Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:50

Зоминдаги ёнғинни ўчиришга вертолётлар ва ҳарбий бўлинмалар жалб қилинди (ВИДЕО)


Зоминдаги ёнғин.
Зоминдаги ёнғин.

1 август куни Жиззах вилояти Зомин тумани Ўриклисой қишлоғи ҳудудидаги дала майдонида катта ёнғин содир бўлди.

Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси расмий хабарича, ёнғин эрталабки 10:40ларда келиб чиққан.

Ҳодиса машҳур "Зомин" санаторийси яқинида содир бўлди.

Ёнғин чиққан жойга 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси ҳамда 24 нафар шахсий таркиб юборилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан ёнғин ҳудудининг кенгайиб кетишининг олдини олиш ва уни бутунлай ўчириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан яна қўшимча 350 дан ортиқ шахсий таркиби, Мудофаа вазирлигидан 4 та вертолёт, шунингдек, Миллия гвардия, Ички ишлар, Давлат экология қўмитаси ва бошқа ташкилотларнинг куч ва воситалари жалб этилгани айтилди.

Вазирликда ёнғин сабаблари ўрганилаётгани ва натижалар асосида қўшимча маълумот берилишини хабар қилишди.

XS
SM
MD
LG