Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:02

Норозиликлар ортидан талабаларга контракт тўлови бўйича чегирма бериладиган бўлди


Телеграм тармоғида ўнлаб гуруҳга қўшилган талабалар пандемия шароитида минглаб оила дуч келаётган молиявий муаммолар сабаб контракт тўлови арзонлаштирилишини талаб қилиб чиққанди.
Телеграм тармоғида ўнлаб гуруҳга қўшилган талабалар пандемия шароитида минглаб оила дуч келаётган молиявий муаммолар сабаб контракт тўлови арзонлаштирилишини талаб қилиб чиққанди.

Самарқанд давлат университети (СамДУ) раҳбарияти олийгоҳ талабаларини контракт тўловини арзонлаштириш талаби билан ўтаётган ёшларнинг онлайн норозилик ҳаракатига қўшилмаслик чораларини кўра бошлади.Ўзбекистон олийгоҳларида кундузги таълим шаклида ўқиётган барча талабаларга контракт тўлови бўйича 10 фоиз чегирма берилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги баёнот берди.

Телеграм тармоғида ўнлаб гуруҳга қўшилган талабалар пандемия шароитида минглаб оила дуч келаётган молиявий муаммолар сабаб контракт тўлови арзонлаштирилишини талаб қилиб чиққани хақда Озодлик хабар берган эди.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги коронавирус пандемияси шароитида оғир аҳволда қолган талабаларни қўллаш мақсадида контракт тўлови бўйича уларга 10 фоиз чегирма берилишини билдирди.

Бундан ташқари етим, ногирон бўлган талабаларга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож, "темир дафтар" рўйхатидаги оилалар фарзандлари бўлган талабаларга контракт тўловларини қоплаш учун манзилли моддий ёрдамлар берилиши кўзда тутилмоқда.

Вазирликларга кўра, олийгоҳлар ҳисобидан талабаларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, 4 миллион сўмгача ёрдамлар берилиши ҳам мумкин.

Талабаларга бундай енгиллик уларнинг ижтимоий тармоқлардаги норозилик чиқишлари ортидан эълон қилинди.

2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон олийгоҳларида контракт миқдори ўзгартирилмаслиги эълон қилинганидан сўнг¸ ижтимоий тармоқларда талабалар ўз норозилигини ифодалашга киришганди.

Озодлик бу жараённи ёритиб борди.

Телеграм тармоғида очилган ўнлаб гуруҳга қўшилган талабалар пандемия шароитида минглаб оила дуч келаётган молиявий муаммолар сабаб контракт тўлови арзонлаштирилишини талаб қилганди.

Жумладан, “Ёшларни қўллаб- қувватлаш” гуруҳида эълон қилинган сўровномада қатнашган 120 мингга яқин талабанинг 91 фоизи “Янги ўқув йилида контракт миқдори арзонлаштирилиши керак”, дея овоз берган.

Жиззах Педогогика институти Тарих факультетининг 3- курс талабаси Исломбек Пўлатов ҳам талабаларнинг онлайн норозилик ҳаракатига қўшилганлардан бири.

Қашқадарё вилоят Косон туманида яшовчи 25 яшар Исломбек Пўлатов Озодлик орқали ҳукумат вакилларига видеомурожаат билан чиқиб, мамлакатда таълим тизимини ислоҳ қилиш лозимлигини таъкидлади ва буни эплай олмаётган мулозимлар, жумладан, Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Иномжон Мажидов истеъфосини талаб қилди.

Талаба Исломбек Пўлатовнинг ҳукумат вакилларига мурожаати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:04 0:00

Самарқанд давлат университети (СамДУ) раҳбарияти олийгоҳ талабаларини контракт тўловини арзонлаштириш талаби билан ўтаётган ёшларнинг онлайн норозилик ҳаракатига қўшилмаслик чораларини кўра бошлаганди.

2-курс ва ундан юқори босқич талабалари учун янги ўқув йили 2 сентябрдан, масофавий шаклда бошланади.

Шу кундан ўқишга кириш бўйича тест синовлари ҳам бошланиб, ўқишга қабул қилинган 1-курс талабалари учун дарслар 1 октябрдан ё анъанавий, ё масофавий тарзда бошланиши режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG