Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:43

АОКА Давлат Назарнинг оиласидан хабар олди, моддий ёрдам берди (ВИДЕО)


АОКА Давлат Назар оиласига ёрдам берди
АОКА Давлат Назар оиласига ёрдам берди

14 ноябрь куни Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) ходимлари машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган хоразмлик журналист Давлат Назар (Давлатназар Рўзметов) оиласига моддий ёрдам берди.

Марҳум оиласи яшаётган уйга борган агентлик ҳодимлари журналист оиласига пул (қанчалиги номаълум) ва ўқув қуроллари, бадиий адабиётлар берган.

Хоразмдаги оғриқли мавзуларни ёритиб келган журналист Давлат Назар 6 ноябрь оқшомида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган эди.

48 яшар Давлат Назар кейинги икки йил ичида танқидий қарашлари сабаб бир неча бор ҳибсга олинган.

Озодлик билан яқин ҳамкорлик қилиб келган Давлат Назар кейинги пайтда мунтазам кузатувда экани ҳақида айтганди.

АОКА Давлат Назарнинг оиласидан хабар олди, моддий ёрдам берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:33 0:00

Марҳум оиласига ёрдам

14 ноябрь куни президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бир гуруҳ ходимлари марҳум журналист Давлат Назар оиласи яшаётган уйга бориб, моддий ёрдам берди.

Ҳозирча моддий ёрдам қанчалиги Озодликка маълум эмас. Агентлик сайтида ҳам моддий кўмак миқдори очиқланмаган.

Воқеа жойида бўлган Озодлик мобил мухбирига кўра, агентлик матбуот хизмати раҳбари Ҳикматилла Убайдуллаев бошчилигидаги гуруҳ марҳум фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар, бадиий адабиётлар ҳам олиб борган:

“Бугун агентлик вакиллари келиб, Давлат Назар оиласига совға-салом берди. Марҳумнинг руҳига Қуръон тиловат қилишди”.

Давлат Назарнинг рафиқаси Ленинза Рўзметованинг Озодликка айтишича, у уч нафар фарзанди билан қайнағасининг уйида яшамоқда:

- Ўзим ишсизман. Қайноғам қамоқда. Хотини Россияда. Биз болаларим билан уларнинг уйида яшаяпмиз. Уйсизмиз. Эрим болаларимни ўқитаман деб, ойлиги камлиги учун мол-дунё қилолмади.

АОКА вакиллари Давлат Назар руҳига Қуръон тиловат қилди
АОКА вакиллари Давлат Назар руҳига Қуръон тиловат қилди

Журналист ўлимини сиёсийлаштирмаслик талаби

АОКА ташабусси билан ташкил қилингани айтилган 12 ноябрь кунги матбуот анжуманида журналист ўлимига сиёсий тус бермаслик, бу “бахтсиз ҳодиса” экани таъкидланди.

Давлат Назар ўлимига доир матбуот анжуманидан олинган сурат.
Давлат Назар ўлимига доир матбуот анжуманидан олинган сурат.


- Бу йўл-транспорт ҳодисаси деб талқин қилинди ва афтидан ушбу матбуот анжумани шу талқинни жамоатчиликка бериш учун уюштирилди, деди анжуманда иштирок этган мустақил журналист Абдураҳмон Ташанов.

Тадбирда Давлат Назарнинг жияни Фурқат Рўзметов журналистнинг қариндошлари “автоҳалокат махсус уюштирилмаган” деб ҳисоблашини таъкидлаган:

- Давлатназар аканинг жияни оммавий ахборот воситаларидан ҳар хил сиёсий бўёқлар бермасликни сўраб, ҳукумат махсус уюштирмадими деган саволларга жавоб берди. У матбуот ходимларидан илтимос қилди: “Махсус уюштирилмаган деб ҳисоблаймиз. Илтимос шунинг учун бу гапларни тўхтатинглар. Бунақанги нарса бўлиши мумкин эмас”, деб махсус баёнот берди.

ИИВ журналист Давлат Назар ўлимига сиёсий тус бермасликни сўради
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:26 0:00

Ҳибс ва қамоқлар

Давлат Назар тахаллуси билан ижод қилган қўшкўпирлик 48 яшар Давлатназар Рўзметов олдин “Ёшлар овози” газетасининг Хоразм вилояти бўйича мухбири бўлган.

Кейинчалик у “Хоразм ёшлари” газетасида фаолият юритди.

Сўнгги пайтда у "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси​ мухбири сифатида фаолият юритган.

У ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларга фаол фикр билдириши билан ҳам машҳур эди.

Давлат Назар Ўзбекистон ҳаëтида мухим бўлган воқеа яъни Урганч шаҳар Ашхобод кўчасидаги уйи бузилганлар намойиши ҳақида Озодликка маълумотларни етказгани ортидан муаммоларга дуч келгани маълум.

Ўлимидан олдин у блогер Шабнам Оллошукурованинг руҳий диспансерга жойлаштирилгани ҳақидаги маълумотларни тарқатгани ортидан тазйиққа учрагани ҳақида Озодликка айтганди:

"Ҳозиргина АҚШ элчихонаси сиёсий масалалар бўйича биринчи котиби Рейчел Вульф хоним билан учрашдик. Учрашув жараёнида дипломат хоним билан Ўзбекистонда сўз эркинлиги, демократик жараённинг ривожланиши, инсон ҳуқуқлари ҳамда журналист ва блогерларга айрим орган ва ташкилотлар томонидан бўлаётган босимлар, таъқиблар хусусида, жумладан, ўзимга бўлаётган таъқиблар ҳамда мажбурий тарзда руҳий касалликлар шифохонасида сақланаётган Нафосат Оллашукурова хусусида суҳбатлашдик", дея хабар йўллаганди Давлат Назар ўлимидан бир неча кун аввал.

Давлат Назар танқидий мақолалари ва мухолиф қарашлари сабаб кейинги икки йил ичида бир неча бор қамоққа ташланди.

Жорий йилнинг 5 октябрь куни пахтада мажбурий меҳнат масаласини ёритиб келган Давлат Назар ҳибсга олиниб, Урганч милиция бўлинмасида беш соат ушлаб турилгач қўйиб юборилди.​

Ўтган йилнинг 29 октябрь куни "Хоразм ёшлари" газетаси муҳаррирининг ўринбосари сифатида ишлаётган пайтида Давлат Назар пахтага оид йиғилишни ёритмоқчи бўлгани учун ҳибсга олинди.

Қўшкўпир туман ҳокимлигининг пахта бўйича йиғилишини видеотасвирга олаётган пайтда олиб кетилган Давлат Назарни суд майда безориликда айблаб, 7 суткага қамади.

Ўша пайтда журналист Давлат Назар милиция ходимлари уни калтаклаб, мажбуран иқрорнома ёздириб олишгани ҳақида гапирганди.

Хоразмлик журналист: Милиция ходимлари мени калтаклаб, мажбуран иқрорнома ёздиришди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:52 0:00

XS
SM
MD
LG