Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:51

ХТВ маҳаллий ҳокимликлардан муаллимларни томорқа ишларига жалб этмасликни талаб қилди


Ўзбекистоннинг айрим жойларида ўқитувчилар томорқа ишларига жалб этилгани ҳақидаги хабарлар ортидан Халқ таълим вазирлиги маҳаллий ҳокимиятлардан муаллимларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этмасликни талаб қилди.

Вазирлик ўз баёнотида Ўзбекистон президентининг икки йил аввалги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини эслатган.

Қарорга кўра, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш, мавсумий қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш тақиқланади.

24 апрель куни Озодлик Бухоро ва Қашқадарё вилоятининг баъзи туманларида ўқитувчилар уйма-уй юриб аҳолининг томорқасини суратга олиш, тарғибот ишлари билан шуғулланаётгани ҳақида хабар берди.

Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини мазкур хабарларни ўрганиб, агар ҳақиқатда содир бўлган бўлса, айбдорларни жазолашга чақирган.

XS
SM
MD
LG