Линклар

Шошилинч хабар
08 октябр 2024, Тошкент вақти: 23:12

Болалари "Меҳрибонлик уйи"га юборилган ëлғиз она фарзандлари ўзига қайтарилишини сўрамоқда


Қашқадарё вилоят, Қамаши туманида туғилган 31 яшар ёлғиз она Хуршида Турсунова OzodMikrofonга боғланиб¸ Чироқчи тумани ҳокимлиги ўз паспорти ва болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларини олиб қўйиб, икки йилдан буён қайтариб бермаëтганини билдирди.

“Икки йилдан буён ҳужжатсиз, уйсиз, жойсиз яшаб юрибман. Қашқадарё вилоят ва Чироқчи туман ҳокимликлари ҳужжатларимни олиб қўйиб, қайтариб беришмаяпти. Икки нафар фарзандимни Китобдаги болалар уйига вақтинча жойлаштириб, уй-жой ва иш билан таъминлашни ваъда қилишган эди. Ётоқхонадан жой бериб, тикувчилик цехига ишга жойлаштириб қўйишди. Икки ой ишладим, маош беришмади, кейин мажбур Тошкентга ишлагани кетдим. Келиб яна мурожаат қилганимда паспортимни олиб қўйишди, энди на паспортим бор, на болаларнинг гувоҳномаси. Болаларим қарийб уч йилдан буён "Меҳрибонлик уйи"да. Ҳар сафар Тошкентдан топганимни йўлкира қилиб келиб, 3-4 кун болаларим билан ижарада яшаб кетаман. Хотин – қизлар қўмитаси на уй қилиб берди, на иш топиб берди. Бир йилдан буён ўзим ҳам паспортсиз юрибман. Мен ҳам инсон сингари болаларимни бағримга босиб яшагим келади. Лекин улар ҳам мен ҳам азобда қолдик!”.

“Менинг ҳам болаларимни бағримга босиб яшагим келади”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:23 0:00
Бевосита линк

--------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG