Линклар

Шошилинч хабар
06 август 2025, Тошкент вақти: 11:02

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Bloomberg: Еврокомиссия Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақомини беришни тавсия қилади

Еврокомиссия келгуси ҳафтада катта эҳтимол билан Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақомини беришни тавсия қилади, дея хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Агентлик манбаларига кўра, ушбу тавсия билан бирга Украинага коррупцияга қарши кураш ва қонун устуворлигини таъминлашга доир талаб ва шартлар қўйилади.

Таъкидланишича, Еврокомиссия тавсияси муҳим босқич саналади, бироқ мақом бериш қарори барибир ЕИ мамлакатлари раҳбарлари томонидан қабул қилинади.

ЕИ аъзоларининг аксари, жумладан Болтиқ мамлакатлари, Польша, Италия Украинага ушбу мақомни бериш билан уни маънавий дастаклаш керак, деб ҳисоблайди.

Германия – Украинани муайян талабларни бажариш ваъдаси билан номзодликка шартли қабул қилиш тарафдори, Нидерландия билан Дания эса мамлакат ҳали номзод бўлишга тайёр эмас, деган фикрда.

Bloomberg маълумотига кўра, Дания дипломатик нота йўллаб, унда Украина номзод мақомини олиш учун қўйиладиган “мезонларга зарур даражада мувофиқ эмас”лигини билдирган.

Хусусан, Копенгаген назарида Киев олдида демократияни кафолатловчи институтлар барқарорлиги, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари, озчиликларни ҳурмат ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

Ҳужжатда Украина ҳукумати ушбу соҳаларда ўсишга эришиши учун “қонунчилик ва институционал базани яхшилаши керак”лиги урғуланган.

Украинага номзод мақомини бериш масаласи ЕИнинг 23-24 июнь кунларига белгиланган саммитида муҳокама қилинади.

Украинада дон омборлари портлатилмоқда

Россия қўшинларининг, мақсадли равишда Украинадаги озиқ-овқат, айниқса дон омборларини вайрон қилаётганига оид яна бир тасвир жамоатчиликка маълум бўлди.

Сунъий йўлдош орқали 7 июнь сешанба куни олинган суратларда - Николаевдаги “Ника-Тера” омборхонаси рус кучлари берган зарбадан вайрон бўлгани кўринган.

Планет Лабс PBC tomonidan эълон қилинган сунъий йўлдош тасвирларида, Луганскнинг Рубижне шаҳридаги омбор ҳам апрел ойида вайрон қилингани ҳам кўринган.

Украина расмийларининг маълум қилишича, Россия ҳужумлари натижасида Қора денгиз порт шаҳридаги бир неча омбор вайрон бўлган.

Николаев вилояти губернатори Виталий Ким, Россия томони, Қора денгизни Москва шартлари билан қайта очиш бўйича келишувга мажбурлаш учун, бу ҳудуддаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги объектларига ҳужум қилмоқда, деб даъво қилди.

Россиянинг Украинага босқини ортидан глобал миқёсда озиқ-овқат инқирози юзага чиқди. Ҳозир Россия ва Украина томони, бунинг учун масъулиятни бир-бирига юкламоқда.

“НАТО чегаралари яқинида ракеталардан фойдаланиш кўлами ошди”

НАТО кучлари, 9 июнь куни Польшада, ҳаво ҳужумидан мудофаа шайлигини кўздан кечиришга қаратилган ҳарбий машғулотларни ўтказди.

Йиғинда Полша, Чехия, Словакия ва Буюк Британия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари намойиш этилди.

НАТО ҳаво кучлари қўмондонлиги мулозими, Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан аъзо давлатлари чегаралари яқинида ҳарбий ҳаракатлар ва техника кўлами ортганидан хавотир билдирди.

“Украинадаги ҳозирги инқироз ва Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан, НАТО давлатлари чегарасига яқин ҳудудларида ракеталар, қирувчи самолётлар, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш кўлами ортди. Бу ҳаво мудофааси нуқтаи назаридан хавф ва таҳдидни оширади", дейди НАТО мулозими Паскал Делересе.

Машқларда НАТОнинг 17 иттифоқчиси ва ҳамкор давлатлар қатнашмоқда. Британия ҳарбийлари машғулотларида қўллаган - Старстреак қурол тизими - айни пайтда, ҳарбий ёрдам сифатида Украинага етказиб берилгани айтилмоқда.

Ертўлада 40 кун яшаган болалар

Урушдан омон чиққан украиналик аҳоли қўшни ва бошқа Европа давлатларида кун кечирмоқда. Уларга, ҳукуматлар, гуманитар ташкилотлар ва маҳаллий фаоллар ёрдам кўрсатмоқда.

Жумладан, ижтимоий хизмат ходимаси Анжелика Столярова етим болаларни тарбиялаётган тўрт оиланинг Лисичанскдан эвакуация қилинишини ташкиллаштирган.

Унинг ёрдами билан уруш ўчоғидан омон чиққан болалар, эндиликда ертўлада ўтган 40 кунлик ҳаётини ҳикоя қилиб бермоқда.

Болалар қўрқувдан жуда ёмон аҳволга тушишди. Ҳатто иштонга сийиб қўядиган бўлиб қолишган. Ертўла бўлгани билан ҳар бир оила ўзи учун алоҳида ҳожатхона қилиб олганди. Лекин болалар у хожатхонага боришга ҳам қўрқишарди”, дейди Анжелика.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасининг янги ҳисоботида айтилишича, Россия қўшинлари Украина ҳудудига бостириб кирганидан буён бу мамлакатда камида 4 минг 302 нафар тинч аҳоли вакили нобуд бўлди, камида 5 минг 217 киши тан жароҳати олган. Қурбонларнинг 272 нафари ёш болалардир.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG