Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2025, Тошкент вақти: 13:54

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

ЕИ Россия нефтига эмбарго бўйича ягона қарорга келолмаяпти

Европа Иттифоқи мамлакатлари 30–31 май кунларига мўлжалланган саммит арафасида якшанба куни Россия нефтига эмбарго қўйиш масаласи бўйича келишувга эриша олмаган. Бу ҳақда хабар қилган Reuters агентлигига кўра, бу масала бўйича муҳокамани душанба куни эрталаб давом эттириш режаланган.

Reuters агентлиги келишилиши лозим бўлган шартномада йил охиригача Россиянинг ЕИга денгиз орқали нефть етказиб беришига тақиқ жорий этиш кўзда тутилаётган эди. Айни пайтда Венгрия, Словакия ва Чехияни нефть билан таъминловчи Россия қувуридан оқиб келаётган маҳсулот учун истисно киритиш назарда тутилган.

ЕИ саммити арафасида Reuters Германия иқтисодиёт вазири Роберт Хабек сўзларидан ҳам иқтибос келтирган. У Москвага қарши санкциялар масаласида ЕИга аъзо мамлакатлар ўртасидаги бирдамлик чатнай бошлаётганидан хавотир изҳор этган.

“Россиянинг Украинага ҳужумидан кейин ЕИ бир бўлган тақдирда нималар қила олишимиз мумкинлигини ҳаммамиз кўрдик. Эртагалик саммитни назарда тутган ҳолда, бирдамлик сақланиб қолади, деган умиддаман. У қайта-қайта емирила бошлаяпти”, деган Роберт Хабек.

Аввалроқ 29 май куни Bloomberg ва Politico нашрлари ЕИ мамлакатлари лидерларининг саммити олдидан Еврокомиссия нефть эмбаргоси масаласи бўйича муросавий таклиф ишлаб чиққанини хабар қилишган эди.

Европа Иттифоқи бир ойдан буён Украинага бостириб кирган Россияга нисбатан санкцияларнинг олтинчи пакетини маъқуллай олмаяпти. Бунга асосан Венгриянинг тутган позицияси монелик қилмоқда. Россиядан қувур орқали келаётган нефтга эмбарго қўйилиши қарши чиқаётган Будапешт бундай тақиқ ўз иқтисодиётига катта зарар беришини иддао қилмоқда. Муросавий вариант фақат денгиз орқали келаётган Россия нефтига эмбарго жорий этилишини кўзда тутади, бу Венгрия ва ЕИдаги денгизга чиқиши бўлмаган бошқа мамлакатларга аввалгидек Россиядан қувур орқали хом нефть олиш имконини яратади.

“Евронигоҳ” ғолиби Kalush Orchestra кимошдида “биллур микрофон”ни сотди

Kalush Orchestra гуруҳига берилган "биллур микрофон" мукофоти
Kalush Orchestra гуруҳига берилган "биллур микрофон" мукофоти

“Евронигоҳ” мусиқий танловида бу йил ғолиб бўлган Украинанинг Kalush Orchestra гуруҳи ўзига мукофот ўлароқ берилган биллур микрофон шаклидаги статуэткани хайрия аукционида сотди. Мукофот Украина криптовалютасида 900 минг долларга сотилди.

Актёр ва бошловчи Сергей Притуланинг хайрия жамғармаси томонидан ташкил этилган кимошди савдоси жонли эфирда бўлиб ўтган. Аукционда тушган пулни Украина Қуролли кучлари учун PD-2 дрони сотиб олишга сарфлаш режаланган.

Украина Қуролли кучлари Бош штабининг 94 кунлик уруш якунлари ҳақидаги ҳисоботи

28 май кунги ҳисоботда айтилишича, Россия ҳудудида яширин сафарбарлик ҳаракатлари давом этмоқда. Сафарбарлик учун ҳарбий омборлардан эскирган қурол ва ҳарбий техникалар олиб чиқилмоқда. Воронеж вилоятида заҳирадаги аскарлар тайёрланмоқда.

Ўтган кун давомида Донецк ва Луганск йўналишларида саккизта ҳужум қайтарилди, Россия қуролли кучларининг бешта танки, ўн бирлик зирҳли техникаси ва тўртта техникаси йўқ қилинди.

Донецк йўналишида Россия ҳужумни давом эттирмоқда ва ракета зарбаларини бермоқда.

Слобожанский йўналишида рус қўшинлари Украина чегараси томон Харковнинг шимоли ва шимоли-шарқига қараб олдинга силжишларига йўл қўймаслик учун Украина Қуролли Кучлари бўлинмаларини ўққа тутмоқда.

Харков йўналишида Россия Терновая, Прудянка, Россия Тишки, Кутузовка, Варваровка, Петровка, Михайловка, Коробочкино ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудларидаги фуқаролик инфратузилмасини ўққа тутди.

Славянск йўналишида рус артиллерияси Студенок, Святогорск, Богородичнойе, Карнауховка ва Вернополе аҳоли пунктлари ҳудудларида фуқаролик инфратузилмаси ҳужумга тутилди.

Россия қўшинлари Лиман ҳудудида мустаҳкам ўрнашиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Озерное ва Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида миномётлар ва кўп сонли ракета тизимларидан ўққа тутилиш давом этмоқда.

Северодонецк йўналишида артиллерия кўмагида Россия Северодонецк, Осколоновка, Тошковка аҳоли пунктлари ҳудудларида ҳужум операцияларини ўтказди, аммо муваффақиятга эришмади, йўқотишларга дуч келди ва илгари эгаллаб олинган позицияларга чекинди.

Новопавловск ва Запороже йўналишларида Россия кучлари Времовка, Полтавка, Красное, Гулиполе, Орехов, Каменское ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудларидаги фуқаролик инфратузилмасини ўққа тутди.

Уруш шароитида Украина штаби берган бу маълумотларни бошқа манбалар орқали текшириш имконсиз.

Северодонецкда кўча жанглари давом этмоқда

Северодонецк доимий ўққа тутилмоқда, шаҳарда кўча жанглари давом этмоқда, деб билдирди Луганск вилояти раҳбари Сергей Гайдай.

Ҳужумлар оқибатида 14 та кўп қаватли бинога зарар етказилган. "Маҳаллий аҳоли ферма деб атайдиган яқин атрофдаги Синецкий қишлоғи ҳам жиддий ўққа тутилди”, деб ёзган Гайдай.

Россия армияси "катта йўқотишлар" ортидан Северодонецк, Тошковка ва Осколоновка ҳудудларидан чекинишга мажбур бўлди, дея таъкидламоқда вилоят раҳбари.

Северодонецк ва Лисичанск ўртасидаги яна бир кўприк шикастланган, бироқ шаҳарлар орасидаги ўтиш жойи сақланиб қолган.

Охирги 24 соат ичида саккизта ҳужум қайтарилди, бешта танк, ўнта зирҳли техника ва тўртта душман машинаси йўқ қилинди, деб билдирди Гайдай.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG