"Янги Ангрен" ИЭСда портлаш: жиноят иши очилди, қурбонлар оиласига $10000дан тарқатилди, портлаган цехнинг раҳбари ўзини осди
Бош прокуратурага кўра, ЖКнинг “Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидасини бузиш орқали одам ўлимига сабаб бўлиш” айби билан иш очилган. 20 январь куни ИЭСнинг таъмир учун тўхтатилган 5-блокида портлаш содир бўлган эди. Унда 3 киши ўлган, яна 3 киши оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилган.