Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:33

Январь воқеалари. Қозоғистонни ларзага солган намойиш ва зўравонликлар силсиласи

2 январь куни Қозоғистон ғарбида жойлашган Жанаўзен шаҳрида ёқилғи нархининг икки бараварга ошишидан норозилар бошлаган акция мамлакат бўйлаб норозилик тўлқинини келтириб чиқарди.

Ёнилғи нархининг оширилишига қарши оммавий норозилик намойишлари манзарасида Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиқарилди, Нурсултон Назарбоев истеъфога кетди.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев илтимосига кўра, КХШТ ҳарбийлари Қозоғистонга киритилди. Мамлакатда "антитеррор" тадбирлари бошланди.

Тоқаев: 13 январдан бошлаб КХШТ кучлари Қозоғистондан чиқарила бошланади

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 12 январь куни Олмаотада тезкор штаб йиғилишини ўтказди. Йиғилишда Олмаота “террорчилардан тўлиқ тозалангани” айтилди.

-Эртадан (13 январдан) бошлаб КХШТ кучларини Қозоғистондан чиқариш ишлари бошланади. Мен тегишли давлатларнинг раҳбарлари билан гаплашдим. Шу фурсатдан фойдаланиб, шу бир неча кун ичида олиб борган самарали ишлари учун мазкур контингентнинг бошлиқларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. КХШТ контингентининг Қозоғистонга, жумладан, Олмаотага киритилгани мамлакатимиздаги вазиятни барқарорлаштиришга улкан ҳисса қўшди,- деди Тоқаев.

Президент Тоқаев Олмаотага келгани айтилмоқда (ВИДЕО)

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Олмаотага келгани тўғрисида 12 январь куни ҚазТАГ, Tengrinews.kz ва forbes.kz нашрлари президент матбуот котибига таянган ҳолда хабар тарқатди.

“Президент Олмаотада эканини тасдиқлаймиз. У шаҳар оператив штаби йиғилишида иштирок этди. Шунингдек, ҳалок бўлган полициячилар ва ҳарбийларнинг яқинлари билан учрашув ўтказилди. Президент таъзия изҳор қилди ва мукофотларни топширди”,-деб иқтибос келтирди нашрлар президент матбуот котиби Берик Уали сўзларидан.

Хабарда билдирилишича, президент оператив бошқарув марказида бўлган, айни пайтда касалхоналарда ётган жабрланганлар билан учрашган.

Олмаоталиклар ижтимой тармоқларда шаҳар бўйлаб ҳаракатланаётган кортеж видеосини тарқатмоқда.

Tengrinews.kz нашрининг ёзишича, Олмаота осмонида ҳарбий вертолёт учиб юргани ҳам кузатилган.

Дариға Назарбоеванинг Олмаотада экани ва коронавирусга чалингани айтилди

Қозоғистоннинг экс-президенти Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи, депутат Дариға Назарбоева 11 январь куни ўтган парламент йиғилишида иштирок этмади.

Парламент матбуот хизмати ҚазТАГ ва РИА Новости агентликларига Назарбоева касал бўлиб қолгани туфайли йиғилишда қатнаша олмаганини билдирган.

Orda.kz нашри Дариға Назарбоеванинг ёрдамчиси Жанна Ермекова билан суҳбатлашгани ҳақида ёзди. Нашрнинг билдиришича, Ермекова Назарбаева “Олмаотадаги уйида эканини, коронавирусга чалинганини ва ҳозирда даволанаётгани”ни айтган.

Озодлик радиоси қозоқ хизмати мухбирлари Назарбоева 5 январдаги парламент йиғинида ҳам иштирок этмаганини хабар қилишган.

11 январда президент Қасим-Жомарт Тоқаев парламентда Назарбоев ҳақида бир оғиз гапириб, уни танқид қилган эди. Тўқаев ўз нутқида “Назарбоев қўллови билан мамлакатда халқаро даржада бойиб кетган одамлар ва ўта сердаромад ширкатлар пайдо бўлди. Энди халққа тегишли даромадни халққа қайтаридаг вақт келди”, деб айтган.

Тартибсизликлар давомида 53 та ҳокимлик биноси вайрон этилди

Олмаота шаҳар ҳокимияти.
Олмаота шаҳар ҳокимияти.

Қозоғистондаги тартибсизликлар пайтида мамлакатнинг турли вилоятларида 53 та ҳокимлик биноси, ўрта ва кичик бизнесга тегишли 151 та объект вайрон этилди.

Саноат ва инфратузилма вазири Кайирбек Ўскенбаевнинг 12 январда ўтган ҳукумат йиғилишида маълум қилишича, вайрон этилган иморат ва объектларнинг асосий қисми Олмаота, Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Қизилўрда, Атирау, Ақтўбў вилоятларида жойлашган. Энг кўп вайронагарчиликлар Олмаота шаҳрида содир этилган.

Вазир вайрон этилган ҳукумат бинолари 20 февралгача таъмирдан чиқарилишини, вилоятлараро темир йўл ва автомобиль қатновлари қайта тикланишини маълум қилди.

Аввалроқ тадбиркорларнинг "Атамекен"миллий палатаси жами 1528 тадбиркорлик субъекти зарар кўргани, уларнинг 1408 таси Олмаотада эканини билдирган. Кўрилган зарар миқдори 95,3 миллиард тангага етгани айтилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG