Латвия совет аскарлари ҳайкалини бузади
Рига шаҳар кенгаши 13-май куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида Ғалаба боғидаги совет аскарларига ўрнатилган ҳайкални демонтаж қилишга қарор қилди. Ёдгорликни бузиш учун 39 депутат овоз берди, 13 нафари қарши чиқди.
СССР парчаланганидан кейин ёдгорлик Латвиядаги низоларнинг энг катта сабабларидан бирига айланди.
Русийзабонлар учун бу Иккинчи жаҳон урушидаги СССР ғалабасининг рамзи эди: айнан шу ёдгорликда 9-май куни фахрийлар йиғилиб, россияпараст тадбирлар ўтказиб келган. Аҳолининг бошқа қисми учун бу Совет истилосининг рамзи бўлиб қолмоқда.
Бир вақтлари ёдгорликни қуриш учун маҳаллий аҳолидан пул йиғилган: ишчилардан ҳар бир иш ҳақидан бир рублдан олинган. Бугун, қарийб 40 йил ўтиб, Латвия аҳолиси яна пул йиғишга тушди: фақат энди ёдгорликни бузишга - бир кун ичида улар 200 минг евродан кўпроқ пул тўплашди.
Украина Eurovision 2022 ғолиби бўлди
Украиналик телебошловчи Тимур Мирошниченко биринчи, иккинчи ярим финал ва финал ўйинларини бомбапаноҳда, кўчиб тушган деворлар манзарасида кўрсатувларини шарҳлади.
Бу ғалабани Тимур Украина Қуролли Кучларига бағишлади.
Kalush Orchestra ғалабасидан Тимур қандай таъсирланганини кўринг.
Украина ҳудудида шиддатли жанглар давом этмоқда
Россия ҳарбийлари Луганск вилоятини ўраб олишга ва Рубежное, Северодонецк ва Лисичанск ҳудудларида Украина ҳарбийларини қуршаб олишга ҳаракат қилмоқда, деди Луганск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай.
- Биз Попасна яқинида рус техникаси тўпланиб қолганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Босқинчилар Луганск вилоятини кесиб ташлаш, Лисичанск-Бахмут йўлини эгаллаб олиш, шу орқали қўшинларимизни Рубежное, Северодонецк ва Лисичанскда ўраб олиш фикридан қайтгани йўқ, деди Сергей Гайдай.
15 май куни эрталаб Северодонецк яқинида Шчедришчево ва Вороново қишлоқларида жанглар давом этмоқда.
Украинанинг Kalush Orchestra гуруҳи Eurovision 2022 халқаро мусиқа танлови финалида ғолиб чиқди
631 балл тўплаган украинларнинг Стефания қўшиғи томошабинлар овоз бериш натижаларига кўра биринчи ўринни эгаллади.
Британия вакили Сем Райдер Space man қўшиғи билан иккинчи ўринни, Учинчи ўринни СлоМо қўшиғини ижро этган испаниялик хонанда Шанел эгаллади.
Украин гуруҳи томонидан ижро этилган Стефания қўшиғини гуруҳ солисти Олег Псюк онаси Стефанияга бағишлаган. У ушбу композицияни Украинада кенг кўламли уруш бошланишидан анча олдин ёзган, аммо энди украиналиклар бу қўшиқда янги маъноларни кўришни бошладилар.
Финалдаги чиқишдан сўнг гуруҳнинг солисти Олег Псюк саҳнадан туриб хитоб қилди: "Илтимос, Украинага ёрдам беринг! Мариупол! Азовсталга ёрдам беринг! Кечиктирманг! "
"Евровидение" ташкилотчилари ушбу чақирувга изоҳ беришди.
“Биз ҳозирда Украина атрофидаги чуқур ҳис-туйғуларни тушунамиз ва Калуш оркестри ва бошқа ижрочиларнинг Украина халқини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёнотлари сиёсий эмас, инсонпарварлик характерига эга, деб ҳисоблаймиз”, — дея танлов ташкилотчиларининг сўзларидан иқтибос келтирган Дойче Велле.
Танловда сиёсий мурожаатлар тақиқланади.