Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:33

АҚШ Ойда конлар очишга тайёргарликни бошлаб юборди, Бу ишга Россияни аралаштиришмоқчи эмас


Дональд Трамп 6 апрель куни тижорий мақсадларда Ойни ўзлаштириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
Дональд Трамп 6 апрель куни тижорий мақсадларда Ойни ўзлаштириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Қўшма Штатлар Ойда фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича шартнома лойиҳасини тайёрламоқда. “Артемида битими” деб номланадиган ҳужжат яқин кунларда АҚШнинг ҳамкорларига тақдим этилиши кутилмоқда.

АҚШ шартномага Россияни қўшмоқчи эмас

Reuters агентлигининг билдиришича, шартнома Канада, Япония, бирлашган Араб Амирликлари ва қатор Европа давлатларига муҳокама учун таклиф этилади. Шартномага АҚШнинг коинот дастурлари бўйича асосий ҳамкори бўлган Россия киритилмаган.

Reuters агентлиги манбалари АҚШ Россия сунъий йўлдошларининг коинотдаги манёврларидан ташвишланаётганини ва Москванинг коинотдаги амалиётларини “душманлик ҳаракати” сифатида баҳолаётганини айтганлар.

Reuters манбаларига кўра, шартномада Ойдан қазиб олинадиган фойдали қазилмалар заҳираларига эгалик қилишнинг ҳуқуқий асослари белгилаб берилган.

АҚШ коинот агентлиги – NASA 2024 йилда Ойга АҚШ астронавтлари қўндирилишини маълум қилган.

АҚШ президенти Дональд Трамп 6 апрель куни тижорий мақсадларда Ой, Марс ва бошқа сайёраларни ўзлаштириш Қўшма Штатлар вақолатидаги ҳуқуқ экани таъкидланган фармонни имзолаган эди.

Фармонда АҚШ коинотни умумжаҳон мулки деб билмаслиги, балки коинотни “юридик ва жисмоний жиҳатдан инсон фаолият юритиши учун ўзига хос объект” деб тан олиши белгиланган.

“Роскосмос” раҳбари Сергей Савельев 7 апрель куни Трампнинг бу фармонини кескин қоралаган. “Коинотни экспроприация қилиш ва ўзга сайёраларни босиб олиш юзасидан агрессив режаларнинг борлиги Россия ва АҚШ ҳамкорлигига салбий таъсир кўрсатади”, дейилади “Роскосмос” баёнотида.

Ойнинг умумжаҳон мулки эканини АҚШ ва Россия тан олмайди

Ойнинг умумжаҳон мулки сифатидаги мақоми БМТ Бош Ассамблеяси 1979 йилда қабул қилган “Давлатларнинг Ойдаги ва бошқа фазовий жисмлардаги фаолияти тўғрисида”ги шартномада қайд этилган. Ҳужжатни 18 давлат имзолаган. Россия ва АҚШ мазкур шартномага қўшилмаган.

Айни дамда NASA SpaceX хусусий ширкатининг Crew Dragon ҳамда Boeing ширкатининг Starliner капсулалари ёрдамида Халқаро фазо станциясига астронавт юборишга уринмоқда.

2011 йилдан бери фазогирлар Халқаро фазо станциясига фақат Россиянинг “Союз” ракеталари бортида чиқариб келинади. NASA ўзининг Space Shuttle дастурини 2011 йилда тўхтатиб қўйган.

Бугунга қадар фақат Россия, АҚШ ҳамда Хитой Ердан 384 минг масофада жойлашган Ойга космик кема қўндиришга муваффақ бўлган. Аммо фақат АҚШ астронавтларигина Ойга қадам қўйган. Шунга қарамай, 1972 йилдан бери АҚШ Ойга ўз миссиясини юбормаган.

Хитой ҳам Ойга даъвогарлик қилмоқда

Ойга эгалик қилиш ҳуқуқи учун АҚШ ва Россиядан ташқари Хитой ҳам катта миқдорда маблағ сарфламоқда.

2019 йилнинг 27 апрелида Хитой тахминан 10 йил ичида Ойда илмий тадқиқот станциясини қуришни режасини очиқлаган эди.

Хитой миллий фазо бошқармаси раиси Чжан Кэцзянь эълон қилган билдирувга кўра, станция Ойнинг жанубий қутбига яқин ҳудудда қурилади.

Хитойнинг Ой бўйича узоқ йиллик режаси ҳали тўлиқ ишлаб чиқилгани йўқ. Аммо Хитой миллий фазо бошқармаси Ер йўлдошини ўрганиш йўлида катта ютуқларга эришди. 2019 йилнинг бошларида Хитойнинг Chang’e 4 (Чанъэ-4) станцияси тарихда биринчи марта ойнинг орқа томонига қўндирилди.

Ҳозирги кунда Хитой АҚШдан кейин фазо миссияларига энг кўп маблағ сарфлаётган иккинчи давлатдир.

Исроил ҳам ҳаракат қилди, бироқ Ойга кема қўндира олмади

2019 йилнинг 21 февралида Исроилнинг Beresheet фазо кемаси ортилган автоном ракета Флориданинг Канаверал бурнидан учирилди. Бу Исроилнинг Ойга юборган илк миссияси эди.

585 кг вазнга эга кема тадбиркор Илон Маскка тегишли SpaceX ширкатининг Falcon 7 ракетаси бортида учирилган. Ракета бортига Индонезия сунъий йўлдоши ҳамда АҚШ Ҳаво кучлари тадқиқотлар лабораторияси йўлдоши ҳам юкланганди.

Лойиҳани тадбиркор Моррис Хан молиялаштирди. Бу эса ҳукумат молиялаштирмаган илк Ой миссиясидир. Бошида 10 миллион доллар бўлиши айтилган лойиҳага 100 миллион доллар сарфланди.

Бироқ Исроил ойга учирган Beresheet қурилмаси 2019 йилнинг 11 апрель куни қатор техник носозликлардан сўнг яроқсиз аҳволга келди ва ойга қўна олмади.

Бу орада Ҳиндистон ҳам Ойга кема юбориш устида ишламоқда. Япония эса 2020-21 йилларда Ойнинг вулқонли ҳудудини ўрганиш учун SLIM кемасини юборишни режалаштирмоқда.

XS
SM
MD
LG