Линклар

Шошилинч хабар
25 август 2025, Тошкент вақти: 03:48

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Украинада 21 яшар рус аскари устидан суд бошланди

13 май куни Киевда Украинанинг тинч фуқаросини ўлдирганликда айбланаётган рус аскари устидан суд бошланди.

Тергов маълумотига кўра, судланувчи сержант Вадим Шишмарин, 2022 йил 28 февраль куни Суми вилоятининг Чупаховка қишлоғида, велосипед ҳайдаб кетаётган 62 ёшли эркакни бошига отиб ўлдиришда айбланмоқда.

21 яшар Шишмарин Украина Жиноят кодексининг “Уруш қонунлари ва одатларини бузиш”, деб аталувчи 438-моддаси бўйича суд қилинади.

Украина бош прокурори Ирина Венедиктова Россия аскарлари ва давлат хизматчилари дохил 600 дан зиёд гумонланувчи иштирокидаги 10 700 дан ортиқ ҳарбий жиноят тергов қилинаётганини билдирди.

Куни кеча БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Мишел Бачелет, шу кунга қадар Украина пойтахти Киев атрофида топилган мингдан ортиқ жасаддаги жароҳат излари уруш жиноятлари содир этилганига асос бўлади, деб баёнот берганди. БМТ бу жиноятлар бўйича ўз суршитирувини ўтказишини билдирган

Украина Қуролли кучлари бош штаби 13 майда эълон қилган маълумотномаси:

  • Россия қўшинлари “Азовстал”ни бомбалаш ва ўққа тутишда давом этмоқда;
  • Донецк йўналишида Рубежное шаҳрини тўлиқ ишғол этишга ҳаракат қилмоқда;
  • Бахмут йўналишида Орехово ҳамда Камишеваха томон силжишга уриниб, муваффақиятсизликка учраган;
  • Лиман йўналишида Александровка қишлоғида маҳкам ўрнашиб олишга интилган;
  • Мариуполни тўлиқ ўз назоратига олиш учун “Азовстал”га стратегик авиация ёрдамида ҳужум қилмоқда;
  • Харьков йўналишида Украина кучларининг Весёлое қишлоғига кириб олишига йўл қўймасликка уринмоқда;
  • Чернигов вилояти шаҳар ва қишлоқларини олисдан ўққа тутишда давом этиш мақсадида Брянск вилоятидаги чегара ҳудудларга қўшимча артиллерия бўлинмаларини келтирмоқда.

Азовстал заводига ҳужум давом этмоқда

Украинанинг вайрон бўлган порт шаҳри Мариуполда қутқарувчилар зарарланган турар-жой биноларини кўздан кечирар экан, вайроналар остидан чиқаётган жасадлар сони кун сайин ортмоқда.

Мариупол - Россия, ўз таъбирида Украинада бошлаган “махсус ҳарбий амалиёт” давомида энг оғир жангларни бошдан кечирди. Шаҳарнинг катта қисми бир неча ҳафталик бомбардимондан кейин буткул вайронага айланган.

Киев, Россия Украинага бостириб кирганидан бери, Мариуполда ўн минглаб одам ўлганини даъво қилмоқда. 24 февралдаги босқиндан кейин шаҳар бир неча ҳафта қамалда қолиб, озиқ-овқат, сув, электр ва иссиқлик таъминотидан узилиб қолган.

Урушдан олдин Мариуполда 400 мингдан ортиқ аҳоли яшаган. Ҳозир шаҳар кимсасиз вайронага айланган. Маҳаллий ҳукумат БМТ ва Халқаро қизил хоч қўмитаси уюштирган оммавий эвакуациядан сўнг, Мариуполда 150 - 170 минг атрофида аҳоли қолганини айтишади.

Россия ҳарбийлари, аввалига 2 ойдан ортиқ қамалиб, сўнгра эгаллаб олган Мариуполдаги Азовстал заводини бомбардимон қилишда давом этмоқда. Киев, заводдан барча тинч аҳоли эвакуация қилинганини айтган. Аммо заводда юзлаб ярадор жангчи бор ва уларни олиб чиқиш бўйича ҳанузгача ҳеч қандай келишувга эришилмади.

Азов полки - 2014 йилда Украина шарқида россияпараст айирмачиларга қарши курашган миллатчи кўнгиллилардан тузилган гуруҳдир. Кейинчалик Киев, Азов жангчиларини ўзининг Миллий гвардияси таркибига киритди. Россия гуруҳни неонацист ташкилот деб айблайди, Украина бу даъвони рус ташвиқоти учун ўйлаб топилган бир баҳона, деб рад этади.

Украиналиклар "Большой театр"дан воз кечган балет раққоси

Россиянинг дунёга машҳур “Болшой” балетида яккахон ижрочи сифатида ишлашни орзу қилган бразилиялик балет артисти Девид Мотта Суарез, Россиянинг Украинага босиқини ортидан, орзуларидан воз кечган навбатдаги санъаткор бўлди.

Россия Украинага кириши билан, халқаро авиакомпаниялар бу давлатга рейсларни бекор қила бошлаган илк кунлардаёқ, Суарез Туркияга чипта олган:

"Мен қаерга боришни билмасдим, Туркияга чипта бронь қилдим. Чунки "бу мамлакатдан чиқишнинг ягона йўли", деб қўрқиб кетдим. Лекин мен ҳозир ўзимни хавфсизроқ ҳис қиляпман, чунки Россияда бўлганимда барибир кетолмайман деб қўрқардим, негаки нима бўлиши мумкинлигини билмасдим. Албатта, мен Россияни тарк этишда оғир, қайғули дамларни бошдан кечирдим, чунки орзуимдаги касбим, ҳаётим, дўстларимни ортда қолдириш осон эмасди. Шахсан мен учун қийин бўлсада, буни - украиналиклар бошидан кечираётган нарсалар билан таққослаб ҳам бўлмайди. Мен бутун юрагим билан уларнинг тарафидаман”.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG