Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:29

SpaceX ширкати директорлар кенгаши аъзолари Starlink Интернет хизматини синаб кўрмоқда


SpaceX’s Falcon 9 Starlink ракетаси старти
SpaceX’s Falcon 9 Starlink ракетаси старти

SpaceX ширкати 2018 йилнинг февралидан бери ўзининг Starlink сунъий йўлдошларини Ер орбитасига чиқариб келади. Ширкат бугунга қадар юзлаб йўлдошни орбитага чиқарди. Бир кун келиб уларнинг сони 54 мингга етиши кутилмоқда. Ушбу улкан тармоқни яратишдан мақсад сайёранинг исталган нуқтасида аҳолини юқори тезликдаги Интернет алоқа билан таъминлашдир.

Аммо глобал тармоқ ишга тушиши учун махсус мосламалар керак. Ширкат кўриб чиқаётган ечимларнинг бири фойдаланувчига Starlink тармоғига бевосита уланиш имконини берувчи терминалларини ўрнатишдир. Терминалларнинг илк синовларида қатнашган фойдаланувчилар, умуман олганда, янги технологияга ижобий баҳо берди.

SpaceX директорлар кенгаши аъзоси Стив Журветсон Twitterда Starlink хизматининг демосини мақтаб, бундай деди: «Ширкат қароргоҳига бориб, Starlink терминали орқали устимизда айланаётган йўлдошларга уландим. Жорий йилда тариф разрядимни янгилашни интиқлик билан кутяпман».

SpaceX етакчиси Илон Маск эса Жувертсон твитига жавобан Starlink терминалини ўрнатиш бундан ҳам осон бўлишини қўшимча қилди.

Ширкат орбитага юзлаб йўлдошни чиқараётган бўлса-да, фойдаланувчи терминаллари ҳали тўлиқ тайёр эмас. Ширкат терминал ўрнатиш жараёни Журветсонга ваъда қилинганидек осон бўлишига умид қилмоқда.

Аммо параболик антеннадан фойдаланган ҳар қандай шахс орбитада айланаётган сунъий йўлдошлардан сигнал оладиган мосламалардан фойдаланиш ҳар доим ҳам бир маромда кечмаслигини билади. Хусусан, об-ҳаво сигнал сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Tesla ширкатига доир хабарларни тарқатувчи Teslarati нашрида эълон қилинган мақолада эътироф этилганидек, терминал яхши ишлаши учун унга доимо қараб туриш катта ноқулайлик туғдирган бўларди.

Шундай бўлса-да, SpaceX ширкатида етарлича вақт бор. Ширкат бугунга қадар сунъий йўлдошларнинг оз қисмини орбитага чиқарди, холос. Ҳали-бери кўп сонли фойдаланувчига тармоққа уланиш имкони берилмайди.

Бу вақт ичида SpaceX ўз терминалларини янада мукаммаллаштириш ҳамда мосламаларини оддий фойдаланувчилар муаммосиз фойдалана оладиган даражада соддалаштириш устида ишлаши лозим.

XS
SM
MD
LG