб қайтаради. Зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқа ва тез орада қабул қилинади.

Уларнинг оқибатлари Литва аҳолисига жиддий салбий таъсир ўтказади”, дея қўшимча қилди Патрушев.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG