Линклар

Шошилинч хабар
27 июл 2025, Тошкент вақти: 09:32

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Литва Украинага “Байрактар” дрони учун снаряд етказиб беради

Литва эса, аввалроқ Украинага тақдим этилган “Байрактар” жанговар дрони учун қўшимча снарядлар етказиб берадиган бўлди.

Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускас бу ҳақидаги хабарига илова қилган фотосуратда 22 килограммли, масофадан бошқариладиган MAM-L бомбаси акс этган.

Снаряд лазер нури ёки сунъий йўлдошга уланган навигация тизими ёрдамида нишонга йўналтирилади ва 8 километрдан 14 километргача масофадаги нишонларни ура олади.

25 май куни литвалик журналист Андрюс Таинас, Украина учун битта “Байрактар” дронини сотиб олиш учун маблағ йиғиш кампаниясини бошлаган эди.

28 майгача зарур маблағ ортиғи билан йиғилди ва турк ширкати дронни текинга беришга қарор қилганидан сўнг бу пул ўқ-дори сотиб олишга ва гуманитар ёрдамга ажратилди.

Ўша дронга Vangas деб ном қўйилган, литва тилида у “қарчиғай” деганидир.

Макрон Молдовага борди

Франция президенти Эммануел Макрон сешанба куни Руминиянинг Константа шаҳри яқинидаги авиабазада НАТО тезкор кучларининг француз ва белгиялик аскарлари билан бирга овқатланди.

Макрон 15 июнь чоршанба куни Молдовага борди, президент Майя Санду билан учрашди.

Аввалроқ Макрон ўз самолёти олдида туриб, француз халқини якшанба 19 июнь куни бўлиб ўтадиган қонунчилик сайловларининг иккинчи босқичида, ўз партиясига овоз беришга чақирган.

Зеленский: Донбасда фронт чизиғини ушлаб туришимиз жуда муҳим

Украина президенти Владимир Зеленский сешанба куни Украина, Европадаги ҳамкорларнинг замонавий ракетага қарши тизимларга муҳтожлигини яна таъкидлади. Украинада ҳозир шундай қуроллар етишмаётир.

Президентга кўра, Украина қўшинлари шарқдаги Северодонецк шаҳрида ҳам, Харков вилоятида ҳам рус қўшинларига қарши жангларда оғриқли йўқотишларга дуч келмоқда:

"Бу бизнинг еримиз. Донбасдаги чизиқни ушлаб туришимиз жуда муҳим. Душман у ерда қанча кўп йўқотишларга дучор бўлса, тажовузни давом эттириш учун шунчалик камроқ кучга эга бўлади. Шунинг учун ҳам Донбас йўналиши келаётган ҳафатада кимнинг ҳукмрон бўлишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Рус армияси ўз мавқеини мустаҳкамлашга уринаётган Харков вилоятида ҳам оғриқли йўқотишларга дуч келдик. Бу йўналишда ҳаракатлар давом этмоқда. Биз Харков ва минтақа учун тўлиқ хавфсизликка эришиш учун ҳали ҳам жанг қилишимиз, қаттиқ қаршилик кўрсатишимиз керак. Биз жанубдаги босқинчиларга босим ўтказишда давом этамиз".

Херсон расмийси: Она боласини гавдаси билан тўсиб қолди, ўзи ўлди

Херсон вилояти кенгаши раисининг маслаҳатчиси Наталья Попова, Россия армиясининг янги ракета зарбалари оқибатлари ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:

“Ракеталар Белгороддан йўлланяпти. Сўнгги суткада бир киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди. Жумладан, уч ойлик чақалоқнинг елка суяклари парчаланиб кетибди. Онаси уни гавдаси билан тўсиб қутқариб қолган, аммо ўзи ўлган. Харьков шаҳрига душман “ер устидан келиши” эҳтимоли йўқ, аммо артиллерия ва ракета зарбалари хавфи сақланиб қолмоқда. Шунга қарамай, уруш бошланганидан сўнг ғарбий вилоятларга ва чет давлатларга чиқиб кетган харьковликлар уйларига қайта бошлашган. Кимдир пули тугаб, бошқаси уйини қўмсам, қайтиб келяпти. Ҳар куни тахминан 2 минг киши қайтмоқда. Уйлари ярим вайронага айланган бўлса ҳам қайтишни афзал кўришяпти. Бундан ташқари, Россия армияси босиб олган ҳудудлардан кўчирилганларни ҳам шаҳарга ва яқин қишлоқларга жойлаштириб, озиқ-овқат ва бошқа зарур нарсалар билан таъминлаяпти”.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG