Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 27 ноябрь куни Чироқчи туманида “қора ниқоб” кийган махсус ходимларнинг аҳолига қарата, гувоҳлар таъбирича, “газ сепгани” ҳақидаги даъволарни изоҳламаяпти. "Қора ниқобли" ходимларнинг қайси куч тизими ёки махсус бўлинмага тегишлилиги ҳам номаълум қолаётир.